Навбатдаги қирғин ҳамда исломий армиялар рўйхатидаги навбатдаги қора доғ!

2670
0

Матбуот баёноти

Навбатдаги қирғин ҳамда исломий армиялар рўйхатидаги навбатдаги қора доғ!

Яҳудий вужуди Ғазо сектори жанубида навбатдаги қирғинни содир этди. Бу сафар қирғин Хон Юнус ғарбидаги Мавосий минтақасида амалга оширилди. Ҳолбуки, босқинчи кучлар у ерни хавфсиз ҳудудлар қаторига киритган эди. Ҳужумда шаҳид ва ярадор бўлганлар сони 350дан ошди. Бундан ташқари, яҳудийлар Шоти лагеридаги масжидда ҳам қирғин содир этишди. Унда 17 киши шаҳид бўлди. Яҳудий вужуди қочқинлар чодирларини нишонга олган олов чамбараги туфайли шаҳидлар жасадлари ва ярадорлар кўчаларга сочилиб кетди. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 13 июл тушдан кейин соат бирдаги баёнотида Хон Юнус ғарбидаги Мавосий минтақасидаги ҳужумда камида 71 киши шаҳид бўлгани, 289 нафари жароҳатлангани, аҳволи оғирлар борлиги ва шаҳидлар сони ортиб бораётгани айтилди. Жасадларни касалхоналарга олиб келиш давом этаётганига қараганда, шаҳидлар сони юзга етиши мумкин. Айниқса, ҳужумлардан бирида вайроналар остидагиларни қутқариш билан шуғулланувчи фуқаролик мудофааси экипажи ҳам қасддан нишонга олинди ва улардан бир нечтаси шаҳид бўлди.

Яҳудий вужуди бош вазири Бинямин Нетаняху матбуот анжуманида Мавосий операциясини Шабакка тақдим этгандан кейин рухсат берганини, ҳаво ҳужумлари содир этиладиган ерда ўғирлаб кетилган фуқароларнинг йўқ экани тўғрисида хабардор бўлганини айтди. Нетаняху ҳаво ҳужумларидан мақсад Фаластин етакчиларини йўқ қилиш бўлганини даъво қилди. Бу билан унинг ўзи ҳамда ёлланма ахборот воситалари бу қирғинларда ҳалок бўлган бегуноҳ ва ҳимоясиз тинч аҳолининг қатли ом қилинганидан ўзини билмаганга солди. Наҳотки, Миср ва Иордания каби юртларимиздаги зобитларнинг бундан қонлари қайнамаётган бўлса?!

Қаршилик ҳаракатини йўқ қилиш мақсадини амалга ошириш яҳудий вужудининг қўлидан келмаяпти. Бу урушга кирди-ю, аммо на ундан чиқа оляпти, на мужоҳидларни тўхтата оляпти. Шу боис халқаро қўллаб-қувватловдан, қўшни давлатлар ва бошқа давлатлардаги қўриқчи ҳукмдорларнинг тил бириктирувидан базўр нафас оляпти. Бу вужуд ҳеч кимни писанд қилмай, ушбу муборак заминдаги аҳлимизни қатли ом қилишда ўзига қонунийлик ясаб олди ва Ғазо билан Ғарбий Соҳилда болалар, аёллар ва қариялар дохил мусулмонларни мисли кўрилмаган даражада ваҳшийлик ва ҳатто ҳайвонлар ҳам қилмайдиган йиртқичлик билан истаганча қиряпти. Ҳар бир тирик мавжудотни нишонга олиб, ёшу қари, аёллар ва болаларни шафқатсизларча қириб ташламоқда. Йиғинлар, бошпаналар, касалхоналар, фуқаролик мудофаа объектларини қасддан бомбардимон қилмоқда. Ҳаётда қолишга ёрдам берадиган ҳар қандай воситаларни ёки сабр ва сабот билан туришларига ёрдам берадиган нарсаларни етиб боришига атайлаб тўсқинлик қиляпти.

Яҳудийлар Ғазо сектори ва унинг аҳлини шармандали тарзда изоляция қилмоқда. Зеро, бу заиф, мўрт ва қўрқоқ бир армия ҳақида Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿لا يُقَاتِلُونَكُمْ جَمِيعاً إِلَّا فِي قُرًى مُحَصَّنَةٍ أَوْ مِنْ وَرَاءِ جُدُرٍ بَأْسُهُمْ بَيْنَهُمْ شَدِيدٌ تَحْسَبُهُمْ جَمِيعاً وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَعْقِلُونَ﴾

«Улар (мунофиқ ва яҳудийлар) бирлашган ҳолларида сизларга қарши фақат қалъа-қўрғонли қишлоқлар ичида (беркиниб) ёки деворлар ортидагина жанг қила олурлар, (яъни ҳеч қачон сизларга қарши очиқ жангга чиқа олмаслар). Улар (қаршингизда эмас) ўз ўрталарида кучли-қувватлидирлар, (лоф уришларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз, (аммо) диллари хилма-хилдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир»                                                                                     [Ҳашр 14]

Яҳудийлар яшашга жуда ўч қавмдир. Тасаввур қилинг, эй мусулмонлар, энг паст бир қавм қирғин кетидан қирғин қилиб Ғазо аҳлини қириб ташлашга ва оч қўйишга, тирик қолиш мумкин бўлган ҳар бир нарсадан маҳрум этишга интиляпти. Буларнинг барчаси исломий юртларнинг кичик бир қисмида содир бўляпти! Сиз эса, Росулуллоҳ ﷺ бир тан, бир жон эканликлари, қачон танадан бири оғриса, қолган аъзолар ҳам иситма ва бедорлик билан унга реакция билдиришини айтган Ислом Умматисиз, аммо бу паст қавмга қарши жанг қилмаяпсиз:

﴿وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّاً وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيراً﴾

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                                                   [Нисо 75]

Эй Ислом Уммати, бир тану бир жон бўлишни кўрсатиш учун қани сиздаги реакция?! Қурол-яроғингиз ва аскарларингиз йўқми?! Уламоларингиз, қўмондонларингиз ва нуфузли кишиларингиз қани?! Нега чиқиб, армияларингизни қардошларингизга нусрат беришга буриб қўймаяпсиз?! Изз ибн Абдуссалом сийратини ўқимаганмисиз?! Эй мусулмонлар қўшинлари, қачонгача сукут қиласиз, ахир, Ғазо йўқ қилинмоқда, яҳудийлар муборак заминда яҳудий давлатини орзу қилган ҳолда, зўравонликларини давом эттиришмоқда?! Нимани кутяпсиз?! Бутун Фаластин аҳли йўқ қилинишини ва яҳудийлар байроғи Ақсо узра ҳилпирашини, ҳатто Фаластин ташқарисигача қўллари етишини кутяпсизми?!

﴿وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ﴾

«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат қилурлар)                                                                                                        [Муҳаммад 38]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here