بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими конференцияси
Амирликлар ва Баҳрайн давлатчалари 2020 йил 15 сентябр куни қора пойтахт Вашингтонда Росулуллоҳ ﷺнинг меърож маскани бўлмиш муборак заминга хиёнат ҳисобланган келишувни имзолашди! Улар на Аллоҳдан, на Росулидан ва на мўминлардан қўрқишди. Шундай қилиб, улар ўзларига ўхшаган Миср режими Кэмп-Дэвидда, Озодлик ташкилоти Ослода ва Иордания режими Водий Арабада юрган йўлдан юришди.
Бундан ташқари, келишувни очиқ имзоламаганларнинг жинояти уни имзолаганлар жиноятидан қолишмайди. Мана, Уммон яҳудийларни меҳмонга чақириб, уларга зиёфат бермоқда, Қатар яҳудийлар билан Ғазо ўртасида «холис» воситачилик қилмоқда! Икки ҳарам юртидаги Саудия режими эса, мусулмонларнинг муқаддас жойи бўлмиш Қуддусни босиб олган давлат самолётларига ўз ҳаво йўлларини очиб берди!! Туркия ҳам Фаластинни босиб олган яҳудий вужудини ҳамон тан олиб келмоқда!
Мана шундай улкан воқеа-ҳодисалар тўлқинида Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими «ал-Вақия» телеканали билан ҳамкорликда кенгайтирилган онлайн-конференцияси ўтказди. Амирликлар билан Баҳрайн давлатчаларининг энг катта хиёнат содир этишлари билан боғлиқ «Энг катта хиёнатдан покланамиз» номли ушбу конференция ҳижрий 1442 йил 2 сафар, милодий 2020 йил 19 сентябр шанба куни шом намозидан сўнг бўлиб ўтди.
«Ал-Вақия» телеканали манзили:
Роя газетасининг 2020 йил 23 сентябр чоршанба кунги 305-сонидан