Дания ҳукумати ўзининг Исломга қарши сиёсатини яшириш учун «хотин-қизлар ҳуқуқи»дан фойдаланишда давом этмоқда

17
0

Матбуот баёноти

Дания ҳукумати ўзининг Исломга қарши сиёсатини яшириш учун «хотин-қизлар ҳуқуқи»дан фойдаланишда давом этмоқда

Ҳукумат 2025 йил 29 январ куни «диний секталар тўғрисидаги қонунларни кучайтириш ва муаммоли никоҳ ишларига қарши саъй-ҳаракатларни ошириш бўйича кенг қамровли сиёсий консепция» тақдим этди.

Исломни ёмон кўришлари билан танилган кимсалар томонидан тузилган «Унутилган хотин-қизлар кураши қўмитаси» бундан сал аввал «номус тушунчаси»га қарши курашишга оид тавсиялар тақдим этди. Бу номус тушунчасининг манбаи Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Покистон давлатларидан келиб чиққан, дея даъво қилди. Аввалроқ ўрта мактабларда исломий ҳижобни тақиқлашни тавсия қилган ҳам мана шу «Унутилган хотин-қизлар кураши қўмитаси» эди.

Ҳукуматнинг сиёсий келишуви ҳам, қўмитанинг бу каби тавсиялари ҳам ҳукумат назоратини кучайтиришга ҳамда масжидларга нисбатан янада қаттиқ тартиб-қоидаларни ўрнатишга қаратилган. Мақсадлари исломий жамоаларнинг мамлакатда ўз ўрнини эгаллашини қийинлаштириш ва мусулмонлар ҳуқуқларини чеклаш.

Диний жамоалар тўғрисидаги қонун бу мамлакатда аллақачон кучайтирилган, масжидларнинг мусулмонлар томонидан бошқарилиши ва жамоат-ҳаракатлар ташкил этиш қийинлаштирилган. Ушбу таклифлар ва репрессив чоралар «хотин-қизлар ҳуқуқлари учун кураш» ниқоби остига яширилди. Яъни ўзларини эзгуликка интилувчилар қилиб кўрсатаётган даниялик сиёсатчилар гўёки «мазлума муслималарни мусулмон золим эрлардан қутқариш»га ҳаракат қилаётганини даъво қилишяпти.

Жиноят содир этмаган минглаб мисрлик маҳбусларни қийноққа солинишидан жавобгар шафқатсиз бир диктаторни Кристиансборг саройига расмий зиёфатга таклиф қилган ҳукуматни агар биз муслима аёллар фаровонлигига ташвиш қиляпти, деб ўйласак ғирт нодонлик бўлади. Зеро, унда бундай ташвиш заррача ҳам йўқ. Ғазо аёллари ва болаларини йўқ қилиш мақсадида геноцид содир этган яҳудий вужудини 470 кун қўллаб-қувватлаб, қурол билан таъминлаган ҳам мана шу ҳукуматдир.

Даниялик сиёсатчиларнинг ўзи бу юртда юзлаб аёллар жинсий савдога тортилаётганини кўриб, кўз юмишмоқда. Аммо Исломга қарши характердаги «Консерватив» газета мақоласини эса ҳар тарафга тарқатиб жар солишяпти. Аксилисломий бир ташкилот томонидан шубҳали равишда нашр қилинган бу мақолада «исломий талоқ» битими ҳақида сохта маълумот берилган, бу ташкилотнинг ўзи эса илгари ҳужжатларни сохталаштиришда ҳамда полиция, тадқиқотчилар ва уларнинг аъзоларига таҳдид қилишда айбланган.

Дания сиёсий партиялари, оммавий ахборот воситалари ва жамиятнинг бошқа қисмлари ичкарисидаги #MeToo можароси шуни яққол кўрсатиб турибдики, мамлакатда хотин-қизлар ҳурмати билан боғлиқ жиддий муаммо мавжуд, бироқ бу можаролар «Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Покистон давлатларидан келиб чиққан»и йўқ. Европа Иттифоқининг 2014 йилги ҳисоботига кўра, даниялик мизогин эркаклар (аёлларни ёмон кўрувчи эркаклар) Иттифоқда энг кўпчиликни ташкил қилмоқда ва даниялик аёлларнинг 52 фоизи жисмоний ёки жинсий зўравонликни бошдан кечирмоқда. Бунга «номус тушунчаси» эмас, балки Ғарбнинг хотин-қизларга нисбатан бузуқ назарияси сабаб бўлмоқда.

Ғарбдаги аёллар карьера қилиш, уй ишларини бажариш ва бир вақтнинг ўзида мода ва гўзаллик саноати томонидан қўйилган бемаъни гўзаллик стандартларига мослашиш каби ишларга мажбурлайдиган моделлардан азият чекмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар Ғарбдаги аёлларнинг ҳурмат ва ҳимоядан маҳрум эканини, аксинча, уларга товар сифатида қаралиб, ижтимоий босим ва зўравонликка маҳкумликларини кўрсатмоқда.

Ғарбда мавжуд бўлган аёлларга нафрат билан қарашнинг ҳамда баъзи анъанавий ноисломий сақофатларнинг ягона ечими Исломнинг аёлларга нисбатан қарашидир. Аёл кишига нисбатан иззат-ҳурмат кўрсатиш ва унинг жамиятдаги аёллик табиатини эътироф этиш фақат ва фақат Ислом қадриятлари ва унинг ҳаёт манҳажи орқали амалга ошади. Ҳар йили Исломни қабул қилаётган минглаб ғарблик аёллар ҳақиқий ҳурриятни Исломдан топганликларига гувоҳлик бермоқдалар.

 Илёс Муробит

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Даниядаги

матбуот бўлими вакили

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here