Фаластин халқи ўз қаҳрамонликларини кўрсатаётган чоғда…

2360
0

Фаластин халқи ўз қаҳрамонликларини кўрсатаётган чоғда…

7 октябрь дунёни ларзага солган воқеа қайд этилган кун бўлиб қолди. Шу куни бутун дунё оммавий ахборот воситалари Фаластиндаги Ғазо секторидан яҳуд вужуди бўлган (Исроил)га кенг кўламли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, ракета ҳужумлари билан бирга Хамас ва бошқа жиҳодий гуруҳлар (Исроил) ҳудудига кириб боришган. (Исроил) бош вазири Бинямин Нетаняху бундай воқеалар (Исроил) тарихида ҳеч қачон бўлмаганини айтиб, бу кунни “қора кун” деб атади. Шунингдек у аҳолига мурожаат йўллаб, шундай деди: “Биз узоқ ва оғир урушга кирмоқдамиз. Эй (Исроил) фуқаролари, бу операция эмас, бу ҳақиқий уруш”.

Аслида, бу яҳудийларни такаббурлантирадиган жиҳат ҳам бор. Чунки улар ўз кучига эмас, балки барча кофир катта шайтонларнинг қўллаб-қувватлаши ва далдасига таянадилар. Худди шу воқеага мисол сифатида айтадиган бўлсак:

– АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон (Исроил)нинг хавфсизлигидан хавотирда эканини билдирди. Бундан ташқари, у “учинчи тараф”ни можарога аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди. АҚШ маъмурияти ХАМАСнинг (Исроил)га ҳужумини расман теракт деб атади. АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг таъкидлашича, АҚШ (Исроил)даги тинч аҳолини терроризмдан ҳимоя қилиш учун барча шароитлар билан таъминлашга ҳаракат қилади.

– Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича бош комиссари Жозеп Боррелл “Биз ХАМАСнинг ҳужумини қоралаймиз”, деб ёзди.

– Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли “Британия ҲАМАСнинг даҳшатли ҳужумларини қоралайди”, деб ёзди.

– Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ҳам (Исроил)га қилинган ҳужумни қоралади.

– Украина президенти Владимир Зеленский (Исроил)га ҳамдардлик билдирди. У “Дунёнинг ҳеч бир жойида террорга имконият берилмаслиги керак, чунки терроризм нафақат бир давлатга, балки бутун инсониятга қарши содир этилган жиноятдир”, деб ёзди.

– Кофирларнинг баёнотлари ичида фақат Россияники юмшоқроқ чиққандай бўлди. Чунки уларнинг ўзлари Ғарб томонидан ҳужумга учраган ва (Исроил) томонидан бир неча марта “орқадан пичоқ еган”. Шу боис, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова “можарони фақат дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкин” дейиш билан чекланди.

Яҳудийлар нафақат кофир катта шайтонларга суянишди, балки кофирларнинг мусулмон мамлакатларидаги малайларининг иккиюзламачиликларидан ҳам фойдаланишди. Масалан:

– Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған тарафларни сабрли бўлишга чақирди. Нега энди у “тарафлар”, демоқда?! Демак, Эрдоған учун яҳудийлар ва фаластинликлар бир хил эканда! Боз устига, бу ҳукумат бошиданоқ оғизда (Исроил) ҳақида қаттиқ баёнотлар бериб, ҳақиқатда эса ўзаро муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

– Қатар Ташқи ишлар вазирлиги тарафларни можарони кучайтирмасликка чақирди ва қуролли можарода Тел-Авивни айблади. Савол туғилади: масъулиятни (Исроил)га юклаш билан нима ҳал бўлади?

– Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги (исроил)ликлар ва фаластинликларни можарони зудлик билан тўхтатишга, кескинликни кучайтирмасликка ва икки тарафни можарони жиддийлаштирмасликка чақирди. Аслида, Саудия халқи билан Фаластин халқи бир Умматнинг вакиллари эмасми?! (Исроил) бу Умматнинг душманику ахир! Нима учун Саудия учинчи тараф бўлиб олиши керак? Ҳақиқатда эса, вазият бундан ҳам ёмонроқ. Чунки Саудия ҳукумати аслида (Исроил)нинг тарафдоридир. У яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришда етакчилик қилмоқда.

– Эрон Ҳамас гуруҳини қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Бундай бекорчи гаплар кимга қандай ёрдам бериши мумкин? Азалдан (Исроил)га қарши уруш очиш билан таҳдид қилиб келаётган Эрон ҳукумати мана шундай пайтда ишга киришмайдими?! Йўқ, у кофир хўжайинларининг буйруғисиз бирор иш қила олмайди. Ливандаги Эронга алоқадор Ҳизбуллоҳ гуруҳи ҲАМАСни қўллаб-қувватлашини билдириб, агар Ғазо секторида операция бошласа, (Исроил)га ҳужум қилишини маълум қилди. Тўғри, (Исроил) ва Ливан чегарасида отишмалар содир бўлгани ҳақида хабар берилган бўлса-да, бироқ кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар кузатилмаган.

– Сурия президенти Башар Асад Facebook ижтимоий тармоғида Хамасни қўллаб-қувватловчи постини эълон қилди. Аслида, Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад Жўлонни яҳудийларга топширган хоин ҳукмдор эди. Боласи сотқинликда отасидан ўтиб кетди. (Исроил) Сурияга бир неча марта ҳужум уюштирган бўлса-да, бу хоин Сурия армиясини (Исроил)га қарши эмас, мусулмонларга қарши қўйиб келмоқда.

– Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос “Фаластин халқи ўзини босқинчи кучлардан ҳимоя қилишга ҳақли”, деди. Бу ҳукмдорнинг ўзи ҳам фаластинлик. Бироқ, у яҳудийларга ҳужум қилиш ўрнига, ўз аскарларини казармага қамаб қўйиб, қуруқ гап билан кифояланмойда.

Агар тасодифан бу малайларнинг бирортаси ўзини фаластинликларга ҳарбий ёрдам бераётгандек қилиб кўрсатишни бошласа, уни мақташга шошилмаслик керак. Чунки улар кофир хўжайинларининг буйруғига кўра, ҳал қилувчи нуқтага келганда хиёнат қиладилар. Бунинг сабаби, уларнинг табиати малайликдир.

Кўриб турганингиздек, империалист кофирлар ва улар устимизга ўрнатиб қўйган малай ҳукмдорларининг аҳволи мана шу. Шу билан бирга, уларнинг қўлидаги оммавий ахборот воситалари яҳудийларни қўллаб, фаластинликларни ёмонотлиқ қилиш билан банд. Улар яҳудий фуқароларининг ўлимини бўрттириб кўрсатиб, аскарларининг мағлубиятини яширишга ҳаракат қилмоқдалар. Бунинг муқобилида, фаластинликларга қарши тескари кампания олиб боришмоқда. Бироқ, ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар уларнинг ёлғонларини фош қилмоқда.

Ҳозирда Аллоҳ Таоло мусулмонлардан талаб қилган ишлар қуйидагича: ҳукмдорлар яҳудийларга қарши қўшин жўнатишлари керак; жамоалар бу масалада ҳукмдорларни муҳосаба қилишлари ва бу борада раъйиом (умумий фикр) яратишлари зарур; оддий фуқаролар эса, юқоридагиларни муҳосаба қилиб, шу нарсаларни улардан талаб қилишлари керак. Якуний хулосага келсак, нафақат Фаластинни, балки бутун дунёни империалистлар зулмидан Ислом нурига олиб чиқадиган Халифалик давлатни барпо этиш барча мусулмонларга фарздир. Ана шунда Расул Акрам ﷺнинг башорати амалга ошади:

«لا تَقُوْمُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا يَهُودَ؛ فَلَتَقْتُلَنَّهُمْ حَتَّى يَقُولَ الشَّجَرُ وَالْحَجَرُ وَرَاءَهُ الْيَهُودِيُّ: يَا مُسْلِمُ، يَا عَبْدَ اللهِ، وَرَائِي يَهُودِيٌّ تَعَالَ فَاقْتُلْهُ، إلاَّ الْغَرَقَدَ فإنَّهُ مِنْ شَجَرِ الْيَهُودِ»

“То яҳудийларга қарши жанг қилмагунингизча, қиёмат қоим бўлмайди. Сиз уларни албатта ўлдирасиз. Ҳатто ортида яҳудий яшириниб олган тошлар ва дарахтлар ҳам – Эй мусулмон, эй Аллоҳнинг бандаси! Мана, ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, дейди. Фақат ғарқад дарахтигина бундай демайди, чунки у яҳудийлар дарахтидир”.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here