Кетма-кет келаётган ҳодисалар Фаластин маъмурияти ва режимларнинг хоинлигини ажойиб тарзда фош этмоқда

322
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кетма-кет келаётган ҳодисалар Фаластин маъмурияти ва режимларнинг хоинлигини ажойиб тарзда фош этмоқда

Фаластин маъмуриятининг АҚШ ҳомийлиги ҳамда жинояткор Иордания ва Миср режимлари иштирокида яҳудийларнинг йирик жинояткор расмийлари билан Ақаба саммитида учрашганликлари хусусида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу учрашувнинг яҳудий вужуди Наблус ва Жанин каби ерларда мусулмонлар қонига қўлларини ботираётган бир пайтда бўлиб ўтганлиги Фаластин аҳлига қарши жинояткорлик, хиёнаткорлик, тил бириктирув ва масхаралаш жуда чўққисига чиққанини кўрсатмоқда…

Шубҳасиз, яҳудий вужудининг келишувларга амал қилишига ишониш нафақат сиёсий нодонлик, балки айнан малайликнинг ўзидир. Учрашувда маъмуриятнинг вазиятни юмшатиш ва зўравонликни олдини олишга таянаётганлиги тўғрисида айтган сўзлари ҳам фақат бир маънони, яъни мужоҳидларни қувғин қилиш ва қамашни ҳамда яҳудийлар ҳеч кимнинг қаршилигисиз бемалол жиноятлар содир этишаётган бир пайтда, улар билан фаластинликларни таъқиб қилишда хавфсизлик келишувини мустаҳкамлашни англатади. Бунга Ҳавара шаҳрида содир бўлган ҳодиса яққол далилдир. Келишувда айтилган тарихий муқаддас жойларни муҳофаза қилиш, деган гап ҳам яҳудийларнинг Ақсо масжидига бостириб кириб, намозхонларга тазйиқ ўтказишларига чек қўйишни англатмайди. Чунки ушбу келишув орқали яҳудий вужудига жиноят ва адоватини давом эттириши учун Иордания ва Миср томонидан яшил чироқ ёқиб берилмоқда.

Икки томон ўртасида алоқа каналларини очиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида айтилган гапдан Фаластин маъмуриятининг яҳудий вужудига янада «улкан» хавфсизлик хизматларини кўрсатиши тушунилади».

Баёнот сўнггида муборак замин аҳлига бундай дейилди:

«Бу ҳодисалар Фаластин маъмурияти ва режимларнинг хоинлигини ажойиб тарзда фош этди. Бугун уларнинг ўз айбларини яширадиган ҳеч нарсаси қолмади. Улар сизга хиёнат қилишни ва сизга қарши кечаю кундуз жанг қилаётганлар билан ҳамкорлик ўрнатишни улар ўзлари учун уят, деб билишмаяпти. Бас, шундай экан, улардан ва олиб бораётган сиёсатларидан узоқроқ туринг. Мурожаатингизни Ислом Уммати орасидаги тирик кучларга қаратинг, ажаб эмаски, нидоингиз Мўътасимбиллаҳ ва Айюбий каби ҳақиқий эр кишилар қулоғига етиб борса ва улар яҳудий вужуди ва думларини илдизи билан қўпориб ташлаш билан уларнинг ёвузликларидан Умматни қутқарсалар. Бу Аллоҳнинг изни ила албатта амалга ошажак.

Роя газетасининг 2023 йил 8 март чоршанба кунги 433-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here