Россия ўзининг золимлиги ва омадсизлигини яшириш учун энг нуфузли сиёсий Ҳизбга террорчилик айбловини ёпиштирмоқчи!

29
0

Матбуот баёноти

Россия ўзининг золимлиги ва омадсизлигини яшириш учун энг нуфузли сиёсий Ҳизбга террорчилик айбловини ёпиштирмоқчи!

2025 йил 5 феврал куни RT arabic веб-сайти «Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадор террористик тармоқни йўқ қилди» сарлавҳали хабар тарқатди. Хабарда «Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қрим ярим оролида Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадор террорчи тармоқни қўлга олди. Қўлга олинган беш киши Россияда тақиқланган партияни қўллаб-қувватлаш учун жиҳод қилишган», дейилади. Ҳибсга олишлар ва уйларга бостириб киришлар тасвири жамоатчиликка етказилди. Жамоатчиликка кўрсатилган тасвирларда йигитларнинг уйидан мусодара қилинган ашёлар Қуръони карим нусхалари, турли исломий асарлар ҳамда Ҳизб ут-Таҳрирнинг дунё миқёсида нашр этилган ва мазмуни ҳам машҳур бўлган фикрий ва сиёсий материаллари экани яққол кўриниб турибди.

Қамоққа олиш операциясида, ҳизбийларнинг зирхланмаган ва шубҳали бўлмаган оддий уйларда яшаётгани, эшик очган оила аъзолари фуқаровий кийимда, баъзилари ётоқ кийимида кўринди. Яъни ҳеч бирида қаршилик ҳаракатига ёки зўравонликка оид бирор нарса йўқ эди. Тинтувлар натижасида террорчилик фаолиятига алоқадор бўлиши мумкин бўлган ўқ-дори ва қурол-яроғлар топилмагани аниқланди.

Ҳизб ут-Таҳрир дунёнинг турли минтақаларида ўзининг барча фаолият соҳаларида бир хил фикрий ва услубий йўналишга амал қилади. У бу услуб-тариқатга ҳеч қандай тузатиш ёки ўзгартириш киритмаган. Бу тариқат Росулуллоҳ ﷺ илк Ислом давлатини барпо этиш жараёнида амал қилган тариқат билан айнан бир хил бўлиб, ушбу юксак фикр ва сиёсий тариқатда зўравонлик ва террорга мутлақо ўрин йўқ. Бу Ҳизб ҳақида ҳаммага маълум фактдир. На илмий тадқиқотлар, на текширув ва кузатишлар томонидан инкор этилмайдиган ҳақиқатдир. Ҳизбнинг зўравонлик қўллаганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Россия режимининг Ҳизб ва унинг аъзоларига террорчилик айбловини ёпиштиришга уриниши муваффақиятсиз уриниш бўлиб, бунга унинг мафкуравий жиҳатдан абгор эканлиги сабабдир. Мақсади, ўзининг Ҳизбга зулм қилаётганини оқлаш ва жамиятни ундан нафратлантиришдир. Айниқса, бу режим Россиядаги мусулмонларнинг кўпаяётганига ҳамда Ҳизб ва унинг аъзоларини ҳурмат қилишаётганига гувоҳ бўлмоқда. Бироқ, Ҳизбнинг пок ва беғубор обрўсига доғ тушириш ва унга путур етказиш ҳаракатлари ҳеч қачон самара бермайди. Чунки унинг сиймоси соф оппоқ ва беғубордир.

Яқинда Ҳизб аъзолари Аллоҳга берган аҳд-паймонларини воқеликда исботлайдилар. Ҳизб Аллоҳ бизни ғолиб қилиб, имкон бергунига қадар ўз ҳаракатини ҳамда фикрий ва сиёсий фаолиятини Аллоҳнинг мадади ила давом эттиради. Бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш имкониятидир. Қачон бунга эришсак, Исломни, яъни раҳмат, адолат ва хотиржамлик динини оламга улашамиз, бутун халқлар тўп-тўп бўлиб Исломга кирадилар ва капитализмнинг зулму бахтсизлигидан қутуладилар, одамлар ҳақни ботилдан ажратадилар. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدٗا﴾

«У Ўз Росулини ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча (дин)лардан ғолиб қилиш учун юборган зотдир. Аллоҳнинг Ўзи (ушбу ваъдасининг рўёбга чиқишига) етарли гувоҳдир»                                                            [Фатҳ 28]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here