Матбуот баёноти
Яҳудий вужудининг бебошлиги ва Шом ерларига қарши амалга оширган хиёнаткор ҳужумларини фақатгина исломий бошқарув бўлмиш Халифалик давлатигина тўхтатиб, бу вужуднинг кулини кўкка совуради
Жорий ойнинг 8-кунида тоғут Асад режими ағдарилганидан бери яҳудий вужуди тўдалари Шом тупроқларида изғиб юрибди. Шом осмонида учаётган ҳарбий самолётлар Дайруззур шаҳри билан бир қаторда кўплаб шаҳарлар, қишлоқлар ва ҳарбий ҳудудларга ҳаводан зарбалар берди. Бу ҳужумларда қурол-яроғ омборлари, марказий ва жанубий ҳудудлардаги ҳаво мудофаа тизимлари, ҳарбий тадқиқот марказлари ва Дамашқ яқинидаги Меззе ҳарбий аэропорти каби ҳарбий базалар нишонга олинди. 2024 йил 10 декабр, сешанба куни яҳудий вужуди армияси Суриянинг қарийб 80 % ҳарбий структураси нишонга олинганини ва бу ҳужумлар «Исроил» ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган энг оғир операциялардан бир бўлганини таъкидлади».
Яҳудий вужудининг Сурия жанубидаги ҳарбий агрессияси пойтахт Дамашқдан 25 километр жануби-ғарбига қадар чўзилди. Хариталардан маълум бўлишича, яҳудий армияси Хермон тоғи чўққисини ва қуролсизлантирилган зонадаги бир қатор шаҳар ва қишлоқларни ўз назоратига олиб, Сурия ҳудудига 18 километр чуқурликка кириб борган. Яҳудий вужуди радиоси қуйидаги хабарни тарқатди: «350 та қирувчи самолёт Дамашқдан Тартусгача бўлган турли нишонларга зарба берди. Бу ҳужумлар натижасида ўнлаб ҳарбий самолётлар, ҳарбий базалар, ҳаво ҳужумларидан мудофаа тизимлари ҳамда қурол-яроғ омборлари йўқ қилинди». Нетаняху бундай огоҳлантирди: «Агар бу режим Эронга Суриядаги вужудини қайта тиклашига рухсат берса ёки Эрон қуролларининг ёхуд бошқа қуролларнинг «Ҳизбуллоҳ»га етиб боришига рухсат берса ёки бизга ҳужум қилса, бунга шиддатли жавоб қайтариб, оғир бадал тўлашга мажбур қиламиз. Аввалги режимга нима бўлган бўлса, бу режимга ҳам худди шундай бўлади». Босқинчи вужуднинг мудофаа вазири Исраэл Кац эса «Исроил ҳарбий денгиз кучлари Сурия ҳарбий флотини йўқ қилган»ини ҳамда «Исроил кучларининг Сурия ва Жўлон тепалиги ўртасидаги буфер зонага жойлашгани»ни таъкидлаб, ««Исроил»га бўладиган ҳар қандай террористик таҳдидни олдини олиш учун» Сурия жанубида «Исроил»нинг доимий иштирокисиз «мудофаа зонаси»ни яратиш тўғрисида кўрсатма берганини билдирди. Нетаняху 2024 йил 8 декабрда берган баёнотида «Сурия билан 1974 йилда имзоланган «тўқнашувларни тўхтатиш» келишувининг бекор қилинганини билдириб, яҳудий вужуди босиб олган ва Суриянинг Жўлон тепалигидан аннексия қилган ҳудуднинг тоабад Исроилга тегишли бўлиши»ни таъкидлади.
Яҳудий вужуди мана шу. Американинг чексиз қўллаб-қувватлови билан Ғазода ва бошқа минтақаларда қирғин кетидан қирғинларни амалга ошириб, минтақа устидан бомба, олов ва ракеталар ёғдирмоқда. Бу яҳудий вужудининг унга қаршилик кўрсатадиган ёки уни тийиб қўядиган кучнинг йўқлиги сабабли қилаётган такаббурлигидир. Суриядаги стратегик қуролларни нишонга олган бу ёвуз ҳужумлар шуни кўрсатмоқдаки, яҳудий вужуди ушбу қуролларнинг тўғри инсонлар қўлига тушиб, унга қарши самарали қўлланишидан қўрқмоқда. Шу боис унинг бу ҳужумлардан мақсади, Сурияни қанотлари синган, бу вужудни илдизи билан қўпориб ташлашга қодир бўлмаган ёки бирор бир хавф туғдира олмайдиган ҳолатга олиб келишдир. Америка ва яҳудий вужуди Суриянинг келажакда заиф, қуролсиз ва тиз чўккан бир давлат бўлишини хоҳлайди. Бебош душман самолётлари Асад режими қулаши ортидан етакчиликни қўлга олганлар тарафидан ҳеч қандай қаршиликка учрамагани, улар бунга нисбатан ҳатто шунчаки норозилик билдириб ёки қоралаб ҳам қўйишмагани учун ҳужумларини давом эттирмоқда. Зеро, ҳокимиятни қўлга олганлар мурдалар каби сукутга чўмиб, келажакда ҳеч қандай хорижий урушда қатнашмасликлари ҳақида тинчлантирувчи баёнотлар беришмоқда. Ҳатто қочиб қолган Башар ҳам «стратегик сабр» ва қораловчи баёнотлардан ҳамда мусулмонларга қарши урушда ўзининг ва яҳудийларнинг ҳамкори бўлган халқаро ҳамжамиятга шикоят қилишдан фойдаланган ҳолда жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган эди.
Ишончимиз комилки, яҳудийларнинг бу такаббурлиги давом этаверади. Уни Ислом давлатининг эр кишиларидан бошқаси тўхтата олмайди. Халифалик давлатининг барпо бўлиш вақти аллақачон келган бўлиб, барчамизга уни барпо этиш фарздир. Халифалик давлатини, Аллоҳнинг изни ила, У зотга қуллик қилиб, Унинг розилиги йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган, шунингдек, яҳудий вужудига қарши жанг қилиб, бурнини ерга ишқаб қўйиш, унинг такаббурлик ва макрларини бўғзига қайтариб уриш, ҳатто тез орада Аллоҳнинг изни ила кулини кўкка совуриш орқали Аллоҳга яқин бўладиган покиза, аҳрор ва аброр мўмин кишилар бошқаради.
Энг ажойиб қаҳрамонлик ва достонларни ёзиб, Шом тоғутини ағдарган озод қўзғолончилар ва мужоҳидларга қуйидагича мурожаат қилмоқчимиз: улар худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмасинлар. Билъакс, қатъий позицияни эгаллаб, исломий давлатни барпо этиш йўлида ҳаракат қиладиганлардан бўлсинлар. Токи, Аллоҳнинг розилиги ва ёрдамига лойиқ инсонлардан ва бизга инъом қилган нусрат неъматига чинакам шукр қилганлардан бўлайлик. Зеро, Аллоҳга бўлган ҳамд ва шукр У зотнинг шариатини ҳоким қилиб, ағдарилган қонхўр секуляр режим харобалари узра Ислом давлатини барпо этиш билан бўлади. Ана шунда яҳудий вужуди, унинг ортида турган ер юзининг кофир ва бузғунчилари асл кураш нима эканини билиб оладилар ва биз Аллоҳ Таолонинг каломини ҳақиқатда рўёбга чиқарамиз:
﴿قَٰتِلُوهُمۡ يُعَذِّبۡهُمُ ٱللَّهُ بِأَيۡدِيكُمۡ وَيُخۡزِهِمۡ وَيَنصُرۡكُمۡ عَلَيۡهِمۡ وَيَشۡفِ صُدُورَ قَوۡمٖ مُّؤۡمِنِينَ + وَيُذۡهِبۡ غَيۡظَ قُلُوبِهِمۡۗ وَيَتُوبُ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ﴾
«Уларга қарши жанг қилинглар. (Шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларга уларнинг устидан нусрат беради ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» [Тавба 14]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Сурия вилоятидаги
матбуот бўлими