Судан ҳукмдорлари Исро ва Мерожни босиб олган душманга ўз қуролларини топширишмоқда

477
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ҳукмдорлари Исро ва Мерожни босиб олган душманга ўз қуролларини топширишмоқда

Яқинда Суданга келган яҳудийларнинг разведка вазирига Судан Мудофаа вазирининг милтиқ ҳадя қилиши ортидан, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти юрт ҳукмдорлари томонидан содир этилаётган разил қилмишлардан Аллоҳ Таолога поклик изҳор қилди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи Иброҳим Усмон (Абу Халил) ўзининг матбуот баёнотида ушбу рамзий совғани тақдим этиш ҳақида бундай деди:

«Кимда-ким қуролини душманга берса, бу таслим бўлганини ва унга тиз чўкканини англатади. Ҳатто манфур миллий ўлчовдан қараганда ҳам Судан шарқида инсонларни ўлдирган мана шу яҳудий вужуди эмасмиди?! Яқиндаги қилмиши Ярмук қурол-аслаҳа арсеналига ракета зарбасини йўллашдан иборат бўлди ва ҳеч қандай жавоб олмади. Мана, собиқу ҳозирги ҳукмдорларнинг нақадар хор эканликлари одамларга яққол аён бўлмоқда… Шунчалик ҳам шармандалик бўладими, мусулмонлар бундай разилликни энг заиф даврларида ҳам кўрган эмаслар!».

Баёнот сўнггида бундай деди:

«То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати барпо этилмагунича Ислом Уммати азиз-кучли бўлолмайди. Ушбу давлатда яҳудий вужудига – анави ҳукмдорларга ўхшаб – асло қурол ҳадя қилинмайди. Билъакс, Халифалик давлати босқинчи яҳудийларга қарши жанг қилади, уларни муқаддас заминимиздан қувиб солиб, ифлосликларидан поклайди.

وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً

«У кун қачон бўлади? дейдилар, (сиз уларга) шоядки яқиндир, деб айтинг»              [Исро 51]

Роя газетасининг 2021 йил 10 феврал чоршанба кунги 325-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here