Покистоннинг ҳукмрон элитаси ўзининг янги мустамлакачи хўжайини Трампни Америкадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклаб, унинг буйруқларини бажаришга тайёр эканини билдирди

37
0

Матбуот баёноти

Покистоннинг ҳукмрон элитаси ўзининг янги мустамлакачи хўжайини Трампни Америкадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклаб, унинг буйруқларини бажаришга тайёр эканини билдирди

Бошқа исломий юртлар ҳукмдорлари қатори, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам янги хўжайини Трампни АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклаб, твиттерда бундай сўзларни ёзди: «Сайланган президент Дональд Трампни иккинчи муддатга сайланган тарихий ғалабаси билан табриклаймиз! Мен Покистон-АҚШ муносабатлари ва ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун янги маъмурият билан яқиндан ҳамкорлик қилишни орзиқиб кутаман». Амалдаги мухолафат лидери Имрон Хон ҳам «Сайланган президент Трамп демократия ва инсон ҳуқуқларини ўзаро ҳурмат қилишга асосланган Покистон-АҚШ муносабатлари учун яхши раҳбар бўлади», деди.

Эй мусулмонлар, эй Покистон аҳли! Бу Покистондаги ҳукмрон элита табриклаётган кимса ким ўзи?! Ўша Трамп 2024 йил 28 июн куни президент Байден яҳудий вужудига «ишни тугатишга» рухсат бериши керак, деб айтмадими?! Бироқ бу ҳукмрон элита у билан ишлаш имконияти учун бир-бири билан рақобат қилиш билан банд.

Трамп билан ҳамкорлик қилишни хоҳловчи Покистондаги ҳукмрон элитага эслатиб ўтамизки, айнан Трамп Покистондаги сиёсий ва ҳарбий раҳбариятга 2019 йил август ойида босиб олинган Кашмирни Модига топширишни буюрган. Афғонистонда «барча бомбалар онаси»ни ташлаган ҳам, қўрқоқ армиясини мужоҳидлар қўлида шармандали мағлубиятдан қутқариш учун Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятига Қатарда Афғонистон бўйича келишувга ёрдам беришни буюрган ҳам Трампдир. У яна Яман, Сурия ва Ироқда мусулмонларни бомбалаган шахсдир. Шундай экан, Покистондаги ҳукмрон элита Трамп учун яна қандай мустамлакачилик манфаатларига ёрдам бермоқчи?

Америкадаги Демократларнинг ҳам, Республикачиларнинг ҳам асосий сиёсатларда тили бир. Демократлар сиёсий иккиюзламачилик либосини кийиб, дунёга Америка гегемонлигини жорий қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳақида гап сотишяпти. Республикачиларга келсак, улар ҳам Америка гегемонлигини жорий қилади. Лекин улар бу ишни қўпол куч билан амалга оширишади. Мусулмонлар яҳудий вужудини Ғазода геноцид қилиш учун зарур бўлган пул ва қурол-яроғ билан таъминлаган Демократларнинг мағлубиятидан хурсанд бўлишди. Лекин Трамп ҳам Нетаняхуни қўллаб-қувватлашини очиқ айтди. Шундай бўлгач, бу ерда мусулмонлар нега хурсанд бўлишлари керак?! Ягона ўзгариш шундан иборатки, Американинг мусулмонлар қирғини устидан назорати энди очиқроқ намоён бўлади.

Уммат золим мустамлакачи давлатларнинг ички сиёсати ўзгаришига қараб куч қудратга эга бўлмайди, балки мусулмон юртларидан малай ҳукмдорларни супуриб ташлаш билан қудратли бўлади. Шунинг учун бу ювиндихўр режимларни ағдариб, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш вақти келди. Хўш, нега Исломободда бу ўзгариш ҳалигача содир бўлмади? Эй Покистон армиясидаги зобит ва аскарлар қачонгача Кашмир, Фаластин, Бирма, Шарқий Туркистон, Сурия, Ироқ ва Судан каби ўз масалаларимизни Ғарб кучларига ва унинг ёлғон сиёсати билан халқаро мустамлакачи ташкилотларига топширишда давом этамиз?! Ўзимизда шаҳид бўлишга интиқ миллионлаб қўшинлар бўла туриб, шунингдек, кўп миқдорда ҳарбий самолётлар, танклар, ҳарбий кемалар, сув ости кемалари, баллистик ракеталар ва қанотли ракеталар бўла туриб, қачонгача шундай давом этамиз?! Эй Муҳаммад ибн Қосим авлодлари, ишни ўз қўлингизга олинг! Эй Покистон қуролли кучлари зобитлари, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг! Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Албатта имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Имом Муслим ривояти).

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here