Афғонистон: АҚШ қўшинлари 11 сентябргача қолади

726
0

Афғонистон: АҚШ қўшинлари 11 сентябргача қолади

Америка президенти Жо Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан 11 сентабргача олиб чиқадиган бўлди. Бу ҳақида АҚШ ахборот воситалари хабар тарқатди. 14 апрел куни Жо Байден ўз твиттер саҳифасида “Бугун кечқурун Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланганини эълон қиламан” дея ёзди.  Айни пайтда, Толибон вакили, агар хорижий кучлар чиқиб кетмаса, толиблар Туркиядаги музокараларда иштирок этмаслигини билдирди.

20 йил давом этган Афғонистон урушида Толибон кўплаб минтақаларда ўз таъсирини сақлаб қолди, АҚШ қурол кучи билан ғалаба қозона олмади. НАТОнинг баёноти ҳам АҚШнинг ушбу муваффақиятсизлигини тасдиқлаб турибди. “Афғонистонда ҳарбий йўл билан ечиладиган масала қолмади” дейилади баёнотда. Шунинг учун АҚШ ўзининг мағлубиятини муваффақиятга айлантириш учун сиёсий ҳийла билан Толибларни халқаро ҳамжамиятга ва музокараларга жалб қилмоқда. Айтиб ўтиш лозимки, 2020 йил феврал ойида АҚШ ва Толибон ўртасида эришилган келишувга биноан барча хорижий қўшинлар 2021 йилнинг 1 майигача Афғонистонни тарк этиши шарт эди. Бироқ, бугунги кунда Қўшма Штатлар Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишни 11 сентябргача узайтираётгани аниқ бўлди. Бу нимадан дарак беради, Америка истаган вақтда ўз манфаатларига кўра турли баҳоналар билан шартномаларни бузиши мумкин. Шунингдек бу, АҚШ ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқишни атайлаб кечиктираётганидан далолат беради.

Шунга кўра айтиш мумкинки, АҚШ Толибон билан шартнома имзолаш орқали Афғонистонни тарк этиш ниятида эмас. Аксинча, бу келишув ва музокаралар орқали Толибонни ҳамкорликка жалб қилишга интилмоқда. АҚШ Толибонни халқаро ҳамжамиятга жалб қилиш ва уни АҚШнинг сиёсий қарорларига йўналтиришга интилмоқда. Шундай қилиб, АҚШ Афғонистонда мағлуб бўлди, аммо мағлубиятини ғалабага айлантириш учун жон жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here