Судан хавфсизлик ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Фотиҳ Абдуллоҳни ҳибсга олди

12
0

Матбуот баёноти

Судан хавфсизлик ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Фотиҳ Абдуллоҳни ҳибсга олди

Бундан уч кун аввал Ваддул Муслимин районидаги «Холид ибн Валид масжиди»да Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Фотиҳ Абдуллоҳ демократик ўзгаришлар ва унинг Исломга зидлиги ҳақида маъруза қилиши ортидан 2024 йил 4 декабр чоршанба куни Маноқил шаҳри хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олинди ҳамда бир неча соат ушлаб турилиши асносида калтакланди ва таҳдид қилинди, сўнг қўйиб юборилди! Эртасига 2024 йил 5 декабр пайшанба куни хавфсизлик идорасига қайта чақирилди. Аммо ушбу баёнотимиз ёзилгунга қадар устоз Фотиҳнинг тақдири нима бўлганини билолмадик.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари бундай хатти-ҳаракатга нисбатан қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Биринчидан: Кофир Ғарб мусулмонларнинг юртларига олиб кирган демократия Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган куфр низомидир. Бу низом ўзининг умумий тушунчалари, майда тафсилотлари, ҳосил бўлиш манбаи, келиб чиқиш ақидаси, қурилган асоси, олиб келган фикр ва қонунларида Ислом аҳкомларига тамоман зиддир.

Иккинчидан: Устоз Фотиҳнинг «айби» Ислом даъватини етказиш, яъни ҳақ сўзни айтиш, маъруфга буюриб, мункардан қайтаришдир. Бу эса Аллоҳга имон келтириб, Уни ягона деб билиш амалидан кейин энг буюк ва улуғ амаллардан ҳисобланади. Аслида, унга ёрдам бериш керак эди, ҳибсга олиб, бу йўлдан тўсиш эмас!

Учинчидан: Бу режим ва унинг гумашталари ҳамон ўзларини секуляр ва демократ мустамлакачи кофир Ғарб лойиҳаларининг посбонлари эканликларини, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни бузишни истайдиган кимсалар эканини исботлашяпти. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿ٱلَّذِينَ يَسۡتَحِبُّونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا عَلَى ٱلۡأٓخِرَةِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبۡغُونَهَا عِوَجًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلِۢ بَعِيدٖ﴾

«Улар ҳаёти дунёни охиратдан афзал биладиган, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни эгиб-бузишни истайдиган кимсалардир. Улар (ҳақ йўлдан) йироқ бўлган гумроҳликдадирлар»

                                                                                                  [Иброҳим 3]

Улардан дарҳол устоз Фотиҳни қўйиб юборишларини, унга зиён етказмасликларини ва ундан узр сўрашларини талаб қиламиз, шояд устоз узрларини қабул қилиб, унга қилган зулмини кечирар.

Тўртинчидан: Бизга бу хорлик ва хўрлик ҳаётини раво кўрган, шубҳасиз, мана шу демократик тузумдир. Бугунги лаънати уруш олови ёқилишига ҳам шу тузум сабабчи. Бас, шундай бўлгач, қандай қилиб унга чақиришимиз мумкин?!

Хулоса: Ислом бошқарувининг қайтишига ва аҳкомларини ер юзида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида татбиқ этилишига ҳаракат қилиш барчамиз учун фарздир. Ушбу Халифалик билан зиммамиздан жоҳилият ўлими гуноҳини соқит қиламиз ҳамда Аллоҳ йўлидан узоқ-узоқда яшаётганимиз бу хорлик ҳаётига барҳам берамиз. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«… وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«… Ким зиммасида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлимини топади».

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here