Байден фаластинликлар учун давлат қурилиши босқинчиликни мустаҳкамлаш ва унинг келажагини таъминлаш йўли, деб билмоқда

388
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Байден фаластинликлар учун давлат қурилиши босқинчиликни мустаҳкамлаш ва унинг келажагини таъминлаш йўли, деб билмоқда

АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясида қилган нутқида «Аминманки, икки давлат ечими демократик яҳудий давлатининг демократик Фаластин давлати билан ёнма-ён тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришлари учун кафил бўлажакдир» деди. Сўнг «Бироқ, айни дамда ушбу мақсадимиздан ҳамон узоқда қолмоқдамиз, биз ўзимизнинг бу борада олдинга босиш имкониятидан воз кечишга йўл қўймаймиз», дея қўшимча қилди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

АҚШ маъмуриятининг асосий диққат маркази яҳудий вужудини асраб ҳимоя қилишдир. Бундан кўриниб турибдики, улар можаронинг ечими сифатида босқинчилик ва мустамлака лойиҳаларининг муваффақияти йўлида фидоийлик кўрсатишни тушунишади. Бироқ, аввало Аллоҳнинг фазл-марҳамати ила, қолаверса, Фаластиннинг ҳур ва ҳалол аҳлининг саботи сабабли АҚШ маъмурияти ўзининг ғоясига етиш узоқ нарса эканини, босқинчиларга хизмат қилаётган анави маъмурият ўйлагандек эмаслигини билиб турибди.

Роя газетасининг 2021 йил 6 октябр чоршанба кунги 359-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here