Қирғиз-Хитой чегарасида отишма бўлди

586
0

images (42)

 Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот бўлимининг хабар қилишича, 23 январ куни эрталаб Иссиқкўл вилояти Жети-Ўғуз туманининг Хитой билан чегарага туташ ҳудуддаги “Оқ-Шийрак” чегара нуқтаси атрофида қирғиз чегарачилари ва номаълум гуруҳ ўртасида отишма келиб чиққан.

Хитой томонидан йигирма кишига яқин қуролланган одамларни Қирғизистон ҳудудига бостириб кириши ва ўрмон хўжалиги ходимини ўлдириб, унинг ов қуролини эгаллаб олиши отишма келиб чиқишига сабаб бўлган.

“Воқеа жойига етиб келган қирғиз чегарачилари номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган. Юзага келган отишма натижасида қонунбузарлардан икки нафари отиб ўлдирилган. Айни вақтда жиноятчилар чегарачилар томонидан “Пикертик” иситиш бўлимида ўраб олинган”, – деб хабар қилади матбуот хизмати. Воқеа жойига Чуй чегара бўлинмасининг махсус гуруҳи учиб кетган.

Кечга бориб эса, қирғиз-хитой чегарасидан 40 километр узоқликда жойлашган “Пикертик” иситиш бўлимида қуршаб олинган ва чегарачиларни ўз ихтиёрлари билан таслим бўлиш талабига рад жавобини берган 11 нафар жиноятчи йўқ қилингани хабар қилинди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here