Ҳижрий 1442 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги

707
0

Ҳижрий 1442 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бутун оламларнинг, шамсу қамар ва ҳилолу вақтларнинг Парвардигори, буюк арш соҳиби Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Давлат барпо этиб, Уммат бунёд этган саййидимиз Муҳаммад мустафога, у кишининг аҳли-оиласи ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун сешанбадан чоршанбага ўтаётган муборак кечада шаввол ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз исботини топмади. Шунга кўра, демак, эртага чоршанба куни инша Аллоҳ рамазонни тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади ва эртаси пайшанба куни шаввол ойининг ҳамда муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи куни бўлади.

Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир бутун Ислом Умматини муборак рамазон ҳайити билан холис-самимият ила табриклайди. Аллоҳ Таолодан келаси йилги ҳайитни Ислом давлати барпо бўлган, динимизни ғолиб қилиб, байроғини кенг ёйган ҳолда қарши олишимизга насиб рўз айлашини сўраб қоламиз.

Ўз навбатида мен ҳам, хоссатан ўзимнинг номимдан ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва барча минтақалардаги матбуот бўлими ходимлари номидан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштани муборакбод этаман. Аллоҳ Таолодан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликнинг барпо бўлиши тўғрисидаги Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини амиримиз етакчилигида олиб борилаётган ушбу даъват орқали рўёбга чиқариб беришини сўраб қоламиз.

Бу йилги Рамазон ҳам азоб-уқубатларсиз келмади. Ислом Уммати ҳануз бу машаққатлардан азоб чекмоқда. Бу азоб-уқубатлар Ақсо масжидида ҳамда Яман, Сурия, Бангладеш, Покистон, Афғонистон, Судан, Нигер, Қирғизистон, Россия ва Сомалида бўлаётганидек ё тўғридан-тўғри содир бўлмоқда ёки Ироқ, Миср, Ҳиндистон каби юртларда бўлаётгани каби ҳукмдорларнинг лоқайдликлари ва коррупцияси сабабли содир бўлмоқда. Ушбу хайрли Рамазон ойида мусулмон юртларида қарийб 200 миллион шахс тўйиб овқат емасликдан, Яман ва Суриянинг ярим аҳолиси очарчиликдан азият чекмоқда. Бошқа исломий юртларда ҳам қашшоқлик манзаралари ҳукмрон. Ҳатто намозимиз ҳам бу ҳукмдорларнинг малайлик ва жоҳиллигидан омон қолмади. Чунки улар янги турдаги пандемияни жиловлаёлмай, мусулмонларни масжидлардан маҳрум қилмоқдалар, жамоат намозлари суратини бузмоқдалар…

Эй мусулмонлар, эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат!

Юртлари Ҳинд океани билан Тинч океани ўртасидаги ўтиш йўлагини ўз ичига олган, денгизчилари Ўрта Ер денгизи, Қизил денгиз ва Қора денгизнинг соҳиблари бўлган Уммат қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолиши мумкин?! Қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳудудлари Жаҳон савдо йўлларини ўз ичига олган, йўлаклари эса, ҳарбий навигациянинг таянчи бўлган Уммат қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолиши мумкин?! Аҳолиси дунё бойликларининг асосий қисмига эга заминда яшайдиган, инсоний энергия тобора ўсишда давом этаётган бир ўлка қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолиши мумкин?! Ҳиндистон, Хитой ва Россияни қамалга қилиш, АҚШнинг халқаро гегемонлигига барҳам бериш, Европа нуфузини Африка қитъасидан йўқ қилиш имконига эга бўлган Уммат қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолиши мумкин?!

Бунинг жавоби шуки: «Уммат ўз эгнидан Халифалик либосини ечгач, Аллоҳ унга хорлик ва шармандалик либосини кийдирди». Зеро, халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу «Биз Аллоҳ Ислом билан кучли-қудратли қилган халқмиз. Агар куч-қудратни Исломдан бошқа тарафдан қидирсак, Аллоҳ бизни хор қилади», деган. Демак, бутун халқлар ва миллатларга Халифалик ҳайбати қайтиб келмагунча, Ислом ва мусулмонларнинг ҳайбати қайтмайди.

Эй мусулмонлар, эй муфаккирлар ва медиа-минбар эгалари!

Умматдаги жамоатчилик фикри Халифалик тарафдоридир. Бироқ у айни лойиҳанинг тафсилотларини тушунтириб берадиган кишига муҳтож. Ғарб бу вазиятдан хабардор. Шу боис, ҳукмронлик холис Аллоҳнинг шариатига ўтмаслиги, Уммат қайтиб оёққа туролмаслиги учун сизнинг қўлингиз билан Исломга ёт бўлган тафсилотларни Халифалик тушунчасига аралаштиришга ҳаракат қилмоқда. Муфаккирлар сифатида, бугунги асрга шариат жавоб беролмайди, деган шубҳалардан қутулмоғингиз вақти келди. Зеро, бу фикр – Аллоҳ сақласин – куфр эшикларидан биридир. Чунки шариат бугунги кунимиздаги ва қиёмат кунига қадар яратиладиган барча инсонлар учун келган. Бу қандай амалга ошиши масаласига келсак, ҳокимиятни олиш ва бугунги янги дунёга етакчилик қилишга Исломнинг лойиқ эканини англаб етишингиз учун Ҳизб ут-Таҳрир Қуръон, суннат, саҳобалар ижмои ва кенг исломий меросдан етарлича маълумотларни келтириб берди. Уммат ўз давлатини барпо қилиши учун Ҳизб бошқарув соҳасидан тортиб, иқтисод, ижтимо, сақофат, суд, мафкура, сиёсат каби соҳаларга қадар барча масалаларни муфассал баён қилиб берди. Ҳизб сақофати хўжайинликни шариатга хослаган. Чунки у фақат Исломдан олинган бўлиб, унга куфр фикрлари ва қонунларидан заррача аралашмаган.

Эй мусулмонлар, эй куч-қудрат эгалари!

Ҳукмдорларнинг Ғарбдаги конференцияларда хўжайинлари билан бирга туяқушлар каби юрганини, мусулмон юртларидаги халқлар устига фиръавнлар каби миниб олишганини кўриб, бундай қабоҳатдан қонларингиз қайнамайдими?! Франциянинг Пайғамбарингизни ҳақоратлаши, Американинг динингизга нисбатан қабиҳлиги наҳотки сизларни жунбушга келтириб, Абу Бакр Сиддиқнинг мардлигини қўзғамаётган бўлса?! Наҳотки Шом муслималарининг номуси топталгани тўғрисидаги баёнотлари сизларни Мўътасим каби отилиб чиқишга ундамаётган бўлса?! Аллоҳнинг тузоғига тушишдан сақланинглар. Аллоҳга қасамки, У зот сизни ваҳн билан синамоқда… Бас, ажал сизларни тўсатдан тутиб қолишидан ҳамда Аллоҳ ўрнингизга сизлардан кўра яхшироқларини олиб келишидан олдин Ҳизб ут-Таҳрирнинг рошид Халифаликни барпо этиш лойиҳасига нусрат-ёрдам бериш билан ушбу ваҳндан халос бўлишга шошилинг. Зеро, Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ ثُمَّ لا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ﴾

«Агар сизлар юз ўгириб кетсангиз, (Аллоҳ ўрнингизга) сиздан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар (сиздан яхши бўлурлар)!» [Муҳаммад 38]

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Ҳайитингиз муборак бўлсин, вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Душанбага ўтар кеча, ҳижрий 1442 йилнинг рамазон ойининг охирги ўттизинчи куни

Милодий 2021 йил 12 май

 Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here