Сиёсий фаолият шаръий фарз ва ҳаётий заруратдир

326
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сиёсий фаолият шаръий фарз ва ҳаётий заруратдир

Бугунги кунда сиёсий майдонни коррупционерларга бериб қўйилса бўлаверади, ақлирасо инсонлар сиёсатдан нари юрсалар, ҳаёт тинч давом этади, деган хаёл катта алдовдан бошқа нарса эмаслиги ҳеч кимга ҳаммага сир эмас. Ахир, бу хаёлнинг тўлови бизга жуда қимматга тушмоқда! Чунки қачон (уй-жой, озиқ-овқат, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш… каби) турмушнинг оддий асосий эҳтиёжлари ҳам монополияга айланиб, унга етишаётган инсонлар жамиятнинг атиги ўн фоизини ташкил қилаётганини билсак, нақадар бизни алдашаётганини англаб етамиз. Ўз фарзандларининг ақл ва ахлоқларини сақлаб қолиш оилаларимизга нақадар оғир бўлаётган бир пайтда, вазият ғоят мураккаб эканини тушуниб турибмиз.

Қашшоқлик ҳаммага бостириб келиб, бузиш ҳаммани нишонга олганлиги ва кризислар тоғи ҳамманинг елкасини эзиб ташлаб, барчамизни чор-атрофдан сиқиштираётганлиги ҳар биримизни атрофимиздаги ишлар тўғрисида жиддий фикрлашга ундамоқда. Масалан, атрофимиздаги мавжуд иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тузумлар, бирламчи вазифалар, ички ва ташқи муносабатларга асос бўлиши керак бўлган омиллар, адлия, жазо қўллаш, таълим, ахборот, сиёсатчиларни сайлаш… буларнинг ҳар бири ҳақида астойдил фикрлаш керак бўляпти.

Ҳар бир одамдан муфаккир ва тадқиқотчи бўлиш талаб қилинмайди, бироқ, ҳар бир инсон мавжуд вазиятга норози бўлиши ва вазиятни шу аҳволга келтирган жинояткор коррупционерларга қарши дарҳол қўзғалиши шарт. Ҳар бир киши уларни бир оғиз сўз билан бўлса ҳам қўллаб-қувватламасин, балки фойдали ечим беришга қодир, дея қидираётган холис инсонларни топиб, ўшалар атрофига бирлашсин. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«إِذَا عُمِلَتْ الْخَطِيئَةُ فِي الْأَرْضِ، كَانَ مَنْ شَهِدَهَا فَكَرِهَهَا كَمَنْ غَابَ عَنْهَا، وَمَنْ غَابَ عَنْهَا فَرَضِيَهَا كَانَ كَمَنْ شَهِدَهَا»

«Агар ер юзида мункар ишларга амал қилинаётган бўлсаю, бир киши ўша мункарда ҳозир бўлиб, уни ёмон кўрган (инкор этган) бўлса, худди ўша мункарда мавжуд бўлмаган кишидек бўлади. Аммо кимда ким ўша мункарда мавжуд бўлмаса-ю, аммо ўша мункар ишларга рози бўлса, бас, у ўша мункарда ҳозир бўлган кишилар каби бўлади». (Абу Довуд ривояти).

Ҳа, Ислом бизга сиёсат инсонлар ишларига ғамхўрлик қилиш, уларга хизмат қилиб, ишларини бедорлик билан бошқариш эканини ўргатди. Ҳеч шубҳа йўқки, сиёсат юксак шарафли иш, илмонийлар уни бузуқ ифлос иш, деб кўрсатиб, шунга ўргатишган. Агар шундай бўлсайди, анбиёлар сиёсат билан шуғулланмаган бўлур эдилар. Росул ﷺ айтганлар:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الْأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ الَّذِي جَعَلَ اللَّهُ لَهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». (Саҳиҳи Муслим).

Биз сиёсий иш билан шуғулланиш шаръий фарз ва ҳаётий зарурат, деганимизда мавжуд режимлар воқеликни оқлаб кўрсатиш учун тузган ва ҳомийлик қилишаётган сиёсий партияларга қўшилишни назарда тутмаяпмиз, албатта. Шунингдек, сайловлар ўйинида қатнашишни ҳам қасд қилмаяпмиз. Зеро, бу сайловлар муваффақиятсиз режимга олдиндан қонунийлик тусини беришдан бошқа нарса эмас. Мутлақо бундай эмас. Балки биз давлат, унинг аппарати ва фаолият тариқати ҳақида шариатдан балқиб чиққан тўлиқ тасаввурга эга мабдаий ҳизбларга қўшилишни назарда тутяпмиз. Чунки бундан бошқа фаолият ҳеч бир натижа бермайди. Аксинча, қилинган саъй-ҳаракатларни беҳуда кетказиб, вақтни зое қилади, улардан машаққат ва бахтсизликдан бошқа нарса келмайди.

Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир ўнлаб йиллар давомида давлатга оид фақат шариат аҳкомларидан балқиб чиққан аниқ ва кенг қамровли концепцияни ҳозирлаб келди. Бу концепцияда дастурдан бошлаб, давлатнинг турли жиҳоз ва тизимларигача бор. Ҳизб таъсис этилган кундан бери мусулмонларни биргаликда фаолият қилишга даъват этиб келди. Уларни исломий ҳаётни қайта бошлашга ва ўзининг тинимсиз олиб бораётган фаолиятига ёрдам беришга чақириб келди. Зотан, Ҳизб мусулмонларни ўн аср мобайнида ҳақли равишда шуғулланиб келишган етакчилик ўринларини қайта эгаллашлари учун фаолият қилмоқда. Ушбу фаолиятида – Аллоҳнинг фазлу марҳамати ила – катта қадамларни ташлади. Бугунги кунда мусулмонлар учун битта Халифалик давлати бўлиши шарт, деган онг Работдан то Куала Лумпургача кўчаларни забт этди.

Шундай экан, бу дунё азизлиги ва охират неъматига шошилинглар. Сизларга покиза фаровон ҳаёт берадиган, сизни ва ор-номусингизни зўравонларнинг манипуляциясидан ҳимоя қиладиган нарсага шошилинглар.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here