Давлат дини Исломдир, деб ёзиш керакми ёки исломий ақидани давлатнинг асоси қилиб белгилашми?!

278
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Давлат дини Исломдир, деб ёзиш керакми ёки исломий ақидани давлатнинг асоси қилиб белгилашми?!

Устоз Муҳаммад Солиҳ қаламига мансуб

Давлат – тушунчалар, ўлчовлар ва ишончлар мажмуасининг ижроий органидир. Бошқача айтганда, давлат – жамиятнинг инсонлар ишларига ғамхўрлик қилишга оид сақофати бўлиб, у татбиқ қиладиган тузумлар албатта жамият қарашларини ифодаламоғи даркор. Давлатнинг ўзлиги бўлмайди ёки давлат бетарафдир, деган гап воқеда топилмайдиган бекорчи-сохта гапдир.

Ҳизб ут-Таҳрир тайёрлаб, мусулмонларга тақдим этган Халифалик давлати дастури лойиҳасидаги 1-модданинг муҳимилиги ҳам мана шунда. Унда жумладан бундай дейилади: «Ислом ақидаси давлатнинг асосидир. Яъни давлатнинг таркиби, жиҳози, муҳосабаси ва бошқа барча органларидаги мавжуд ҳар бир нарса фақат Ислом ақидасига асосланган бўлади. Бир вақтнинг ўзида, Ислом ақидаси дастур ва шаръий қонунларнинг ҳам асосидир, яъни бу иккисининг ҳар қайсисига алоқадор бирор нарсанинг мавжуд бўлишига фақат Ислом ақидасидан балқиб чиқсагина рухсат берилади».

Ушбу модда иккинчи рошид Халифалик давлатига пойдевор бўлажак асосни баён қилди, у ҳам бўлса, Ислом ақидасидир. Демак, давлат татбиқ қиладиган ҳар бир нарса ё Ислом ақидасидан балқиб чиққан бўлади ёки унинг устига қурилган бўлади. Бу модда шунингдек, Халифалик давлатининг ер, ирқ, география, миллийлик ёки ватанпарварликка асосланган бўлишидан қайтаради. Демак, фуқаролари турли рангда, турли миллатда ва тилда бўлишидан ҳамда вилоятлари узоқ-узоқларда жойлашишидан қатъий назар, Ислом Умматининг ҳақиқий давлати мана шундай бўлади. Ислом давлати фуқаролари ичида ғайримусулмонларнинг бўлиши ҳамда давлат уларнинг ҳам ишларига ғамхўрлик қилиб, устларидан Ислом тузумини татбиқ қилиши ва ўз динлари бўйича ибодат қилишларига қўйиб бериши мумкиндир. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿لاَ إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى لاَ انْفِصَامَ لَهَا وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ﴾

«Динга зўрлаб (киритиш) йўқ, (балки) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга имон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир»                                                                                       [Бақара 256]

Нега худди бугунги исломий юртлардаги мавжуд давлат конституцияларида қайд этилгани каби бу моддада ҳам «Давлат дини Исломдир», деб қўя қолинмади?! Бунга жавоб шуки, «Давлат дини Исломдир», деган нарса динни ҳаётдан ва давлатдан ажратиш мақсадида айтилган хавфли истилоҳдир. Шунинг учун мусулмон юртларида ҳукм сураётган илмоний давлатлар конституциясига шу атама қўйилган. Бу атама Исломни татбиқ қилишга бўлган ҳар қандай уринишга зарба беради. Масалан, Муҳаммад Мурсий – Аллоҳ гуноҳларини мағфират қилсин – ҳокимиятига забара берилгани каби.

«Давлат дини Исломдир» дегани давлатнинг динга алоқадор ҳайит ва маросимлари Исломдан олинади, аммо – Ғарб тушунчасига мувофиқ – динга алоқаси бўлмаган байрамлар, маросимлар ва шахсий ҳолатлар Исломдан олинмайди, деганни англатади. Бу эса, Ғарб ақидаси бўлмиш динни ҳаётдан ажратиш ақидасидан келиб чиққан. Бугун конституциясида «Давлат дини Исломдир» дейилган ҳар бир давлат судда кўриб чиқиладиган низолар-жанжаллар, иқтисод, таълим, ташқи сиёсат ва бошқарув қонунларини Ислом аҳкомларига мувофиқ татбиқ қилмайди.

Ислом давлатига келсак, ушбу давлатда Исломни тўлиқ татбиқ қилишда ихтиёр берилмаган, балки ҳар бир ҳукмнинг Ислом ақидасидан келиб чиқиши шарт қилинган. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ﴾

«Аллоҳ ва Росули қачон бир ишни ҳукм қилса, бирон мўмин ва мўмина учун (уни қўйиб) ўз ишларида ихтиёр қилиш жоиз эмас»                                                                                        [Аҳзоб 36]

Роя газетасининг 2022 йил 15 июн чоршанба кунги 395-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here