Покистон ҳукуматида башаралар ўзгарди одамлар мусибати ўзгармади!

321
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон ҳукуматида башаралар ўзгарди одамлар мусибати ўзгармади!

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагича саволларни ўртага ташлади:

«Сўнгги бир ойдаги ўзгаришлар мобайнида одамларга нима фойда бўлди, ахир, у ерга Покистонни судхўр мафия учун соғин сигирга айлантириб берган яна ўша ўғри ва муртадлар келишди-ку?! Покистон иқтисодиётини ўзининг заҳри қотил режалари билан 21 марта хонавайрон қилган мустамлакачи ташкилот мана шу Халқаро Валюта Фонди эмасми, ахир, Имрон Хон ҳукуматида бўладими, Шаҳбоз Шариф ҳукуматидами ҳеч бир фарқсиз яна шу ҳолат такрорланмайдими?!».

Матбуот баёнотида қуйидагилар таъкидланди:

«Инфляция капиталистик тузумнинг доимий хусусияти ҳисобланади. Зеро, Покистон Давлат банки товарлар ва активларга солиштирган ҳолда кредит воситалари орқали кредитларни кўпайтираверади. Шунингдек, унинг пул босиб чиқариш операциялари ҳамда ортиқча харажатларни фоизли ғазначилик облигациялари ёрдамида молиялаштириш ишлари ҳам кредитларни кўпайтирада… Мана шу механизмларнинг барчаси кучли тўфон келтириб чиқариб, инсонларни инфляция гирдобига ғарқ қилмоқда…

Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Халифалик соясида эса, давлат олтин ва кумуш билан қопланган валютадан бошқа валюта чиқармайди. Судхўрликни бекор қилиш билан Покистон ялпи йиғилган солиқларнинг ярмидан кўпини ташкил қилиб турган мана шу процентли тўловлардан озод бўлади. Зеро, одамлар белини синдираётган инфляцияга якун ясовчи бирдан-бир ўзгариш мана шудир. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир бу хусусда реал ижроий муфассал сиёсатларни ишлаб чиққан. Ҳизб Покистон халқидан демократик куфр тузумига сукут қилмасликни ҳамда ҳақиқий ўзгариш йўлида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик лойиҳасини қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда.

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here