Россия Исломга қарши курашда ўзининг фикрий заифлигини яна бир бор исботлади

511
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия Исломга қарши курашда ўзининг фикрий заифлигини яна бир бор исботлади

Россиянинг Ростов вилояти суди Қрим ярим оролидан 7 нафар мусулмонни уларнинг тили билан айтганда «Ҳизб ут-Таҳрир иши» бўйича суд қилиб, барчаларига 13 йилдан, 19 йилгача озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарди. Тергов ва суд жараёни уч йил давом этди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Украинадаги матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Суднинг бундай аҳмоқона ҳукми остида бир ҳақиқат ётибди. Яъни, ушбу «терроризм иши» бўйича айбловга террористик ҳаракатларни режалаштириш, тайёрлаш ёки амалга ошириш эмас, балки масжидда ўнлаб инсоннинг суҳбат ўтказиш учун йиғилганлари асос қилиб олинган. Шунингдек, айбланган мусулмонларнинг исломий китобларни ва ҳадиси шарифларни ўқиганликлари ҳам айбловга асос бўлган».

Баёнотда қуйидагилар қўшимча қилинди:

«Россиянинг нохолис-ғаразли суди чиқарган бундай ҳукм суд ҳукми эмас, сиёсий ҳукм бўлиб, адлиянинг омадсизлигини кўрсатмоқда. Чунки судда қўл телефонлари, ноутбук ва флешкалар суд ҳукми учун ашёвий далил ва жиноят материаллари қилиб олинган!».

Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:

«Бугунги кунда Россия ҳукуматининг Ислом ва мусулмонларга қарши тўқиб чиқараётган ёлғон ва макрларига Россия ва Қрим мусулмонларидан бирортаси бутунлай ишонмай қўйганлар.

Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here