Жамиятни ислоҳ қилишдан аввал қилмаслиги зурур бўлган ишлар

80
0

بسم الله الرحمن الرحيم

ФИКР ЭНГ ҚИММАТБАҲО БОЙЛИК

(4)

Жамиятни ислоҳ қилишдан аввал қилмаслиги зурур бўлган ишлар

Жамиятни ислоҳ қилишдан аввал уни бузилишини тўҳтатиш керак. Жамиятни бузадиган асосий иш бир гапни ҳақиқат эканини билмасдан гапириш, айниқса, даъватчилар, имом-домлалар шариатга, мужтаҳид ишлаб чиққан ҳукмларга, фикрларга асосланмасдан “шариат шу”, “буни шаръий ҳукми шундай”- деб ўз фикрини шариат тўни билан элга, ўзига ишонган инсонларга етказиши хиёнатлари бўлиб, Аллоҳ Таолонинг азобига дучор бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَا تَصِفُ أَلۡسِنَتُكُمُ ٱلۡكَذِبَ هَـٰذَا حَلَـٰلࣱ وَهَـٰذَا حَرَامࣱ لِّتَفۡتَرُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَۚ إِنَّ ٱلَّذِینَ یَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ لَا یُفۡلِحُونَ () مَتَـٰعࣱ قَلِیلࣱ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمࣱ

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар. (Кимки ўзи ҳақсиз бўлган нарсага аралашиб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», деса, Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган бўлади) (бу хиёнатинглар учун бу дунёда) Озгина матоҳ ва аламли азоб бор. [16:116-117].

Абу Ҳурайра р.а. Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан ривоят қилади:

 من أُفتيَ بغير علم كان إثمه على من أفتاه

Кимки илмсиз фатво чиқарса, гуноҳи фатво берганга бўлади. Абу Довуд, Ҳоким ривоятлари.

Саҳобаи-киромлар ҳам, машҳур олимларимиз ҳам, хато фатво бериб қўйишдан қўрқишиб, саволга жавоб беришдан мумкин қадар қочишган.

Имом Молик ибн Анас р. Кимки бир масала ҳақида сўралса, жавоб беришдан аввал ўзини жаннатга ва жаҳаннамга рўпарў қилсин, ҳулоса нима бўлади деб, кейин жавоб берсин – деганлар.

Абу ҳанифа р: Агар илмни зоя қилишдан Аллоҳ таолодан қўрқмаганимда, мен фатво бермаган бўлардим! Улар фаровон(яъни муаммоларини ҳал қилишиб олишадию) ва юки менга бўлади – деганлар.

Олимларимиз: шаръий ечим тўғрисидаги саволга жавоб беришдан аввал бошини кундага қўйсин-да, тўғри жавоб берсам тирик қоламан деган ҳис билан жавоб берсин, чунки куфрга ҳизмат қилиш учун улар билан аҳдлашиш шарт эмас, даъватчини ахмоқ бўлиши кифоя – деб таълим берганлар.

Хиёнатдан Уммат тарихда жуда кўп жабрланган, хозир ҳам сарой уламоларининг адаштирувчи фатволаридан Уммат жабру-зулмлардан қутилиша олмаяпти. Шунинг учун даъватчилар ҳам шаръий деб айтаётган ҳар бир гап-сўзларига қаттиқ аҳамият беришлари, кимнинг ижтиҳоди эканини ишончли манбалардан текшириб олиб кейин айтишлари зарур, акс ҳолда фазрни бажараман деб хиёнат қилиб қўяди. Аллоҳ сақласин.

Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай дедилар:

مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ

«Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин» (муттафиқун алайҳ).

Хиёнат – ўзаро битимга асосан ўз зиммасидаги вазифаси бўйича ўзгаларга зиён етказиш, ўзига бўлган ишончни бузиш, бошқалар ҳаққини адо қилмаслик бўлиб, амонатнинг зиддидир.

Омонат шаръий таклифлар, яна бир қавлда шариатга итоат қилишдир, дейилган. У ҳамма соҳадаги буйруқ ва тақиқларни ўз ичига олади. Раҳбар, элчи, даъват қилувчи, мактабдаги болалар ўқитувчиси, табиб, ахборотчи ва бошқаларнинг, ҳамма-ҳаммасининг гарданига омонат юклангандир. Амонатга риоя қилманган ким бўлишидан қатъий назар хоин ҳисобланади. Демак, хиёнатдан сақланиш учун ҳушёр бўлиш керак, чунки хиёнатнинг хатари ўта ховфли, майдони кенгдир. Оз ё кўп бўлсин, катта ё кичик бўлсин, мукаллафнинг зиммаси ундан холи бўлмайди. Масалан: болаларимизга нотўғри тарбия бераётга ўқитуачи, касалликни аниқламасдан туриб ёки дори-дармонларни, уколларни касалга фойдали бўлишига ишонмасдан муолажа қилаётган шифокор, гумонли шахсни жиноятчи экани аниқ бўлмасдан аввал ёки жиноят қилмаганлиги аниқ бўлгандан кейин ҳам жиноятчидек муомила қилаётган орган ҳодими, беайб инсонни қамоқ жазосига ҳукм қилаётган судя-прокурорлар, ўз халқидан яшириб, бойликларимизга, конларимизга эга бўлишни мақсад қилган куфр державалар билан тил бириктираётган раҳбар, элимизни манкурт қилиш, ҳақиқатларни таълим беришни тўҳтатиш учун қўшни давлат ховфсизлик хизматлари билан маҳфий келишимлар тузаётган, шу бўйича турли ҳил режалар ишлаб чиқаёрган МҲҲ ҳодимлари, Динни фақат ибодат, одоб-ахлоқ, шахсий масалага алоқадор қилиб, жамиятга, иқтисод, ички-ташқи сиёсат, Халқаро сиёсатга оид исломий ечимларни яшириш, бу дунёдаги жазо-чораларини айтмасдан шариатга риоя қилмасликнинг жазосини Охират азоби билангина чалғитувчи имом-домлалар, шариатга асосланмасдан таълим берувчи даъватчилар ва ҳоказо, шариатга риоя қилмасдан элни, ўзига ишонган инсонларни алдаётганларнинг ҳаммаси хоинлардир.

Тўғри, хозир уларнининг ҳаммасини ҳам хоинга чиқариб бўлмайди, чунки кўпчилик Исломни, ҳар бир ишдаги шаръий ҳукмларни билмайдилар. Шунинг учун аввало ҳаммага Исломни таълим бериш керак, аслида даъватнинг ҳақиқати ҳам Дин ишларини туйғуларга боғлаб, Охират азобидан огоҳлантирган ҳолда таълим беришдир. Шундай кейин ҳам билиб туриб бошқалар ҳаққида шариатга итоат қилмасалар хоинлар бўлади.

Даъватчининг зиммасида куфр диёрида бўлганда ҳам, Ислом диёрида бўлганда ҳам ўзига хос вазифалар туради. Куфр диёрида бўлганида уни ўзгартириб, Ислом диёрига айлантириш учун Исломни тушунтириш, унга амал қилишни қайтадан бошлашлари учун ўзлари ўрнак бўлган ҳолда Исломдан таълим беришлари керак.

Усома ибн Зайд ривоятида Пайгамбар с.а.в. шундай деганлар:

يجاءُ بالرجُلِ يَوْمَ القيامَةِ فيُلْقَى في النارِ ، فتَنْذَلِقُ أقتابُهُ ، فيدورُ بها في النارِ ، كما يدورُ الحمارُ برحاهُ ، فيُطِيفُ بِهِ أهلُ النارِ ، فيقولونَ : يا فلانُ ! ما أصابَكَ ؟ ألم تكنْ تأمرُنا بالمعروفِ وتنهانا عنِ المنكَرِ ؟ فيقولُ : بلَى ، قَدْ كنتُ آمرُكُم بالمعروفِ ولَا آتِيهِ ، وأنهاكُم عَنِ المنكَرِ وآتِيهِ

 «Қиёмат кунида бир киши олиб келиниб, дўзахга ташланади. «Қорнининг букурлари чиқиб қолиб, ўшаларнинг атрофида эшак тегирмон атрофида айлангандек айланиб юради. Унинг ёнига дўзахийлар тўпланиб келишиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди, сен яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар эдинг ку!», дейишади. Шунда у: «Ҳа, шундай қилар эдим, аммо мен яхшиликка буюрардим-у, ўзим қилмасдим, ёмонликдан қайтарардим-у, ўзим қилардим», деб жавоб беради» (муттафақун алайҳ).

Маккадаги кофирлар мусулмонлардан кофир бўлишни, Исломдан қайтишни, даъват қилмасликни, Исломни одамларга билдирмаслигини талаб қилардилар. Ҳозирги золим ҳокимлар ҳам худди шундай қилмоқдалар, ундан ҳам ўтказиб юбормоқдалар. Улар даъватчилардан, айниқса, уламоларидан, имом-домлалардан пасткашлар ҳукмронлигига хизмат қилиб, мусулмонлар диёрларида кофирлар нуфузининг қолиш муддатини узайтириб берувчи фикрларни ривожлантирадиган фикрий жиҳатдан малай ва жосусларга айланиб, ҳамкорликда иш олиб боришни талаб қилмоқдалар. Жосуслар, фикрий адаштирувчилар, куфрни рози қиладиган фатво чиқарувчи малайлардан тузилган бундай тўда истаганча топилади. Бу қадар жирканч талабни ҳатто Қурайш ҳам қўймаган, деб ўйлайман. Мазкур талабларни рўёбга чиқариш учун Макка кофирлари ўлдириш, азоблаш, озор бериш, ўз юртидан қувғин қилиш, қамаш, боғлаб қўйиш, ҳижратдан тўсиш, мол-дунёсини тортиб олиш, масхаралаш, алоқани узиш, ёлғон, уйдирма хабарларни тарқатиш каби турли хил усулларни қўлладилар. Ҳозирги золим ҳокимлар ҳам худди ўша услубларни қўлламоқдалар, улардан ҳам ўтказиб юбордилар. Электр каби замонавий кашфиётларни оғир саноатни, ҳарбий саноатни ривожлантиришда эмас, мусулмонларни азоблашда қўлламоқдалар.

Даъватчи бўлсин, имом-домлалар бўлсин, хоҳ маҳалла фаоли, оксоқоли ёки “домком”и бўлсин, хоҳ бошқа касб-ҳунар эгаси бўлсин, ҳеч фарқсиз тахдидлардан қўрқиб, хиёнат қилишлари жоиз эмас. Бундай ўта оғир ҳаромдан сақланиш учун ким бўлишимиздан қатъий назар ҳеч кимни алдамаслигимиз, бировга зиён етказмаслигимиз, қилаётган ишимизда хиёнат қилмаслигимиз керак, айниқса Динга, Умматга ёки бошқа бир мўминнинг ҳаққида хиёнат қилишдан сақланишимиз керак, чунки хиёнат қилиш ўлим билан таҳдид қилинганда ҳам жоиз бўлмайди. Икки зарарни енгилроғи қоидаси ўлимга рўпарў қилинганда ҳаром таом ейишга рухсат берса ҳам ёки куфр сўзини айтиш жоиз бўлса ҳам бировга, айниқса Динга, Умматга зарар келтирадиган ишга асло рухсат бермайди. Ҳатто куфр малайлари 100/100 биладиган маълумотни ҳам айтиш ёки тасдиқлаш жоиз эмас, чунки уларни билиши мусулмонлар зиёнига ҳужжат бўлмайди, аммо сизни айтишлигингиз ёки тасдиқлашингиз судда мусулмонларнинг зиёнига ҳужжат бўлади. Шунинг учун шариат куфр ва унинг малайларига билмаган маълумотни айтиш ҳаром деб шарт қўймади, балки билса-билмаса куфрга ёки уларга ҳизмат қилаётган малайларига ҳар қандай маълумотни айтиш шаръан жоиз эмас, ҳаром.

Маъқал ибн Ясор ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

ما مِنْ عبدٍ يسترْعيه اللهُ رعيَّةً ، يموتُ يومَ يموتُ ، وهوَ غاشٌّ لرعِيَّتِهِ ، إلَّا حرّمَ اللهُ عليْهِ الجنَّةَ

«Бир бандага Аллоҳ бир қавмни бошқариш (масъулияти)ни берса, у ўз қавмини алдаган ҳолда ўлиб кетса, шак-шубҳасиз, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур». (муттафақун алайҳ).

Абу Саъид Худрий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

لِكُلِّ غادِرٍ لِواءٌ يَومَ القِيامَةِ، يُرْفَعُ له بقَدْرِ غَدْرِهِ، ألا ولا غادِرَ أعْظَمُ غَدْرًا مِن أمِيرِ عامَّةٍ.

«Қиёмат кунида ҳар бир хоиннинг думбасида бир байроғи бўлиб, хиёнатига қараб юқорироқ кўтарилиб бораверади. Огоҳ бўлингларки, омма амирининг хиёнатидан кўра буюкроқ хиёнат йўқдир». Муслим.

Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:

«مَنْ غَشْنَا فَلَيْسَ مِنَّا»

«Ким бизни алдаса, у биздан эмас», деганлар. (муттафақун алайҳ).

Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қилган, Пайғамбар с.а.в:

«مَنْ غَشَنَا فَلَيْسَ مِنَّا وَالْمَكْرُ وَالْخِدَاعُ فِي النَّارِ»

«Ким бизни алдаса, у биздан эмас, айёрлик ва алдамчилик дўзахдадир», деганлар. Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида келтирган.

Аллоҳ Таоло айтади:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ لَا تَخُونُوا۟ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ وَتَخُونُوۤا۟ أَمَـٰنَـٰتِكُمۡ وَأَنتُمۡ تَعۡلَمُونَ

Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг. [8:27].

Муфаккир Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here