Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши қамоққа олиш кампаниясини олиб бормоқда

425
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши қамоққа олиш кампаниясини олиб бормоқда

Ўтган кунлар мобайнида Иорданиянинг Ирбид ва Аммон шаҳарларида ҳукумат хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир гуруҳ аъзоларини қамоққа олди. Улар устоз Ҳамза Муҳаммадмужлий Бану Исо, устоз Воил Абдулкарим Ҳофизқабия, устоз Муҳаммаднодий ва унинг икки ўғлидир. Бу биродарларимиз Ҳизб ут-Таҳрирнинг ўзи фаолият олиб бораётган барча минтақаларда уюштирган «Халифалик ағдарилишининг аламли юз йиллик хотираси… Эй мусулмонлар Халифаликни барпо қилинглар» номли халқаро кампаниясида иштирок этганлари учун қамоққа олиндилар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг ишончи комилки, Уммат учун Аллоҳнинг нусрати жуда яқин бўлиб, У зотнинг Ўз дини ва давлатини ҳамда Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётганларни ғолиб қилиш тўғрисидаги ваъдаси ҳам яқин кунларда рўёбга чиқажак, Ҳизбга бундай заиф тоғут режимларнинг озорлари ҳаргиз зиён етказолмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ الَّذِينَ يُحَادُّونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ فِي الأَذَلِّينَ * كَتَبَ اللَّهُ لَأَغْلِبَنَّ أَنَا وَرُسُلِي إِنَّ اللَّهَ قَوِيٌّ عَزِيزٌ

«Албатта Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар – ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар! Аллоҳ (Лавҳул Маҳфузга) Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга албатта ғолиб бўлурман, деб ёзиб қўйган. Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Мужодала 20-21]

Роя газетасининг 2021 йил 10 март чоршанба кунги 329-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here