Туркия режими шармандалик йўлини тутиб хижолатомуз жавоб билан кифояланмоқда!

311
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркия режими шармандалик йўлини тутиб хижолатомуз жавоб билан кифояланмоқда!

«Syria.tv» (ҳижрий 1443 йил 12 шаввол, милодий 2022 йил 12 май пайшанба куни) қуйидаги хабарни тарқатди:

«Пайшанба куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, Сурия шимолида жойлашган «Сурия демократик кучлари» (SDF)нинг ўққа тутиши натижасида Туркия жанубидаги Газиантеп вилоятида бир қанча инсон тан жароҳати олган. Вазирлик баёнотига кўра, бу кучлар Ҳалабнинг Айнул-Араб районида жойлашган бўлиб, Tуркия армиясининг Газиантеп вилоятидаги Қарақамиш райони чегара постини ракета ва миномёдлар билан нишонга олган… оқибатда аскар ва оддий фуқаролардан иборат тўрт киши яраланиб, касалхонага ётқизилган. Туркия армияси ҳужум объектларига «ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи доирасида» ракета зарбаси йўллади, оқибатда SDF кучларидан 6 нафари зарарсизлантирилди».

Роя:

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб бу ҳақда қуйидагиларни таъкидлади:

«Туркия режими ёш болаларча сиёсат қиляпти. У худди жангари ташкилот каби хижолатомуз тарзда жавоб қайтариб, ўзидан атиги бир неча километр узоқликдаги SDF кучлари билан бўлган отишмаларда устунлик кўрсатолмаяпти».

Устоз Абдулваҳҳоб «Армияларимиз қачонгача мусулмонларнинг қони ва номусига тажовуз қилаётганларга сабоқ бера олмай, казармаларда қўл-оёқлари кишанланиб тураверади», дея саволларни ўртага ташлаб, сўзини Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломи билан тамомлади:

﴿وَمَنْ يُهِنِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِن مُّكْرِمٍ إِنَّ اللَّهَ يَفْعَلُ مَا يَشَاء﴾

«Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч ким) азиз қилгувчи бўлмас, Аллоҳ албатта Ўзи хоҳлаган нарсани қилур»                                                                                             [Ҳаж 18]

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here