Тариқатда натижага етиш учун фикрлаш шарт

511
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиийм

Тариқатда натижага етиш учун фикрлаш шарт.(2)

Ислом ҳамма муаммога ечим берган, биз ҳар қандай ишни шариат асосида қилишимиз иймон талаба. Бунинг учун вокеъликни ўрганишимиз керак. Хозирги вокеъликда Ислом тузуми тадбиқ қилинаётган бирорта ҳам юрт йўқлиги, ер юзининг барча ўлкаларида Аллоҳ Таоло нозил қилмаган, инсонларнинг кунгил-хоҳшларидан чиққан тузумлар зулмидан бутун инсоният эзилаётгани ҳаммага маълум. Ислом бундай вокеъликка нисбатан қандай ечим берган?

 Абдуллоҳ ибн Умар р.а. ривоят қилади:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً

Кимики бўйнида байъати йўқ ҳолда ўлса, у жоҳилий ўлишда ўлибди. (Муслим ривояти). Яъни Ислом Тузуми соясида яшамаган ёки шу тузумни ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилмаган инсонлар гуноҳкор бўладилар.

Фикрлаш шундан бошланади, яъни вокеъликни ўрганиб, билиб олдик. Энди унга Исломнинг ечими керак, ўзимизга маъқул бўлган ишга киришиб кетишимиз Ислом эмас, демократия бўлиб қолади. Аллоҳ Таоло айтади:

لَّقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا

– Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор.[33:21].

Росулуллоҳ с.а.в. пайғамбар бўлган илк даврда ҳам Аллоҳ Таоло нозил қилган тузум бирор жойда тадбиқ қилинмас эди. Подшоҳлик, императорлик каби куфр тузумлари ҳукмронлигида жабру-зулмлар, ширку-куфр, фисқу-фасод авжига чиққан эди. Шунда Росулуллоҳ с.а.в. уларга Аллоҳ рози бўладиган, бу дунёда ҳамма жабру-зулмлардан, ширку-куфрдан ҳалос этадиган, озод қиладиган, Охиратда эса нажот топишларига олиб борадиган тузум-Исломни яхши тушуниб, халққа етказишга қодир бўлган жамоатини таёрлашдан бошлади. Биз ҳам шу жамоани, яъни Аллоҳ рози бўладиган, бу дунёда жабру-зулмлардан, ширку-куфрдан ҳалос этадиган, Охиратда эса нажот топишимизга олиб борадиган тузумни, яъни Исломни яхши тушуниб, халққа етказишга қодир бўлган жамоа-ҳизбни тайёрлашимиз биринчи қадам, шу жамоа борми?!, Яъни Аллоҳ Таоло нозил қилган Исломни Умматга тушунтириб беришга қодир ҳизб борми? Яна фикрлашда давом этамиз, вокеъликни ўргандик, унга алоқадор ҳукмни, нима қилишни ҳам ўргандик. Энди шуни амалга оширсак, кейин Росулуллоҳ с.а.в.нинг иккинчи қадамини ўрганамиз ва ўша асосида ишимизни давом эттирамиз, чунки Росулуллоҳни ўрнак қилиш – уни қилган ишини бажариш билан бўлади. Лекин бу иш ҳар бир инсоннинг ихтиёридаги иш эмас, балки бизларга фақат Росулуллоҳ с.а.в. етказган йўлдан юришимизни Аллоҳ Таоло амр қилмоқда, Аллоҳдан қўрқайлик, биродарлар!

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир.[59:7].

Демак, зиммасига юклатилган вазифани-Исломни тўлалигича, ҳамма соҳасини Умматга: ёшу-қарига, олий маълумотлигию-саводсизига, сиёсий шахслару-муваккирларига тушунтиришга қодир бўлган жамоа-ҳизб бўлмаса, шуни ташкил қилиш учун ҳамма мўминлар: Аллоҳ Таолонинг ризосини, жаннатини умид қилган, Росулуллоҳ с.а.в.ни ўзи учун ҳаётида ўрнак қилган, куфру-золимлардан озод бўлишни, ҳамда Охиратда ёруғ юз билан туришни хоҳлаган мўминларнинг ҳаммаси тезда шу жамоа-ҳизбни таёрлашга кечаю-кундуз тиним билмай ҳаракат қилишлари вожиб, бу Аллоҳ Таолонинг амридир. Бунга ўз хиссасини қўшмасдан, шу холатга рози бўлганлар каттиқ гуноҳкор бўладилар.

Бу ўринда яна бир бор фикрлайлик: “мен куфрга, жабру-зулмларга, фисқу-фужурларга рози эмасман”- деб тилида айтсаю, лекин амалда ҳеч нарса қилмаса, ҳатто амал қилсаю, лекин Росулуллоҳ с.а.в.нинг йўлидан бормаса, у инсон шариатга эргашмаган фосиқ бўлади. Сукут қилиши билан куфрни, жабру-зулмларни, фисқу-фужурларни қўллаб-қувватлаганландан бўлади, чунки “сукут – аломати ризо” бўлиб – шариат ўлчовида – бу ҳам бир ҳужжат, яъни Росулуллоҳ с.а.в.нинг сукутлари шу ишни тўғри эканлигига шаръий ҳужжат-сукутий ҳадис ҳисобланади.

Росулуллоҳ с.а.в.га эргашмаган, у Зод қилгандек иш олиб бормаса, ўзи йўлдан адашади ва бошқаларни ҳам адаштиради. Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. ривоят қилади:

خَطَّ لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَطًّا ثُمَّ قَالَ: «هَذَا سَبِيلُ اللهِ ثُمَّ خَطَّ خُطُوطًا عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ، ثُمَّ قَالَ: هَذِهِ سُبُلٌ مُتَفَرِّقَةٌ، عَلَى كُلِّ سَبِيلٍ مِنْهَا شَيْطَانٌ يَدْعُو إِلَيْهِ». ثُمَّ قَرَأَ: وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِى مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ

Росулуллоҳ с.а.в. биз учун бир чизиқ чизиб, сўнг: “бу Аллоҳнинг йўли” – деди. Кейин ўнг томонига, чап томонига бир неча чизиқлар чизиб, сўнг: бу ҳилма-ҳил йўллар, уларнинг ҳар бирининг бошида шайтон унга чақириб туради(қизиқтиради, тўғрига ўҳшатиб кўрсатади) – деди. Сўнг: Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр.- деган ушбу оятни ўқидилар. Ахмад ва Доримий ривояти.

Умматга Исломни етказадиган уюшмани ташкил қилиш учун Исломни тартиб билан яхшилаб ўрганиши керак, айниқса, хозирда Ислом деб исломнинг бир бўлагини ушлашга даъват қилишаётган уламолар кўпайиб кетган, куфр сиёсати ҳам тинимсиз Исломни ўзи сиёсатларига мослаштириш учун бор кучи билан ҳаракат қилаётган бир пайтда, Аллоҳ Таоло нозил қилгандек ўрганиш жуда зарур, чунки у Аллоҳ Таолонинг амонати, Росулуллоҳ с.а.в.нинг мероси бўлиб, уни ўз эгаларига, Умматга тушунтириб бериш керак. Яхши ўрганмасак амал ҳам қилолмаймиз, амонати эгаларига етказа олмаймиз ҳам ҳамда қаттиқ гуноҳкор бўламиз, Аллоҳ сақласин. Исломни фикрий ўрганиш керак, яъни ҳар бир ҳукмни ёки у ҳақидаги маълумотларнигина эмас, уни вокеълигини ҳам қўшиб ўрганишимиз керак, шунда амал қилишимизга ҳамда Умматга етказишимизга қодир ўрганувчи дорислар бўламиз, натижада пайғанбаримиз меросхўрлари хисобланмиш олимлар сафида бўлиб, уни ишини давом эттирувчи амонатдор, тақводор мўминлар қаторида бўламиз, иншоАллоҳ. Аксинча, – Қуръонда хабар берилганидек – китоб юклатилган эшаклар мисоли на унга амал қила оламиз ва на амонатни эгаларига етказа оламиз. Бу оғир гуноҳ, амонатни етказмаган яҳудлар ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди:

مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا ۚ بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ ۚ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

 Таврот юкланган – берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилиб, Аллоҳнинг амонатини биндаларига етказмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилару, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас! (жумъа сураси. 5-оят).

 Бундай огоҳлантиришлардан кейин оятдаги кўрсатмаларга риоя қилсалар ўз мақомларига қайтадилар, самоларга, олий мақомларга кўтарилишар эди. Аллоҳ шу ҳақида хабар берган. Лекин кимда-ким ўзгармаса, яна ўз хоҳшига эргашишдан қайтмаса, оятлардан ибратланмаса у тилуқмас ит кабидир, ҳатто – Қуръонда хабар берилганидек – унданда баттарроқдир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلَٰكِنَّهُ أَخْلَدَ إِلَى الْأَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوَاهُ ۚ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِن تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَث ۚ ذَّٰلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا ۚ فَاقْصُصِ الْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ. سَاءَ مَثَلًا الْقَوْمُ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَأَنفُسَهُمْ كَانُوا يَظْلِمُونَ. مَن يَهْدِ اللَّهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِي ۖ وَمَن يُضْلِلْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ. وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِّنَ الْجِنِّ وَالْإِنسِ ۖ لَهُمْ قُلُوبٌ لَّا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لَّا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لَّا يَسْمَعُونَ بِهَا ۚ أُولَٰئِكَ كَالْأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ ۚ أُولَٰئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ

Агар хоҳласак, уни ўша (оят)лар билан кўтарар эдик. Лекин унинг ўзи(оятлардан юз ўгириб) ерга ёпишди ва ҳавои нафсига эргашди.(Қуръонда келган ҳукмларга риоя қилмади, Росулуллоҳ с.а.в.га эргашмади). Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайди, уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверади. Бу бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Бу қиссани ҳикоя қил, шоядки тафаккур қилсалар. Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандай ҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қиларлар.

Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир. Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар.(Аъроф сураси. 176-179-оятлар).

Шунинг учун тақводор мўмин учун УЧ ишни тезда бошлаш керак, лоақал биттасини бошлаш билан тўғри йўлга-жаннат йўлига қадам ташлаган бўлади, улар қуйидагилар:

  1. Исломдан таълим олишни бошлаш. Исломни чуқур ўрганиш, яхши тушуниш, амалга боғлаш, ўрганган мавзуъларни ёдда сақлаш керак, чунки бу ҳаётимиз мобайнида амалларимиз учун йўлланма бўлиб қолади ва амонатни эгаларига етказишга қодир бўламиз. Хозирда шариат талаб қилгандек ўрганаман деган жиддий мўмин учун тарихдаги Салмон Форсий, Суҳайб Румий р.а.лар каби хидаят ўргатувчиларни, тўғри йўлга бошловчиларни излашларига хожат йўқ, Уммат орасида ҳақни маҳкам ушлаган, амонатни эгаларига етказишга жиддий ҳаракат қилаётган жамоа аъзолари бор ва бу жамоа Қиёматгача йўқ бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمِمَّنْ خَلَقْنَا أُمَّةٌ يَهْدُونَ بِالْحَقِّ وَبِهِ يَعْدِلُونَ. وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ. وَأُمْلِي لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ. أَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا ۗ مَا بِصَاحِبِهِم مِّن جِنَّةٍ ۚ إِنْ هُوَ إِلَّا نَذِيرٌ مُّبِينٌ

Биз яратган кимсалар ичида ҳақ ила ҳидоят қиладиган ва у ила адолат қиладиган жамоат ҳам бор. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз. (Яъни, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларни оҳиста-оҳиста ўзларига билдирмаган ҳолда ҳалок қилади. Даставвал уларнинг хоҳлаган йўриғига юришга имкон бериб қўяди. Кофир-мунофиқлар бу ҳолни ўзларининг тадбири, ақли ва уринишларига йўйиб, залолатда шиддатлайверади. Охир бориб, ҳалокатга дуч келади.). Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг «макрим» метиндир. Улар ўз соҳибларида мажнунлик йўқлигини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! У фақат ошкора огоҳлантирувчи, холос.(Аъроф сураси. 181-184-оятлар). Бу оятлар ва бошқа оятлар ҳақида тадаббур қилишимизни ҳам Аллоҳ Таоло амр этган.

  1. Исломдан билганларини ўргатиш. Тартиб билан Исломни ўргатишни ҳам бошлашимиз зарур, чунки биздан талаб қилинган аввалги иш Исломга даъват қиладиган жамоа-ҳизб ташкил қилишдир, буни Росулуллоҳ с.а.в.нинг бошлаган ишидан ҳам, қуйидаги оятдан ҳам билишимиз мумкин:

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

Сизлардан яхшиликка(яъни Исломга) чақирадиган, амри маъруф–наҳий мункар қиладиган бир уммат(жамоа) бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.(Оли Имрон сураси. 104-оят).

Яна бир бор фикрлан: Исломни Умматга етказадиган жамият ўқитувчиларни тайёрламасдан туриб, Исломни Умматга етказашга қодир жамоани тайёрлаш мумкин эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг.(Анфол сураси. 27-оят).

  1. Ислом талаб қилган жамоа-ҳизбни тезроқ тайёр бўлишига ўз хиссасини қўшиш. Бошқаларга Исломни тартибли ўргатишга имкон тополмаганлар шу жамоа тезроқ тайёрланиши учун имкон қадар ёрдам беришлари керак, чунки бу вожибни адо қилиш ҳамма мўминлардан талаб қилинган, мўминларнинг зиммасидаги, ҳамма адо қилиши вожиб бўлган иш.

Бунинг учун ёшларни, фарзандларимизни, жиянларимизни бу ишга тарғиб қилиб, уларга имкониятлар қилиб бериш билан амалга оширамиз ёки ўқитишга имкони, лаёқати борларга ёрдам бериш, улар зиммасидаги нафақаларини таъминлаш эвазига яна ҳам кўпроқ ишлашларига имкониятларини кўпайтириш билан шу фарзни адо қилган бўламиз, Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар:

«لِلْغازِي أَجره, ولِلْجاعِلِ أَجره و أَجر الْغازِي»

“Ғозий(жангчи) учун жангчининг савоби бўлади. Жангга тайёрловчи учун эса, ҳам ёлловчининг, ҳам жангчининг савоби бўлади”. Абу Довуд ривояти.

Шариатнинг биринчи талабини бажариб бўлсак, кейин иккинчи қадамга ўтамиз, яъни Умматга Исломни тушунтириш учун шаръий йўлни фикрлаймиз, излаймиз, албатта уни ҳам шариатда ечими бор. Китобларимизда муфассал баён қилинган. Даср олиш мобайнида улар равшан бўлиб бораверади. Фақат у ҳукмларни яхши ўрганиш керак.

Муфаккир Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here