Шом қўзғолони чўғ устида юриб, ўнинчи йилга ўтди

815
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом қўзғолони чўғ устида юриб, ўнинчи йилга ўтди

У холис, онгли сиёсий етакчиликка жуда-жуда муҳтождир

Доктор Муҳаммад Ҳивроний

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги алоқалар бўлими аъзоси

Шу кунларда Шом қўзғолони ўзининг ўнинчи йилига кирар экан, ҳам ички, ҳам ташқи даражада жуда аччиқ азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқда. Дарҳақиқат, у хавфли бурилишга келиб қолди. Ваҳоланки, шундоқ ҳам кўплаб, муюлиш ва нотекис йўлларни кечиб келган эди. Қариб ўн йилни қўлида ҳақиқий уйғонишга олиб борувчи ҳақиқий ўзгариш лойиҳаси бўлган ҳамда барқарор мақсадларга риоя қиладиган холис етакчиликдан мосуво ҳолда босиб ўтди.

Зотан, бу каби жинояткор бир режимга қарши қўзғалган ҳар қандай халқ ҳаракатига нисбатан воқеда шундай бўлиши табиий. Зеро, Асад режими ўзининг машъум ҳукмронлиги даврида ҳар қандай эркин овозни бўғиб келди ҳамда унга насиҳат қилган, тўғри йўлни кўрсатган ва яхшилик қилган халқини ўзининг мустабид раҳбарияти остида ушлаб туришга қаттиқ ҳаракат қилди.

Асад режими кучли хавфсизлик тармоқларини ўрнатиб, қамоқ лагерлари инфратузилмасини яратди, минбарларга ҳукмронлик қилиб, халқни ҳидоятдан залолатга етаклаш мақсадида ҳамда ўзининг қонхўр чангалидан қочиб қутулмасликлари учун жарчи ахборотчиларни етиштирди.

У халқнинг бирорта ҳам етакчиси, нуфузли ва таъсирли кишисини ва мураббийсини қолдирмай йўқ қилди. Чунки билдики, бу халқ мабодо унинг назорати остидан чиқиб кетадиган бўлса ҳам, унинг холис онгли етакчиси бўлмайди, демакки, ҳаракатида қоқилиб-адашаверади… адашганда режим дарҳол унга етиб олиб, қайта ўз зулмига тиз чўктириб олади.

Ҳар қандай ҳаракат учун унинг ўз мақсадига етишиши ва истакларини рўёбга чиқариши учун албатта бир етакчи бўлиши шарт. Мудом қўзғолонлар тартибсиз равишдаги халқ ҳаракати эканми, етакчисиз йўлини тўғрилай олмайди, ғоясига етолмайди. Биз мусулмон юртларидаги – араб баҳори дейилган – қўзғолонларни кузатдик, уларнинг ҳаммасида ўзгартиришнинг дастур ва лойиҳасига эга бўлган холис онгли сиёсий етакчилик етишмади. Шунинг учун ҳам давлатлар осонгина бу қўзғолонларни жиловлаб олиб, адаштиришга муваффақ бўлди.

Биз тахмин этилган расмий етакчиликка баҳо беришда онгли ва холис бўлишга ҳамда унинг дастур ва лойиҳасини аниқлашга даъват қиламиз. Чунки ушбу қўзғолон ўзининг ҳаракати давомида етакчилар масаласида кўп муваффақиятсизликка учради, улар ҳақида яхши гумонда бўлиб, сўнг ҳафсаласи пир бўлиш ҳоллари кўп бўлди.

Уммат гарчи бу режимларга қарши уларнинг асл башарасини англаб етган ҳолда қўзғалган бўлса-да, бироқ бу онг умумий онгдан келиб чиққан. Шу сабабли ҳар бир бурилиш олдида тўхталиб-ўйланиб қолди, ҳар бир янги воқеа олдида тўхталиб, рост, онгли ва холис маслаҳат берадиган кишини қидирадиган, ким гапирса ўшанга қулоқ соладиган, эшитганига амал қилаверадиган бўлиб қолди. Худди чўкаётган одам чўпга осилгани каби, ғоясига элтмайдиган йўлларга ҳам юраверди. Уммат турли шахсларга, гуруҳларга, қўмиталар ва етакчиларга ишониб умид қилди. Бироқ афсуски, етакчиларининг баъзилари Уммат душманига малайлик қилиш, баъзилари у билан алоқа қилиш билан Умматнинг умидини пучга чиқаришди… Буни улар баъзан онгсизликлари ва юзаки фикрлашлари сабабли қилса, баъзан ҳеч қандай фаолият дастурига эга бўлишмагани сабабли қилишди.

Модомики, халқ ҳаракатлари онгли холис сиёсий етакчиликка муҳтож эканлар, демак, Шом қўзғолони уларга ҳаммасидан ҳам кўпроқ муҳтождир. Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир, Шом қўзғолони бутун дунё жиноятчиларига, тарихда мисли кўрилмаган систематик равишдаги душманликларига дуч келмоқда. Дунё давлатлари Шом қўзғолонини йўқ қилиб ташлашга тил бириктириб, бир ёқадан бош чиқариб, макр қилишди. Ўзаро вазифалар бўлишиб олиб, баъзилари Сурия халқига ёлғондан фириб билан ўзини садоқатли дўст қилиб кўрсатди, баъзилари унга ўзини ҳомий эканини даъво қилди, аслида ҳаммалари бу қўзғолонни бўғиб, йўқ қилишга жуда ўч бўлишди.

Шомдаги гуруҳларнинг холис жангчилари ўз етакчиларининг душман билан алоқа қилишлари нақадар хатарли эканини англаб етишгач, холис онгли сиёсий етакчилик ролининг ғоят муҳимлиги кўриниб қолди. Чунки бу хоин етакчилик ўзини ҳомий ва васий қилиб кўрсатган давлатлар буйруғи билан юзлаб шаҳар ва қишлоқларни ташлаб чиқди. Бу ҳолат Ҳалаб, Ғута, Қаламун, Ҳиврон, Идлиб ва Ҳама каби шаҳарларда кўп марта содир этилди.

Ҳа, душманнинг режаларини англаб етувчи онгли холис сиёсий етакчиликнинг нақадар зарурлигини ҳамма ўз танасида ҳис этди. Биз ҳам ҳозирги гуруҳ етакчиларининг роли нақадар салбий оқибатларга олиб келаётганини кўриб турибмиз. Чунки улар ҳамон қонхўр режим хавфсизлик кучлари ва босқинчи руслар қўмондонларининг гапларига қулоқ солиб, ишонишяпти… Кўпчилиги босқинчи руслар ва қонхўр режимнинг хавфсизлик кучлари билан бирга ўтирган бугунги етакчиларга одамлар Ҳивроннинг оғир дамларида рози бўлиб, ишонган эдилар. Бироқ бугун бу етакчилар хавфсизликни сақлаш ҳужжати, шартномалар ва конвенциялар дастаги остида қўзғолон ва қўзғолончи ёшлар елкасига миниб олишди. Ваҳоланки, на аҳдга ва на бурчга боқадиган Асад режими бор экан, ҳаргиз хавфсизлик бўлмаслигини етакчиларнинг ўзлари ҳам билишади. Масалан, бугун Диръада ястаниб ўтириб олган етакчилар, қўзғолон аҳлини қўзғолон қилишларига қўйиб бериш ўрнига, қўзғолон кунини байрам қилиш ва рамзий кўринишдаги намойиш ўтказиш билан овора… Ҳолбуки, шундай бир пайтда қонхўр режим Жиллин шаҳрини бомбардимон қилиб, оғир артиллерия ва ракеталар билан у ердаги аҳолининг қонини дарё қилиб оқизяпти.

Сиёсий етакчиликнинг вазифаси хавфли ўринларни кўрсатиб, у ерлардан эҳтиёт бўлишни ўргатишгагина чекланмайди. Йўқ, балки шу билан бирга, етакчиликда услублар ва онг бўлмоғи даркорки, шу орқали қўзғолоннинг ҳаракатини муҳофаза қилиб, ўз мақсадига имкон қадар енгил йўл билан етиб боришини таъминласин. Бунинг учун қўзғолонга йўл кўрсатади, ғояси сари тўғри йўналишга бошлаб, унинг ҳар бир муаммолари ва машаққатлари учун керакли ечимни беради. Албатта, айни йўлда учраши мумкин бўлган хавф-хатарлардан ҳам огоҳ этиб боради. Ҳаммасидан ҳам, бу етакчилик қўлида Умматнинг режимни йиқитишдан олдин ва кейинги истакларини рўёбга чиқарувчи лойиҳа бўлмоғи даркор. Чунки ғояга олиб борувчи дастури ва ўзгартириш лойиҳаси йўқ бўлган қўзғолон ёвуз кучларга осон ўлжа бўлади… Бу кучлар уни итдек қопиб, ўз мақсадларига эришишади. Тарихда исломий ва ғайриисломий юртларда бўлиб ўтган қўзғолонлар шунга гувоҳлик бермоқда. Хусусан, бунга Миср ва Тунис ҳам яқин мисолдир.

Сўзим ниҳоясида шуни айтмоқчиманки, Шом қўзғолони улкан қурбонликлар берди. Қўзғолон аҳли бутун оламнинг кўз ўнгида қатли ом, қийноқ, зулм ва қочқинлик каби турли азоб-уқубатлардан иборат энг қаттиқ кунларни бошдан кечирди ва ҳамон кечирмоқда. Бироқ бу аҳлимиз ҳануз қўзғолонларини мукаммал тамомлашга қатъий турибдилар. Биз юрт жануби, шимоли ва Фурот шарқида режимга қайтишни мутлақо рад этаётган халқ ҳаракатларига гувоҳ бўляпмиз ва бу қўзғолон оловининг инсонлар қалбида ўчмаганлигига энг кучли далилдир. Чунки ўзининг ўнинчи йилига ўтган ушбу қўзғолон бугун мағрур туриб, жобирлар жабрига ва золимлар зулмига итоат қилишга бўйин эгишни асло истамайдиган қўзғолонга айланган. Одамларнинг Туркия патрул хизматларига норозилик сифатида «М5» трассасига чиққанликлари айни мағрурликка яққол далилдир.

Аммо ғояга етиш учун Аллоҳ Субҳанаҳуга таваккал қилмоқ шарт. Шунингдек, Аллоҳнинг нусрат бериши ва ўз йўлига ёрдам беришини шиор қилиб олиб, режимни ағдарганимиздан сўнг амалга оширадиган мақсадимизни очиқ эълон этмоғимиз ҳам зарур. Зеро, ушбу мақсад, Аллоҳ Азза ва Жаллани рози қиладиган тузумни, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда гавдаланувчи буюк Ислом тузумини барпо этиш мақсадидир. Ушбу тузум қурбонликларни муҳофаза этиб, зое кетказмайди, барча инсонларга адолат, бахт-саодат ва ҳурмат-иззат улашади. Зотан, бу тузум бугун инсоният интиқ бўлиб турган тузумга айланди. Чунки оламни бошқараётган ва инсониятни ўз оловида куйдираётган тузумнинг асл башараси одамларга фош бўлиб бўлди. Инсоният бу тузумнинг қулай бошлаганини, у билан бирга макр-ҳийлалари ҳам, алдови ва фириби ҳам қўшилиб ағдарилаётганини, унинг альтернативи Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг тузуми эканлигини кўрмоқда.

Шундай экан, эй Шом аҳли, биз сизни ушбу умумий эзгулик ва буюк фазлга чақиряпмиз. Сизга ва бутун инсониятга жон бахш этувчи раббоний йўлга даъват қиляпмиз, бас, ушбу эзгуликни олувчилардан бўлинг. Аллоҳ Таоло бундай деди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

Роя газетасининг 2020 йил 1 апрел чоршанба кунги 280-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here