18 ёшга тўлмаганлар учун никоҳни тўлиқ тақиқлаш таклиф қилинди
Қирғизистонда меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги Оила кодексига нисбатан таклиф этилаётган ўзгартиш лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Лойиҳада “18 ёшга тўлмаган шахсларнинг никоҳини тўлиқ тақиқлаш” кўзда тутилган. Шунингдек лойиҳа 17 ёшда никоҳ гувоҳномасини олиш имкониятини бекор қилиш таклифини ҳам ўз ичига олади. Мазкур қонун лойиҳаси 31 январгача жамоатчилик муҳокамасида туради.
Амалдаги Оила кодексига кўра, никоҳ ёши 18 ёш деб белгиланган. Аммо узрли сабаблар бўлса, манфаатдор шахснинг илтимосига кўра комиссия хулосасига биноан никоҳ ёши бир йилга қисқартирилади.
Изоҳ:
Қирғизистонда 18 ёшга тўлмаган йигит-қизларнинг турмуш қуришини тақиқловчи қонун 2016 йилда қабул қилинган эди. Бунинг натижасида бир қанча мусулмонлар, жумладан, никоҳ ўқиган имомлар жиноий жавобгарликка тортилиб келмоқда. Аммо мактаб ёшидаёқ зинога одатланган ўғил-қизлар, ҳомиладор бўлиб қолиб, аборт қилдираётган ёш қизлар сони ортиб бораётгани сир эмас. Бу ҳолатда агар иккинчи томон шикоят қилмаса, бундай бузуқ ишлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмайди.
Шундай экан, юқоридаги кодексга ўзгартиришлар киритиш Исломга қарши кураш учун ташланган яна бир қадамдан бошқа нарса эмас. Зеро, Аллоҳ Таоло никоҳ аҳдини оила қуришнинг шарти қилиб белгилаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ. ثَلاَثَ مَرَّاتٍ
“Агар ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар. Агар шундай қилмасанглар, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, агар унинг тенги бўлмаса ҳамми?», дейишганда: «Агар сизнинг ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар», деб уч марта айтдилар”. Абу Ҳотим ал-Мозанийдан ривоят қилган.
Исломда йигит ва қизнинг ёши эмас, балки балоғатга етиши оила қуришнинг шарти сифатида кўрилади. Никоҳ Исломдаги шаръий ҳукмлардан бири ҳисобланади. Уни инкор қилган киши мусулмонликдан чиқади. Шунинг учун юқоридаги лойиҳа муаллифлари ўзларининг мусулмон ёки атеист эканлигини маълум қилишлари керак.
Шунингдек, Ҳанафий мазҳабига эргашаётганликларини даъво қилаётган мусулмонлар ҳукуматдан шариат никоҳи соҳасида Ҳанафий мазҳаби фиқҳи бўйича қонун лойиҳаларини таклиф этишни талаб қилишлари лозим (ЗАГСнинг ўрнига). Бу ҳанафий мазҳабига эргашган барча мусулмонларга вожибдир.
Нурдин Асаналиев