Ислом қадриятларининг оёқ ости қилинишининг асосий сабаби Уммат ўз қалқонини йўқотганлигидадир

484
0

Ислом қадриятларининг оёқ ости қилинишининг асосий сабаби Уммат ўз қалқонини йўқотганлигидадир

 Ўтгани йил Қирғизистонда Роббим Аллоҳ дегани учун муслималарни қамалишидан тортиб, Францияда пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақорат қилиниши, Швецияда Қуръони Каримнинг ёқилиши ва Шарқий Туркистондаги лагерларда муслималарни жинсий зўрланиши каби Ислом қадриятларига қарши тўхтовсиз ҳужумлар билан кечди. Бундай воқеалар дунёда мусулмонлар сони 2 миллиардга етиб, исломий юртлар мудофаа соҳасига 100 миллиард долларлаб маблағ сарфлаётган вақтда содир бўлди. Албатта, ақли бор одамда савол туғилади: Нима учун дунёдаги деярли барча очарчилик, зулм, адолатсизлик мусулмон мамлакатларида содир бўлмоқда? Ёки мусулмонлар шунчали заиф халқми? 

 Масалан, ўтган йилнинг июл ойида Норин вилоятида олти муслима опа-сингилларимиз даъват олиб бораётган вақтда МХДҚ ва ИИВ ходимлари томонидан қамоққа олинди. Уларга нисбатан ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилиш (экстремизм) айблови билан жиноят иши очилди. Аслида даъват ҳар бир мусулим ва муслима учун фарз! Бироқ, уч бора ҳокимиятни куч билан босиб олган, бир неча марта босиб олишга ҳаракат қилганларнинг ўрнига, Аллоҳ олдидаги ўз масъулиятларини адо этган ожиза муслималар учун жавобгарликка тортилишмоқда. 

 Қирғизистондаги воқеани давом эттириб, Швециянинг Мальёме шаҳрида 11-сентябр куни ифлос миллатчилар Аллоҳнинг Китоби бўлган Қуръони Каримни ёқиб юборишди. Бунинг ортидан ўз демократияси билан мақтанган Франциянинг “Шарлиэбдо” журнали пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақорат қилинган карикатурасини яна қайта нашр этди. Бунинг ортидан бир қатор мусулмон мамлакатларида Расулуллоҳнинг шарафини оёқ ости қилишга йўл қўймаслик  мақсадида акциялар бўлиб ўтди. Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган Франция президенти Макрон эса “шарлиэбдо” ишини сўз эркинлиги сифатида баҳолади.

 Мушрик Хитой ҳукумати ҳам капиталистлардан ортда қолмай Ислом ва унинг қадриятларига қарши тиш-тиронғи билан курашмоқда. Чет элдан бошпана истаб чиққанлар Хитойнинг ўзи лагер деб атайдиган зиндонларда муслималар мунтазам равишда зўрланаётганини жар солишмоқда. Бу зиндонларда эркак ва аёлларни бепушт қилиш ва ҳар хил тажрибалар ўтказиш учун ҳар 15 кунда вакцина ва дорилар бериб турилган. Албатта, Умматнинг бир қисми бўлган Шинжондаги мусулмонлар устидаги зулмлар имони бор мусулмонларни тинч ухлатмайди.

 Афсуски, мусулмонлар шундай хор ҳолатга тушиб, имонимизнинг асосий талабларидан бири бўлган Қуръон ва Пайғамбаримизнинг шарафи оёқ ости қилинишни бефарқ кузатиб турадиган бўлиб қолдик. Ор-номусимиз бўлган аёлларимизнинг номуслари тахқирланишини эътиборсиз қолдирадиган бўлдик. Кофирлар эса қадриятларимизнинг бирин кетин оёқ ости қилишмоқда. Улар Ислом ва унинг қадриятларига қарши курашда бир қайиқдадирлар. Буни дунё раҳбарлари йиғилиб Франциядаги акцияда иштирок этишгани ошкор этиб қўйди.

 Айни пайтда Ислом Уммати, 2 миллиардга яқинлашган мусулмонлар эса денгиз кўпикларига айланиб қолишди. Чунки, уларнинг бошини бирлаштирадиган Ислом давлати йўқ! Бир муслиманинг номуси учун бутун бошли армияни, оқ ва қора отларни сафга тортган Ал-Мўътасим биллоҳ каби халифлари йўқ!

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар сизларнинг устингизга ташланади. Шунда бир киши ўша пайтда сонимиз кам бўлганидан шундай бўладими? – деб сўради. Пайғамбар: Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Лекин селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар. Аллоҳ душманларингиз қалбларидан сизлардан бўлган қўрқувни олиб қўяди, сизларнинг қалбларингизга эса, ваҳнни солиб қўяди, дедилар. Шунда бир киши эй Росулуллоҳ ваҳн нима? – деб сўраганди, у зот: Дунёни яхши кўриш, ўлимни ёмон кўриш, деб жавоб бердилар. (Абу Довуд Савбондан ривоят қилган).

 Албатта, уммат бундай аҳволидан ўз Исломига қайтиши ва ҳақиқий раҳбарнинг Халифалик давлатини қайта эълон қилиши орқалигина чиқа олади. Бу ҳақиқий раҳбардан Ислом қадриятларига қилинган ҳар бир ҳужумга жавоб бериш ва бу йўлда қурбонликлар беришни талаб қилади. Умматдан эса ўз Исломларини мабда сифатида кўтариб чиқиш талаб қилинади!

 Аслида бу Уммат чорасиз эмас. Фақат уларни бирлаштирадиган кучнинг йўқлиги мусулмонларни хор қилмоқда. Агар ҳозир мусулмон юртлари бирлашадиган бўлса, халқаро майдонда албатта етакчига айланади. Бу давлатдаги аҳоли сони 2 миллиарддан ошади. Унинг майдони 32 миллион квадарат километрни ташкил этиб, бугунги сиёсий харитадаги энг катта давлат Россиядан икки баробар катта бўлади. Бу давлатдан Нил, Тигер, Фирот, Нигер каби энг аҳамиятли дарёлар оқиб ўтади. Шунингдек, жаҳон савдосининг асосини ташкил этувчи Сувайш, Гибралтар ва Дарданел бўғозлари каби юк ташиш йўлларини назорат қилади. Бу давлатнинг ер ости битмас-туганмас нефт ва конлар ресурсларига бой. Масалан, дунё нефт заҳирасининг 73%и шу ҳудудларда жойлашган.

 Агар бугунги мусулмон мамлакатларининг ҳарбий кучларини бирлаштирсак, у ҳарбий державага айланади. Чунки, бу мамлакатлар айни вақтда ўртача ҳисоб билан мудофаа соҳасига 200 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлашади. Унинг бугунги ҳарбийлари сони 4 миллиондан ошиб, Хитойни ортда қолдиради. Ҳарбий самолёт, танклар сони жаҳатидан ҳам оламий етакчига айланади. Албатта, бу соҳа Ислом давлати барпо этилгандан кейин сўзсиз ривожлантирилади. Натижада Ислом қадриятларини оёқ ости қилган Франция сингари ифлос давлатларни Усмоний Халифалик каби бир хат билан тўхтатиб қўядиган бўлади. Мўътасим каби бир муслиманинг номуси учун бутун армияни сафарбар қилади!

 Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here