Аллоҳнинг нусрати-ёрдамига лойиқ Уммат

103
0

   بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг нусрати-ёрдамига лойиқ Уммат

Ҳаёттмизда бўлаётган қийинчиликлар, ноҳақликлар, халқимизни хор-зор бўлиши, катта давлатларнинг жабр-зулмлари, қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларни, қарияларни, аёлларнинг, ҳатто ёш болаларнинг қонларини тўкилиши, ҳаётдан тўйиб жонига қасд қилишлари ва ҳоказоларни Аллоҳ Таоло яхши билади ҳамда доимо кўриб, билиб, кузатиб турибди.

Унда нега мўмин-мусулмонларга ёрдам бермаяпти?, нега нусрати-ёрдами кечикяпти?, Аллоҳ Таоло ёрдам бераман, дуоингларни ижобат қиламан деган-ки? Куну-тун дуолар қиляпмиз, айниқса, мана Рамазон ойида кўпчилик бўлиб дуолар қилаётганимиз ҳаммага маълум, нимага бандаларига раҳми келмаяпти?! – деган саволлар туғилади.

Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди, ҳеч қачон кечга сурмайди ҳам, мўмин-мусулмонларга нусрати-ёрдам беришга ҳам қодир, бўл деса бўлади. Кофирларнинг ҳаммаси бир бўлиб қаршилик қилсалар ҳам, Аллоҳнинг хоҳиш-истагини ҳеч ким тўҳтатиб қололмайди. Лекин Аллоҳ Таоло – Ўз хоҳиш-иродиси билан – бу дунёни синов дунёси қилиб белгилади. Синов тугамагунча Аллоҳ Таоло ҳар кимни ўз ҳолича ташлаб қўяди, бу Аллоҳ Таолонинг хоҳиш-иродиси. Лекин кимга ва қачон ёрдам беришини ҳам айтган.

Аллоҳ Таолони, Росулини яхши кўрмагунимизча, шариатга амал қилиш билан Аллоҳга нусрат бермагунимизча Аллоҳ Таоло ҳаётимизни ўзгартирмайди, нусратини тезлатмайди, Аллоҳ Таоло шуни шарт қилиб айтяпти:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ إِن تَنصُرُوا۟ ٱللَّهَ یَنصُرۡكُمۡ وَیُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ

Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қилади. [22:40].

Тўғри, динда собит қадам турган биродарларимиз бор, қанчалари 10-20 йиллардан бери турмаларда, баъзилари шаҳид бўлишсалар ҳам улар озайиб қолгани йўқ, балки кундан-кунга кўпайяпти. Аллоҳнинг изни билан қуйидаги ояти каримада зикр этилган кишилар қаторида бўлишни Аллоҳдан сўраб қоламиз:

مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

“Мўъминлардан шундай эр йигитлар борки, улар Аллоҳга берган аҳдларида содиқ қолдилар. Уларнинг айримлари вафот этдилар, айримлари эса, кутиб туришмоқда. Асло аҳлларини бузишмадилар”.[33:23].

Ҳар қандай ақлли инсон катта бойликни тўғри келган одамга бериб қўймайди. Танишларини ичидан қўрқмас, кучли, амонатга хиёнат қилмайдиган ишончли, бир неча бор синовдан ўтган, ҳеч кимдан у ҳақида шубҳага солиб қўядиган сўзни эшитмаган инсонни танлаб, амонатни ўшанга топширади. Ҳар бир ишни ўз эгасига топширмаслик билан амонат зоя бўлади, халокат, офат бўлади. Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади:

«Агар омонат зое бўлса, Қиёматни кутаверинг», дедилар. Ё Расулуллоҳ, у қандай зое бўлади?- дея сўрашди. У Зот: «Агар иш унга лойиқ бўлмаганларга топширилса, Қиёматни кутаверинг», дедилар.Имом Бухорий ривояти.

Росулуллоҳ с.а.в. ни қавми жоҳилиятда “Муҳаммад Амин”- “ҳар томонлаиа ишончли инсон”- деб билишган. Пайғанбар бўлгандан кейин ҳам ўз зиммасига юкланган амонат-Динга хиёнат қилмади. Макка мушриклари ўзларига ёқмайдиган нарсалардан тийилиши эвазига Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – га подшоҳлик, молу-давлат, обрў-эътиборни таклиф қилганларида у зоти шариф – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – қай мавқифда турганликларини даъватчилар, уламолар асло унитмасинлар. Ўшанда Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам -; Макка мушриклари билан ўзларининг орасида ўртамчи вакил бўлиб келган амакилари Абу Толибга шундай деган эдилар;

ياعم لو وضعت الشمس في يميني والقمر في يساري ما تركت هذا  الامر حتي يظهره  الله او اهلك في طلبه

“Эй амаким! Агар ўнг тамонимга қуёшни, чап томонимга ойни қўйсангиз ҳам бу ишни асло ташламасман. Хатто Аллоҳ таоло уни ғолиб қилади ёки мен бу йўлда ҳалок бўламан”. Ибн Исхоқ ривояти.

Ўша вақтларда Росулуллоҳ с.а.в. нинг – Аллоҳга бўлган иймондан бошқа – ҳеч қандай ёрдамчиси йўқ эди. Мўмин учун Аллоҳ Таолонинг Ўзи кифоя, У қайдайям ишончли Зод. حسبنا الله ونعم الوكيل.

Фаранд сўраб, кеча-ю, кундуз дуо қилувчи шартни бажармаса, яъни оила қурмасдан фарзанд кутиши ақлдан эмас. Шунга ўҳшаб, Аллоҳ Таолонинг амонати-Динга лойиқ бўлишимиз билан Аллоҳнинг нусрати-ёрдами келади, албатта. Фақат насратга лойиқ бўлиш шарти бор, яъни Аллоҳни калимасини олий қилиб, воқеъликни тўғрилаш учун жиддий ҳаракат қилишимиздан бошқа йўл йўқ. Тўғри, дуолар қилишимиз керак, уни шарти қалбдан бўлиш керак, лекин Аллоҳ Таолонинг нусрати келиши учун “нусрат шарти”ни бажаришимиз керак, Аллоҳ Таоло айтади:

 إِنَّ ٱللَّهَ لَا یُغَیِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ یُغَیِّرُوا۟ مَا بِأَنفُسِهِمۡۗ

 Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. [13:11].

Мен холисман, мен бетарафман деб жим туриш билан ўзимизни алдаймиз халос, чунки мункарга рози бўлиш ҳам куфр, жим туриш эса фосиқликдир. Жим туриш учун шаръий узр керак, ундай узр эса мавжуд эмас.

Бу ҳукм имом Муслим Абу Саъийд ал-Худрийдан ривоят қилган ҳадисдаги Расулуллоҳ (с.а.в)нинг сўзларидан олинган: «Сизлардан кимики мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга қудрати етмаса, тили билан ўзгартирсин. Бунга ҳам қудрати етмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу эса иймоннинг энг заифидир».

Мункарларга рози бўлиб туриш асло мумкин эмас. “Сарой имомлари”ни, “шайҳулисломлар”ни гапига қулоқ солиб, жим туриш мутлақо жоиз эмас. Умму Салама Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қилди: Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Сизларга жуда кўп амирлар бошлиқ қилинади. Сизлар(уларнинг ишлардан айримларини)  маъруф(ишлигини), (айримларини) мункар ишлигини биласизлар. Кимки (мункар ишларини) ёқтирмаса халос бўлади. Кимки инкор этса нажот топади. Лекин кимки рози бўлиб эргашса…», яъни кимки мункар ишни кўрса уни ўзгартирсин. Уни ўзгартиришга қудрати етмаса ҳам қалби билан инкор этса, нажот топур. Лекин кимки уларнинг ношаръий ишларига рози бўлса ва эргашса, яъни жим турса, ўзгартириш учун ҳаракат қилмаса халос бўлмас ва нажот ҳам топмас. Шунинг учун Аллоҳга таваккул қилиб, Аллоҳ Таолонинг калимасини олий бўлишига ҳаракат қилайлик, лоақал бир калима билан бўлса ҳам ҳаромдан, куфрдан сақланишга шошилайлик. Жим туришимизга чиқарилган қонунлар ношаръий бўлиб, шариат назарида уни қиймати йўқ. Муслим Нофеъдан, Нофеъ Ибн Умардан, Ибн Умар Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: «Мусулмон киши модомики гуноҳ ишга буюрилмас экан, у ёқтирган ва ёқтирмаган ишларида имомга қулоқ солиб, итоат қилиши вожибдир. Агар гуноҳ ишга буюрилса, қулоқ солиб итоат қилиши мутлақо жоиз эмас».

Мункарларга рози бўлиб, шу ҳолда давом этишимиз Аллоҳ Таолонинг лаънатига ва ғазабига дучор бўлишимизга сабаб бўлади, Аллоҳ сақласин. Зотан, Расулуллоҳ(с.а.в)  Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в)  ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ ۩ كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ۩ تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ ۩ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

– „Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни  дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81]

Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».

Ҳукумат вакиллари ҳам, хуқуқ-тартибот органлари, судя-прокурорлар ҳам, ҳатто президент ҳам мўмин-мусулмон фарзандлари, диндош биродарларимиз, уларнинг кўпчилиги билмасдан ҳаром ишларни қилишиб қўйишяпти. Уларга ҳақиқатларни етказиш билганларнинг зиммасига тушади.

Шариатга, ҳаққа қайтиш билан инсон обрўсиз бўлиб қилмайди. Бир аёлнинг муҳосабаси билан чиқарган фармонини қайтариб олган Умар р.а.нинг обрўси тушиб қолган йўқ, аксинча, ўшандек адолатли ишлари билан душманлари ҳам ҳурматлайдиган кучли раҳбар бўлиб тарихда қолди. Дин бўйича қамалганларнинг ҳеч қандай айби йўқ, ўзлари туғулиб, ўсган юртда Исломни ўрганиш, билганларини ўргатиш қандай жиноят бўлсин?! Шунинг учун Садир Жапаров ва хозирги ҳукумат ҳам А.Акаевнинг хатосини тўғрилаб, тўҳмат бўйича чиқарилган СУД қарорини бекор қилишини умид қилиб қоламиз.

Рамазон ойи бизларга барокатли ой, нусрат ойи бўлсин. Аллоҳ Таоло ҳаммамизни тўғри йўлига ҳидоятласин, бир-бирларимизга бўлган ёв қараш, ёмон кўришларни кўтарсин, Қуръон ва ҳадислар асосида нусратига лойиқ Уммат қилсин, Аамиин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here