Тожикистон: милиция норозилик намойишини тарқатиб юборди

625
0

images (13)

Озодлик радиоси тожик хизматининг хабар қилишича, Тожикистон жануби (Душанбе шаҳридан 70 км жанубий-шарқ)да жойлашган Ёвон туманида милиция бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан уюштирилган норозилик намойишини тарқатиб юборди.

“25- январ куни эрталаб Ёвон бозорида савдо қилувчи ўнлаб савдогарлар туман маъмурияти биноси олдида норозилик намойиши ўтказишди, бироқ норозилик иштирокчилари милиция томонидан тарқатиб юборилди”,- деб хабар қилди радиостанция.

Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, норозилик намойишини ўтказишликка солиқ органлари томонидан ўтказилган рейд сабаб бўлган. Бу рейд натижасида ўнлаб тадбиркорлар жаримага тортилган. Хабар қилинишича, 1000 сомонийдан 24 минг сомоний (200 доллардан 4 800 доллар)гача жарима солинган.

Норозилик намойиши иштирокчилари бу тадбирни ўтказишликка рухсат олишмагани маълум бўлгач, намойиш тарқатиб юборилган. Хабарга кўра, тадбиркорларни бир қисми бозорга қайтиб ўзларини кундалик ишларини давом этдиришган, бошқа қисми эса ўз дўконларни ёпиб қўйган, солиқчилар рейди кечгача давом этган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here