МХДҚ яна бир даъватчини қамоққа олди

933
0

МХДҚ яна бир даъватчини қамоққа олди

 ОАВ хабар қилишча, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Бишкек шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясининг фаол аъзоси қўлга олинган Махсус хизматлар хабарига кўра, у интернет орқали “халифалик”ни тиклашга даъват қилган. Биринчи май туман суди қарорига мувофиқ, даъватчи №1 тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

 Қирғизистонда Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси дастлаб Акаев президентлиги даврида тақиқланган. Бунда Қирғизистон ҳукумати Россия ҳукуматига малайлигини билдириб, Ҳизб ут-Таҳрирни экстремистик ташкилот деб топган.

 Аслида, “экстремизм” ғарблик мустамлакачи кофир державалар томонидан ўйлаб топилган атама. Шундай бўлсада, унга халқаро миқиёсда аниқ таъриф берилмаган. Шунингдек, ҳар бир давлатнинг экстремизмга нисбатан берган миллий-юридикалик таърифлари турлича.

 Масалан, Шанхай ҳамкорилик ташкилоти 2001-йили қабул қилиган таърифи билан Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси 2003-йили қабул қилган резолюциясида берилган таъриф бир-биридан фарқ қилади.

 Қирғизистон ҳам Россия ва Хитой кофир державалари ташкил этган ШҲТ ташкилоти аъзоси бўлганлиги сабабли бу ташкилотнинг экстремизмга берган таърифини келтириб ўтамиз:

 – Томонларнинг миллий қонунчилигида жиноят сифатида эътироф этилган, ҳокимиятни куч билан олиш ёки куч билан ушлаб туриш; давлатнинг конституциявий тузумини куч билан ўзгартириш; жамият хавфсизлигига тажовуз қилиш, шу жумладан, юқоридаги мақсадларда ноқонуний қуролли гуруҳларни ташкил этиш ёки уларда иштирок этишга йўналтирилган ҳар бир ҳаракатлар – экстремизм деб аталади.

 ШҲТ таърифидан олиб қарганда

 – Акаевнинг ақсилик фуқароларни отиши – ҳокимиятни куч билан ушлаб туришга қаратилган иш бўлгани сабабли – экстремизм

 – Бакиевни ҳокимиятга келиши ва кетиши – Ҳокимиятни куч билан олиш ва куч билан ушлаб туришга қаратилган иш бўлгани сабабли – экстремизм

 – Вақтли ҳукуматнинг ҳокимиятга келиши ҳам – ҳокимиятни куч билан олганлигидан – экстремизм

 – Ҳозир иши тергов қилинаётган Атамбаевнинг сўнгги ҳаракатлари ҳам экстремизм ҳисобланиши керак эди.

 Булардан фарқли равишда, Ҳизб ут-Таҳрир партияси – кофирларнинг юқоридаги таърифига кўра ҳам – ҳеч қандай экстремистик фаолият олиб борган эмас. Аслида Ҳизб кофирлар ўйлаб топган бундай атамаларни тан олмайди. 

 Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партия бўлиб, ҳеч қачон моддий ҳаракатларга бормайди. У фақат фикрий-сиёсий кураш олиб боради. Ҳизб ут-Таҳрирнинг моддий фаолият билан шуғулланмаслиги  унинг ҳокимиятдан қўрққанлиги учун эмас, балки Ҳизб – Аллоҳ таоло айтганидек, Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб кетган йўлни ушлаганлигидан – фаолиятида ҳеч қачон моддий куч қўллашга ўтмайди. Чунки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада давлат барпо қилгунларига қадар фақа фикрий-сиёсий кураш олиб борганлар. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари бу босқичда ўзлари дучор бўлган тоғдек озорларга қоядек сабот билан сабр қилишган.

 Шу сабабли, кофирлар малайларининг қатағон сиёсатлари Ҳизб йигитлари қатиятини ҳеч қачон синдира олмайди. Аксинча, ғайратимизга ғайрат қўшиб, қадамларимизни мустаҳкамлайди. Биз Аллоҳ йўлида – маломатчининг маломатидан қўрқмай – Исломий ҳаётни қайта бошлашдек шарафли ишимизни давом эттираверамиз, ин ша Аллоҳ.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here