Ҳизб ут-Таҳрирнинг янги платформаси

290
0

Ҳизб ут-Таҳрирнинг янги платформаси

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими «Ҳизб ут-Таҳрир медиа» платформаси (www.htmedia.info веб-сайти) янгиланиб, янгича кўринишда ишга туширилгандан сўнг яна ўз фаолиятини бошлаганини мамнуният билан эълон қилади.

Ушбу платформа Ҳизб ут-Таҳрир томонидан дунё бўйлаб амалга оширилган барча визуал контентни ўз ичига олади. Бу эса, платформани доимий янгиланиб турувчи файллари билан тобора катталашиб бораётган визуал архивга айлантиради.

«Ҳизб ут-Таҳрир медиа» платформаси ушбу ажойиб таркиб ва ​​тўпламни қуйидаги асосий ойналар орқали тақдим этади:

  • «#أمير_حزب_التحرير» (Ҳизб ут-Таҳрир амири) бўлими.
  • «المكتب الإعلامي المركزي» (Марказий матбуот) бўлими.
  • «الولايات والمناطق» (вилоятлар ва минтақалар) бўлими.
  • «نداءات من #بيت_المقدس» (Қуддуси Шарифдан мурожаатлар) бўлими.
  • «منبر #الأمة» (Уммат минбари) бўлими.
  • «مقتطفات» (Иқтибослар) бўлими.
  • «مؤتمرات وفعاليات» (Конференция ва тадбирлар) бўлими.

Мaрказий матбуот бўлими ушбу платформани тақдим этар экан, бундан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилиш борасида дунё бўйлаб олиб борилаётган фаолиятларнинг бутун дунё мусулмонлари томонидан кузатиб борилишини мақсад қилган.

Шунингдек, мaрказий матбуот бўлими самимий бўлган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу платформага – у Халифалик давлатини қайта барпо этиш масаласига ихтисослашгани ҳамда жамоатчилик ва хос сақофатдаги уйғонишга ёрдам бергани боис – эътиборни қаратишга ва ўз ҳиссаларини қўшишга чақиради. Зеро, бу билан Умматнинг тақдирий масаласига ҳисса қўшган бўладилар. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан бизни ва сизларни Исломнинг қўриқчиларидан ва уни татбиқ этилиши учун ҳаракат қиладиганлардан қилишини сўраб қоламиз. Албатта, У эшитгувчи ва ижобат қилгувчи зотдир.

 

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here