Эй Азҳар шайхи! Қирғинлар тасодиф эмас, балки ҳукмдорлар, армиялар ва уламолар хиёнатининг табиий оқибатидир!

127
0

Матбуот баёноти

Эй Азҳар шайхи! Қирғинлар тасодиф эмас, балки ҳукмдорлар, армиялар ва уламолар хиёнатининг табиий оқибатидир!

Азҳар шайхи ўз нутқида Ғазодаги қирғинларни «ҳалокатли нафрат» ва «ҳар қандай раҳм-шафқат ва инсонийлик маъноларидан маҳрум», дея баҳолади. Бу гаплар Умматга ҳеч қандай янги нарса бергани йўқ, ўнлаб йиллар давомида англамаган нарсасини англатгани йўқ. Бироқ бу гапдан муҳим ва табиий савол туғилади: Агар анави режимлар Ғазони ёрдамсиз қолдиришмаганда, армиялар ҳаракатга келишганда ва ҳукмдорлар яҳудийлар билан тил бириктиришмаганда бу қирғинлар бўлармиди?!

Бугунги кунда яҳудий вужуди содир этаётган бу жиноятлар унинг тарихидаги ёлғиз бир ҳолат эмас, балки аслида бор нарса. Чунки бу вужуд Британия томонидан Ислом Уммати кўксига ханжар бўлиб санчилган кундаёқ қонхўрлик устига бино бўлган. Ғазодаги қилмишлари ҳам, Дайри Ёсин, Куфри Қосим, Сабра, Шатилла, Жанин каби шаҳарларда шунча пайт қилиб келган ва бугун Ғазода қилаётган қатли ом ва сургун қилмишлари ҳам, барчаси сон-саноқсиз жиноятларига яна қўшимча бўлди, холос.

Азҳар шайхининг баёноти ҳақиқий ва ягона ечим даражасига, яъни бу босқинчи вужудни илдизи билан қўпориб ташлаш учун армияларни ҳаракатлантириш ва оммавий сафарбарлик эълон қилиш ечими даражасига кўтарилмади.

Азҳар таъсис этилгандан бери босқинчи ва тажовузкорларга қарши жиҳод маёғи бўлиб келган, у ердаги уламолар зулм ва мустамлакага қарши қўзғолонларга етакчилик қилганлар. Шундай бўлгач, бугунги Азҳар шайхини Фаластинни озод этиш учун оммавий сафарбарликни эълон қилишдан нима тўсяпти?!

Нега бу шайх жиҳод Умматга фарзи айндир, Фаластинни фақат жиҳод билангина озод этамиз, деб очиқ айтмаяпти?!

Нега у Миср қўшинларини уларни шаръий бурчларини адо этишдан тўсаётган малай ҳукмдорларни улоқтириб ташлашга тарғиб қилмаяпти?!

Нега бу шайх Ғазони бўғиб турган қамалда Миср режими ҳам шерик эканини ҳамда яҳудийлар чегаралари мудофаасида улар билан ҳамкорлик қилаётганини айтиб қораламаяпти?!

Нега шайх Умматни анави малай режимларга қарши қўзғалишга даъват қилмаяпти, ахир, яҳудий вужудининг биринчи мудофаа линияси мана шу режимларку?!

Нима учун у Ислом давлати барпо этилишини талаб қилмаяпти, ахир, бутун бир ўлкагагина эмас, балки битта аёлга нусрат бериш учун бутун армияларни оёққа турғазувчи Ислом давлати-ку?!

Азҳарнинг бу фактларга сукут қилиши уни ечимнинг эмас, муаммонинг бир қисмига айлантиради.

Эй Азҳар шайхи!

Биз қоралашларга эмас, балки жиҳод эълон қилинишига муҳтожмиз. Агар сиз позициянгизда ростгўй бўлсангиз, у ҳолда, Умматни жиҳодга чақиринг ва Фаластинни озод этиш сари рағбатлантиринг. Ҳақни баралла айтиб, Умматнинг малай ҳукмдорларига қарши овозига айланинг. Бутун шайхлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога берган аҳд-паймонингизга вафо қилинг ва У зот билан тузган шартномасини бузган яҳудий раввинларидек бўлиб қолманг:

﴿وَإِذۡ أَخَذَ ٱللَّهُ مِيثَٰقَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ لَتُبَيِّنُنَّهُۥ لِلنَّاسِ وَلَا تَكۡتُمُونَهُۥ فَنَبَذُوهُ وَرَآءَ ظُهُورِهِمۡ وَٱشۡتَرَوۡاْ بِهِۦ ثَمَنٗا قَلِيلٗاۖ فَبِئۡسَ مَا يَشۡتَرُونَ﴾

«Эсланг: Аллоҳ аҳли китоблардан «Албатта у Китобни одамларга очиқ баён қилурсиз ва яширмайсиз!» – деб аҳд-паймон олган эди. Сўнг улар бу аҳд-паймонни ортларига ташлашди ва уни озгина қийматга сотишди. Уларнинг бу олди-сотдилари нақадар ёмон иш бўлди!»                        [Оли Имрон 187]

Аммо дипломатик баёнотлар бериш билан кифоялансангиз, унутманг, Ислом Уммати бировни кутиб ўтирмайди, балки шунча ёрдамсиз қолганига қарамай тез кунда ҳаракатга келиб, кимлардир истаса-истамаса, Аллоҳнинг изни ила албатта нусрат қучади.

Эй Уммат қўшинлари!

Етар шунча сукут қилганингиз, кутишингиз, хоин ҳукмдорларга итоат қилишингиз. Ахир, бу ҳукмдорлар дин ва дунёсини сотиб бўлишди. Уммат сиздан тарих оқимини ўзгартирадиган бир позицияни кутмоқда. Бас, жавобгарликни ҳис қилинг. Акс ҳолда, оққан ҳар қатра қон учун Аллоҳ олдида жавоб берасиз. Чунки уни тўхтатишга сиз қодирсиз.

Эй Миср қўшинлари!

Қўлингизда қурол бўла туриб ва ўзгартиришга сиз қодир бўла туриб бу малай ҳукмдорларга қуллик қилишда давом этманг. Яҳудий вужудини яксон қилишга қодир ҳақиқий куч шайхлар баёнотлари ҳам, сиёсатчилар нутқлари ҳам эмас, балки сизсиз. Ислом тарафида сиз турмасангиз ким туради, Умматга сиз ёрдам бермасангиз ким ёрдам беради?! Бас, Аллоҳ учун шундай дарғазаб бўлингки, сизнинг ғазабингиз муборак заминни озод этишдан ва Ислом давлатини барпо этишдан тўсаётган бу хоин режимни илдизи билан қўпориб ташласин, сизни ушбу фарзни адо этишга ундовчи Ислом давлатини барпо этсин. Эй Кинона қўшинлари ва холис авлодлари, эҳтимол бу ишни Аллоҳ сизга насиб этар ва сизнинг қўлингиз билан хайр дарвозасини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни очиб бериб, бу дунёдаги куч-қудратга, охиратдаги азизликка ноил бўларсиз.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангизлар У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур»                                                                                                [Муҳаммад 7]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here