Матбуот баёноти
Трамп ҳамда Ғарб олами тартибининг емирилиши ва эзгулик ниқобининг қулаши
Глобаллаштиришга, халқаро қонунга, секуляризм ва демократиянинг универсаллигига асосланган ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ташкил топган Ғарб дунёси тартиби кўз ўнгимизда емирилмоқда.
Ғарб гегемонлигини ўрнатиш учун қўлланган принциплар энди тарк этилмоқда. Бу принциплар амалга ошириб бўлмаслиги кўриниб, глобал рақобат кучайиб бораётган бир шароитда тескари самара бераётгани исботланди. Қўшма Штатлар ўзи етакчилик қилган бир қутблилик замони тугаганидан сўнг цивилизацияси таназзулини олдини олишга муваффақиятсиз уринмоқда.
Бунга уринар экан, Ғарбнинг иккиюзламачи эзгулик ниқоби тушиб кетди. Бу давлатлар бошқаларга зўрлаб тиқиштирган қадриятларига ўзларининг содиқ эканликларини даъво қилолмайдиган бўлиб қолди. Чунки халқаро тартиб Ғарб гегемонлигининг қуролидан бошқа нарса эмаслиги, бу тартиб уларнинг манфаатларига хизмат қилолмай қолганда ундан воз кечиб юборишлари ҳаммага фош бўлди. Бугунги кунда фақат бир олам қолди, унда давлатлар халқаро қонун, инсон ҳуқуқлари, ҳудудий яхлитлик каби одатий баҳоналарсиз очиқдан-очиқ кучга интилмоқда.
Дональд Трамп Ғарбнинг бир аномалияси эмас, аксинча, у ўзида Ғарбни акс эттирмоқда. Ғарбнинг собиқ раҳбарлари шивирлаб, ими-жимида содир этиб келишган қилмишларни Трамп баланд овозда содир этяпти, холос. Ксенофобия, ерларни аннексия қилиш, геноцид, мажбурий сургун каби Трампнинг сиёсатлари Ғарб цивилизациясидан оғиш эмас, аксинча, унинг табиий натижаси ҳисобланади. Яъни у шундай бир тузумнинг маҳсулидирки, унда Ғарбнинг асл қабиҳ башарасини яшириш учун қўлланилаётган сиёсий иккиюзламачиликдан кўпчилик зада бўлган.
Ҳозирда олам Ғарбни қандай бўлса, шундай, яъни унинг зўравон, эгоист, ахлоқан расво башарасини кўрмоқда. Ғарб тартиби вайрон бўлаётган экан, инсоният Ғарбнинг муваффақиятсиз принципларидан ташқарига назар солиб, эксплуатация, иккиюзламачилик ва зулм асосига қурилмаган ҳақиқий кўз-қараш учун Исломга мурожаат қилмоғи даркор.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги
матбуот бўлими