Лукойл Ўзбекистонга ётқизаётган инвестиция кўламини оширмоқда

556
0

 

00

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида Россиянинг Лукойл компанияси Ўзбекистон ҳудудида табиий газни геология-қидирув ишларини ўтказиш ва қазиб олишга 444 миллион доллар маблағ ётқизган. Бу эса ўтган йилнинг шу вақтига солиштирганда 32.5 фоизга ошган.

Молиявий ҳаражатлар айниқса жорий йилнинг учинчи чорагида кўпайиб, ўтган йилга нисбатан 89 миллиондан 185 миллион долларга ўсган. Ўтаётган йилнинг охирига қадар компания Ўзбекистонда ўзининг иккита лойиҳасини амалга ошириш учун жами 678.5 миллион доллар ётқизиш ниятида.

Лукойл Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини ўтказиш ва қазиб олиш учун 2011-2012 йилларда 477 миллион доллардан маблағ сарфлаган эди. Ўтган йилнинг натижаларига кўра компания Ўзбекистонда 4 миллиард 257 миллион метр куб газ қазиб олган бўлса, бу йил 4.4 миллиард метр куб газ қазиб олишни кўзламоқда. Кейинчалик газ қазиб олишни кўпайтириб, 2014 йили 5.2 ва 2015 йилга бориб эса 8.2 миллиард метр куб газ қазиб олишни режалаштирмоқда.

Лукойл компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлигини 2004 йилда йўлга қўйган ҳамда махсулотларни тақсимлаш бўйича 35 йилга мўлжалланган шартнамо имзолаган. 2004 йилдан буён Лукойл компаниясининг Ўзбекистонга ётқизган сармояси 2.5 миллиард доллардан ошиб кетди.

Булардан ташқари Ўзбекистон ҳукумати “Газпром”, “KNOC”, “ Kogaz ” (Корея), “ Petronas Sarigali Overseas” (Малайзия) компаниялари билан ҳам ҳамкорлик қилиб келади.

Ўзбекистон ҳукумати ҳорижий компаниялар билан тузган шартномасига мувофиқ қазиб олинган газни улар билан бўлишиб, қолганини Хитой ва қўшни республикаларга жахон нархида сотиб, ўз халқини эса газсиз қўймоқда.

Ўзбекистон “мустақилликка” эришган йилларининг бошида барча ерларда газлаштириш сиёсатини олиб борди. Энг чекка ҳудудларда ҳам – гарчи газ етиб бормасада – газ қувурлари тортилиб, телевидения ва матбуот орқали бу ишларни оммага кўз-кўз қилган эди.

Бугунги кунга келиб эса қишлоқ ҳудудида яшовчи ўн минглаб хонадонлар газ етиб бормаслик бахонаси билан газ қувурлари кесиб ташланиб, кўмир ва суюлтирилган газ билан иситишга мослаштирилмоқда.

Ўзбекистон халқи эса гарчи 21 асрда яшаётганига қарамай свет ва газсиз, кўмир ва тезак ёқиб кун кечирмоқдалар. Ҳокимият вакиллари эса худди бу нарса табиий ҳолдек ҳеч уялмай, “биз аҳолига тезак ва кўмириларни тайёрлайлар” деб айтганмиз дейишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here