Даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг вафоти

16
0

Таъзия

Даъватни кўтариб чиқувчилардан бирининг вафоти

Бу кеча Ислом ва мусулмонларнинг эр кишиларидан ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливиядаги биринчи қалдирғочларидан бири муҳандис Али Муҳаммад Кажижий Парвардигори ҳузурига реҳлат қилди. Аллоҳ Таолодан устозни ҳамда у кишидан олдин ўтган Муҳаммад Муҳаззиб Ҳифоф, Ҳасан Курдий, Абдуллоҳ Мислотий, Абдураҳмон Баййуз, Солиҳ Наввол, Халифа Камиший, Абдуллоҳ Ҳаммуда, Можид Қудсий, Амр Номий, Муҳаммадумар Наос каби кўплаб марҳум устозларни раҳмат қилиб, жаннатига дохил айлашини сўраймиз. Уларнинг барчаси Аллоҳнинг дини борасида аҳд-паймонларини ўзгартирмадилар ва уни фоний дунё учун сотмадилар. Бироқ биз уларни Аллоҳга гуноҳдан пок деб, кўрсатмоқчи эмасмиз. Зеро, қалблардаги барча сирларни билгувчи У зотнинг Ўзидир.

Дарҳақиқат, устоз Кажижий роҳимаҳулллоҳ тоғут қаршисига чиққан ва бу дунё васвасасига тушмай, дунё фақат Аллоҳнинг қўлида, бошқа ҳеч кимнинг қўлида эмас, дея инонган зотлардан бири эди. Дарвоқе, қамоқда унинг раббоний ишончини синдиришга 15 йил уринишгандан сўнг, тоғутларнинг энг каттаси «эй Кажижий, раъйингни ўзгартирдингми?», деб сўрайди. Шунда устоз «Сен раъй биладиган кишилардан эмассанки, сен билан баҳс қилсам!», дея тарихда қолувчи сўзни айтади. Бу жавобидан сўнг у дўстлари билан яна 15 йил қамоқда қолди. Бу зотан Лавҳул маҳфузда ёзилган эди.

Барчамиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта у зотга қайтгувчилармиз. Боқийлик ёлғиз Аллоҳга хос, барчамиз бу дунёни тарк этгувчимиз. Аллоҳ шайхни Ўзининг кенг раҳматига буркасин ва бепоён жаннатига дохил қилиб, у ерда аҳбоблари билан биргаликда Муҳаммад мустафо ﷺнинг Ҳавзи атрофида бирлаштирсин. Аҳли-оиласини, яқинларини ва аҳбобларини сабри жамил ила сийласин.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here