Америка Туркияга Яманда Ихвон жамоаси орқали роль берганми?!

622
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Туркияга Яманда Ихвон жамоаси орқали роль берганми?!

Устоз Абдуллоҳ қози Яман

Афтидан, Туркия ихвончиларга мансуб иттифоқчиси Ҳизбул Ислоҳни Яманда муаммолар келтириб чиқаришга ундаш орқали юртдаги мавжуд бўҳронни кучайтиришга уринаётган кўринади. Мисол учун, яқинда фаоллардан бири Таваккул Кармон хоним Араб давлатлари коалициясига қарши бирлашган ҳарбий қўмондонлик тузишга чақирди. Ихвонул Муслимин раҳбарларидан бири ва Туркия фуқаролигига эга бўлган бу аёл Истанбулда «Урушдан кейинги Яман… келажак манзараси» номли конференция уюштирди. Матбуот хабарларига кўра, конференция учун Қатар давлати «Таваккул Кармон муассасаси» орқали катта маблағ берган. Турли араб давлатларидан келган ихвончилар раҳбарлари иштирок этган конференцияда Кармон очилиш нутқини сўзлаб «ташқи васийлик»ка қарши янги инқилоб қилишга чақирди. У ташқи васийликни «ҳуқуқий қарамлик» деб атади. Ихвончилар раҳбарларидан бўлган Кармон, Яман Жанубий ўтиш даври кенгашига, элита кучларига ва Ториқ Аффош кучларига ҳужум қилиб, уларни Араб давлатлари коалицияси раҳбарларига малайликда айблади, аммо Ҳусийлар ҳақида қасддан гапирмади. «Таваккул Кармон муассасаси»нинг ижроий директори Миск Жанид хонимнинг таъкидлашича, анжуманнинг учта сессиясида қуйидаги масалалар муҳокама қилинган: Биринчи: Яман уруши ортидан юзага келадиган ҳолат. Иккинчи: мавжуд курашнинг тахминий якунини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган давлат шакли ва бошқарув тизими. Учинчи: Ямандаги регионал ва халқаро нуфузларнинг урушдан кейинги тақдири. Тўртинчи: урушдан кейинги устувор вазифалар: (низоларни тугатишнинг ҳамда сиёсий ва ҳуқуқий жавобгарлик ўртасидаги тикланишнинг бошланиши сифатида ўтиш даври адолатини жорий қилиш).

Ихвончиларнинг Араб давлатлари коалициясига қарши томонга ўзгарганига сабаб, Американинг истагидир. Ҳозирда Америка Эрдоган Туркияси қўли билан Бобулмандабни ҳар томонлама назорат қилиш учун Яманда ҳарбий иштироки бўлишини истаяпти. Британиянинг заифлигидан ҳамда Европа Иттифоқидан чиқиши ортидан ўзининг ички муаммолари билан банд бўлиб турганидан фойдаланиб қолмоқчи. Айниқса, Туркиянинг Сомалидаги ҳарбий иштироки айни миссияни бажарилишини қулайлаштириши мумкин. Бунинг учун Ҳизбул Ислоҳ раҳбарлари (Американинг айни ҳизб ичидаги қаноти)нинг Туркиядан Яманга аралашишини талаб қилишлари кутилмоқда. Худди Ливиядаги сценарий такрорланиши мумкин. Жавф ва Маъраб шаҳарларида Ҳизбул Ислоҳга қилинган тазйиқдан мақсад ҳам, Туркиянинг аралашишини талаб қилишга бўлган босимлардан бири. Араб давлатлари коалициясининг «қонуний» экани даъво қилинаётган ҳукуматни қўллаб-қувватлашда жиддий эмаслиги ва фойда келтирмаётгани айтилмоқда. «Аҳвол Туркия» веб-сайтида Араб коалициясини провокация қилиш учун Ихвон жамоасига мойил бир қатор яманлик сиёсий раҳбарларга Ҳусийлар билан яқинлашишга кўрсатма берилгани хабар қилинди.

Саудия самолётларининг «қонуний ҳукумат» кучларига зарбалар йўллаши ҳамда Ҳадида порти ва шаҳри сари кетаётган Ҳодий кучларининг ҳаракатига тўсиқ бўлиб, Тааз вилоятидаги қолган ерларни озод этишга ҳаракат қилиши… буларнинг барчаси шунга далолат қилмоқдаки, Америка Шимолий район майдонларини Ҳусийлар учун очиб-тозалаб бермоқчи.

Жанубий районларда жойлашган Саудия қуруқлик кучлари америкапараст Ҳасан Боум ҳаракатини қўллаб-қувватлашни уддасидан чиқолмади. Шу боис, эндиги роль Туркияга берилиши мумкин. Америка қаноти бўлган Ҳизбул Ислоҳнинг даъвати билан Туркия Жанубий районлардаги ўтиш даври кенгашига қарши курашади. Шу билан бирга, Америка айни Ҳизбдаги Британия қанотини бостиришга ҳаракат қиляпти. Шундоқ ҳам бу қанот бир томондан Ҳусийлар, иккинчи томондан турк кучлари сиқуви остида қолган эди. Шу боис, бу қанотдаги англияпарастлар ўзлари даъво қилган икки ёмондан енгилроғини танлашга мажбур бўлишяпти.

Туркия Ихвончилар фойдасига Яманга аралашмоқчи экан, бунинг аломатлари кўзга ташланганига узоқ бўлмади. Масалан, яманлик сиёсатчилар Анқарани 2011 йилда кўп миқдорда қурол-яроғ ҳамда шовқинни пасайтирадиган мосламага эга бўлган пистолетларни контрабанда йўли билан олиб келганликда айблашди. Мана шу қуроллар сиёсий ва хавфсизлик ходимларининг кўпчилигига суиқасд қилишда қўлланган бўлишига ишонилмоқда. Лондонда чиқадиган «Араб» газетаси аввалги хабарларда турк разведкачиларининг Яманга кириб боришлари орқали у ердаги туркларнинг фаоллиги ошгани тўғрисида ёзди. Газетага кўра, туркларнинг фаоллигини кўплаб турк разведкачиларининг Яман шарқидаги Маҳра вилояти йўлаклари орқали озод этилган баъзи вилоятларга инсонпарварлик ёрдами ҳайъати ниқоби остида келишганида кўриш мумкин. Шунингдек, Туркиянинг Истанбул шаҳридан ахборот телеканаллари орқали Саудия етакчилигидаги Араб коалициясига қарши сиёсий ва ахборот ташвиқотлари тарқатилди. Булар Американинг Ямандаги ўз малайлари ролларини алмаштириш режасини амалга ошираётганини кўрсатмоқда. Яна айни газетада Анқара Тэҳрон билан яқинлашиши ортидан Ҳусий раҳбарларини ҳам қабул қилгани айтилади. Туркия раҳбарлари бундан бир йилча олдин Туркиянинг бир неча шаҳарларида илк бор Ҳусийларни қўллаб-қувватловчи намойишлар уюштиришди. Бу Анқара позициясида ҳам катта ўзгариш бўлганига далолат қилмоқда. Чунки илгари Анқара расман Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келар эди. Яман Транспорт вазири Солиҳ Жабвонийнинг Туркияга расмий сафар қилиб, турк ҳукумати вакиллари билан Яман портлари ва аэропортлари бошқаруви бўйича икки томонлама келишув имзолагани ҳам улкан ғазабнок реакцияларни келтириб чиқарди. Натижада Яман ҳукумати келишувдан тонишига мажбур бўлди ва айни келишув ҳукумат нуқтаи назарини ифодаламайди ва унга мансуб эмас, деди.

Дарҳақиқат, 2020 йил бошидан бери Ямандаги урушнинг ҳарбий харитасида кутилмаган ўзгариш юз бермоқда. Ҳусийлар пойтахт Санъо шарқидаги Ним районига, яъни, урушда энг муҳим фронт ўлароқ кўрилган районга ҳужум қилишди. Кейин ҳаво ёрдами бўлмаётган бир пайтда, Маъраб ва Жавф томон жанговар ютуқларга эришиб, Ҳодий кучларини чиқиб кетишга мажбур қилишди. Ҳодий кучлари ташлаб чиқиб кетган ҳарбий техникаларини ўлжа қилиб олишди. Бундан Америка нуфузининг тобора ортиб бораётгани, унинг муқобилида Британия нуфузининг пасайиб бораётгани яққол кўриниб турибди.

Қайғули ва оғриқли жойи шундаки, мусулмон юртлари ҳукмдорлари кофир ғарбга хорларча итоат қилишяпти, армияларимиз эса, бу хоин ҳукмдорлар буйруқларига сўзсиз итоат қилишяпти. Эрдоган Туркияси Америка режаларини бажаришда бошқа ҳукмдорлардан, масалан, Эрон, Нажд, Ҳижоз ҳукмдорларидан ва Миср Сисийидан фарқ қилмайди.

Биз Туркиядаги аҳлимизга шуни эслатмоқчимизки, Усмоний Халифалик давлати билан бугунги Эрдоган Туркияси ўртасида катта фарқ бор. Кофир Ғарб томонидан ҳижрий 1342 йил 28 ражаб ойида ағдарилган Усмонийлар давлатининг армияси Яманга унинг аҳли талаби билан келиб, яманликларни ва мусулмонларнинг муқаддас даргоҳларини Партугалия урушига қарши мудофаа қилди. Аммо Эрдоган Туркияси Шом ва Ливияда америкаликларга хизмат қилиб ётибди. Демак, Усмонийлар билан Эрдоган ўртасида улкан фарқ бордир!

Ямандаги сўнгги воқеа-ҳодисалар шуни кўрсатмоқдаки, Яманнинг бир бутун аҳли ўртасида чиқарилган бу уруш узоқ давом этиши мумкин. Кофирлар бу урушда уларнинг ўз Исломларини онгли тарзда тушунмасликларидан фойдаланишди. Ваҳоланки, Ислом уларни бир-бирларига қарши уришишни ҳаром қилган. Шунингдек, бу урушда душман Ғарб малай ҳукмдорлар орқали ўзининг амрига бўйсунувчи кучларни Яман аҳлига зўравон қилиб қўйди. Ҳукмдорларнинг эса, уларни тахтда ушлаб турган ва Умматнинг душмани ҳисобланган кофир хўжайинларига хизмат қилиш учун ликиллаб қолган стулларига маҳкам ёпишишдан бошқа ташвишлари йўқ. Уммат Исломини онгли тарзда тушуниб етмагунча ўз қарорига ўзи эга бўлолмайди. Унинг Исломи бирликка, ака-укаликка, душманга қарши курашиб, муқаддас даргоҳларини озод этишга буюрмоқда. Бу нарса Ҳизб ут-Таҳрир барпо этиш йўлида фаолият қилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясидагина амалга ошади. Шунинг учун Уммат Ҳизб билан биргаликда уни барпо этишга ҳаракат қилмоғи шарт.

Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here