Расулуллоҳнинг мушрик ва мунофиқлардан кўрган озорлари

39
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Расулуллоҳнинг мушрик ва мунофиқлардан кўрган озорлари

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳининг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мушрик ва мунофиқлардан кўрган озорлари”  бўлимида шундай дейди:

حدثنا محمد بن المثنى ومحمد بن بشار واللفظ لابن المثنى قالا: حدثنا محمد بن جعفر حدثنا شعبة قال: سمعت أبا إسحق يحدث عن عمرو بن ميمون عن عبد الله قال: بينما رسول الله صلى الله عليه وسلم ساجد وحوله ناس من قريش، إذ جاء عقبة بن أبي معيط بسلا جزور، فقذفه على ظهر رسول الله صلى الله عليه وسلم، فلم يرفع رأسه، فجاءت فاطمة فأخذته عن ظهره ودعت على من صنع ذلك فقال: اللهم عليك الملأ من قريش، أبا جهل بن هشام، وعتبة بن ربيعة، وعقبة بن أبي معيط، وشيبة بن ربيعة، وأمية بن خلف أو أبي بن خلف شعبة الشاك، قال: فلقد رأيتهم قتلوا يوم بدر فألقوا في بئر غير أن أمية أو أبيا تقطعت أوصاله فلم يلق في البئر

Муҳаммад ибн ал-Мусанна Абдуллоҳдан шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда ҳолатида эдилар. У кишининг атрофида Қурайшдан бир неча киши бор эди. Шу пайт Уқба ибн Абу Муайт туянинг ичакларини олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устиларига ташлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини кўтармадилар. Сўнг Фотима розияллоҳу анҳа келиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устидан олиб ташлаб, бу ишни қилган кишини лаънатлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Намозларини тугатиб, шундай дуо қилдилар: “Аллоҳим, Қурайш зодагонлари Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Утба ибн Робия, Уқба ибн Абу Муаййт, Шайба ибн Робия ва Умайя ибн Халаф ёки Убай ибн Халаф Шуъба аш-Шакни сенга топширдим”. Ровий айтади: “Мен уларни Бадр куни ўлдирилиб, қудуққа ташлаганликларини кўрдим, лекин Умайя ёки Убайнинг танаси бўлакларга парчаланиб кетгани учун қудуққа ташланмади”.

Азиз биродарлар:

Аллоҳ таоло айтади:

لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَاب مِن قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُواْ أَذًى كَثِيرًا وَإِن تَصْبِرُواْ وَتَتَّقُواْ فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الأُمُورِ

Албатта молу жонларингизда имтиҳон қилинурсизлар (яъни Тангри таоло мол ва жонларингизга хилма-хил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўрар), ва албатта сизлардан илгари Китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларига) сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар (нажот топурсиз). Чунки бу иш (яъни сабр-тоқатли бўлиб, Аллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир”. (Оли Имрон: 186).

Бу Аллоҳнинг табиат ва коинотдаги қонуниятидир. Инсон жони ва моли билан имтиҳон қилиниши, озорлар ва мусибатларга дучор бўлиши ва чидаб бўлмайдиган сўзларни эшитиши – бу синов қонунидир. Шунинг учун ҳам мумин киши Роббисига илтижо қилиб, сабр қилади. Мақсадга фақат қийинчилик, азоб-уқубат ва зарар кўпригидан ўтиш орқали эришиш мумкин. Аллоҳнинг маҳбуби, сарвари коинот ва элчиларнинг сардори бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳволи шундай бўлса, биз ҳақимизда нима дейиш мумкин?

Шундай экан: бизнинг ҳам синовлар ва қийинчиликларга дуч келишимиз Аллоҳнинг қонуниятидир.

Эй мусулмонлар, ҳар қандай қийинчилик бўлса ҳам биз сабр қилишимиз лозим. Лекин сабр қилиш қандай бўлади? Албатта, буйсуниб, ботилни қабул қилиш сабр эмас. Аксинча, сабр – бу тўғри йўлда ва ҳақиқат устида собит туриш ҳамда бу оғриқли ботил воқеликни ўзгартириш йўлида қийинчиликларга чидашдир, таг-томири билан ўзгартиришга уриниш натижасида юзага келган мусибатларга сабр қилишдир. Бугунги кунда Уммат бошидан кечираётган энг катта мусибатлардан бири – Уммат устида бу Умматдан бўлмаган ва Уммат ҳам улардан бўлмаган раҳбарларнинг ўтиришидир. Улар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилишмайди. Бу Умматнинг очиқдан-очиқ куфр конституциялари билан бошқарилиши энг катта балолардан биридир. Золимнинг қўлидан ушлаб, уни ҳақ йўлига юришга мажбурлаш энг катта муаммолардан биридир. Тунис, Миср, Сурия ва бошқа Исломий ўлкаларда Уммат бу улуғ бурчни адо этганда, қон дарё бўлиб оқди. Бу жиноят юкини жиноятчи ҳукмдорлар ўз зиммаларига олишди. Зулм ва зўравонлик даврининг ҳукмдорлари бирин кетин чўкиб бормоқда. Бу ишнинг охири тез орада Пайғамбар Минҳожи асосидаги халифаликка олиб келади. ИншаАллоҳ, Ер юзи яна бир бор Аллоҳнинг нури ва Қуръони Карим билан мунаввар бўлади.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

16 Ражаб, 1446ҳ йил.

16 январ, 2025м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here