Халифалик қулатилганидан бери масжидларнинг бузилиши бутун мусулмонлар учун фожиага айланди

556
0

Халифалик қулатилганидан бери масжидларнинг бузилиши бутун мусулмонлар учун фожиага айланди

Кения темир йўллари Найроби-Кисуму темир йўл линиясини қуриш мақсадида ўнлаб оилаларнинг уйлари билан бирга Кисуму вилоятининг Кибос ҳудудида жойлашган масжидни ҳам бузиб ташлади. Бу масжид Кисумудаги энг катта ва энг қадимги масжидлардан бири бўлиб, тахминан 83 йил аввал қурилган эди.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир Кения вилояти аъзолари масжид ва аҳоли турар жойларини бузиш тўғрисидаги мавжуд суд буйруғига қарши ушбу адолатсиз ва одобга тўғри келмайдиган ҳаракатни қоралаймиз. Шубҳасиз, ҳукумат одамлар билан, айниқса мусулмонлар билан яхши муносабатда бўла олмади. Мол-мулк ва ибодатхоналар хавфсизлигини таъминлашда муваффақиятсизликка учради.

Ҳеч шубҳа йўқки, Исломга зид бўлган, мусулмонларга қарши қаратилган бундай иш Аллоҳни ғазаблантиришга олиб боради.

﴿وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللَّـهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا﴾

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?» [Бақара 114]

Масжидларнинг бузилиши нафақат Нубия аҳли, балки барча мусулмонлар учун фожиага айланди. Зеро, биз яхлит бир Умматмиз, Исломда масжидлар юқори ўринга эга. Чунки улар Аллоҳнинг уйларидир. Мусулмонларга нисбатан душманчиликни кўрсатаётган ушбу шармандали ҳолат халқаро душманчилик натижасидир. Бундай ҳолатлар Хитойда кенг тарқалган бўлиб, у ердаги Исломга душман ҳукумат минглаган масжидларни бузиб юборди. Биз шунингдек, яҳудийларнинг Ақсо масжидини босиб олганини, уни оёқ ости қилиш учун эртаю кеч ҳаракат қилаётганларини ва масжид остида қазиш ишларини олиб бораётганини унутмаслигимиз лозим.

Мусулмонлар Халифалик қулатилиши ортидан ўз қадриятлари, жумладан масжидларининг ҳақиқий ҳимоячисидан айрилдилар. Улар юз йил тажовузлар, ҳужумлар ва бузиб ташлашларга юз тутдилар. Бу аянчли воқеа мусулмонларни ўз юртларининг бирида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият олиб бораётганларга қўшилишга ундаши лозим. Зеро, Халифалик бутун дунёдаги мусулмон ва ғайримусулмонларнинг мол-мулки, ҳаёти ва ибодатхоналари хавфсизлигини таъминлайди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Кениядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here