Қирғизистон Хитойдан 59 миллион доллар грант олмоқчи

929
0

Қирғизистон Хитойдан 59 миллион доллар грант олмоқчи

 Хабар: Қирғизистон Хитойдан 59 миллион доллар грант олишни режалаштирмоқда.Бу ҳақда транспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Текебаев 20 декабр куни Жогорку Кенешнинг транспорт, алоқа, архитектура ва қурилиш қўмитаси йиғилишида билдирди.

 Текебаевнинг айтишича, бу маблағ Шимол-Жануб йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бешта объект қуришга йўналтирилади. Унинг сўзларига кўра, бу зарур, чунки маршрут бўйлаб тош қулаши кузатилмоқда.

 “Бешта объект: учта галерея ва иккита кўприк қурилиши кўзда тутилган. Умумий қиймати 59 миллион долларни ташкил этади, Хитой билан грант шартномасини тайёрлаяпмиз, улар келишиб олдилар”, – деди бошқарма бошлиғи.

 Маълум қилинишича, йўлда тош қулаши кузатилаётган бошқа кичик участкалар ҳам бор. У ерда хавфсизлик давлат бюджети ҳисобидан таъминланади.

 Изоҳ: 2014-йили Қирғизистон транспорт ва алоқа вазирилиги шимол-жануб муқобил йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошира бошлади. Янги барпо этиладиган йўлнинг умумий узунлиги 433 километрни ташкил этади. Йўл қурилиши бошланган датлабки вақтда лойиҳанинг умумий қиймати 850 миллион долларга баҳоланган бўлса, 2021 йилга келиб лойиҳа қиймати 937 миллион 500 минг долларга кўтарилди. Лойиҳанинг асосий молияловчиси одатдагидек Хитойнинг “Эксимбанк”и бўлиб, лойиҳа учун 700 миллион доллар маблағ ажратган. Лойиҳанинг амалга ошириш эса Хитойнинг “China Road & Bridge Corporation” компаниясига топширилди. Эътиборли жиҳати, лойиҳа ишлаб чиқилаётганида ва кейинчалик яна салкам 90 миллион долларга қайта баҳоланаётган вақтда нима учун тош кўчиш хавфи ҳисобга олинмаган? Агар яна Хитойдан 59 миллион доллар қарз олинадиган бўлса, “Шимол-Жануб” муқобил автомобил йўли Қирғизистонга 1 миллиард долларга тушади. Табиийки, Қирғизистон ҳозирги иқтисодий ҳолатида ушбу қарз ва унинг фоизларини тўлаш имконига эга эмас. Демак, Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров 2022 йил июн ойидан бошлаб “халқ этини ўлдириш” учун айтиб келаётган “Шимол-Жануб” муқобил йўли бошқарувини Хитой ўтказиб бериш учун замин ҳозирланмоқда. Бундан ташқари,  Бишкек ИЭМ, Датка-Кемин ЭУЛ ҳам Хитойга ўтиб кетиш хавфи мавжуд.

 Шунингдек, Қирғизистоннинг “ автомобил йўллари тўғрисида”ги қонунга биноан янги қурилган йўлларнинг кафолат муддати 5 йил, қайта тикланган йўллар учун камида уч йил бўлиши белгиланган. Янги қурилаётган йўлнинг сифати ҳам шунга қараб бўлади. Демак, шартномага мувофиқ, Қирғизистон янги қурилган йўл тўлиқ фойдаланишга топширилмай туриб яқин келажакда ҳар бир километри учун 700 мингдан 1,5 миллион долларгача маблағ сарфлаб йўлни капитал таъмирлашни бошлашига тўғри келади. Табиийки, бунча маблағ қирғиз ҳукуматида мавжуд эмас, демак таъмир учун яна қарз олишга мажбур бўлади. Шу тариқа қарз чархпалаги тўхтовсиз айланаверади. 2022 йил июн ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзи 1 миллиард 794,1 миллион долларни ташкил этган ва қарз тўхтовсиз ошиб бормоқда.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here