Қирғизистоннинг ЕОИИдаги ўрни муҳокама қилинади

765
0

Қирғизистоннинг ЕОИИдаги ўрни муҳокама қилинади

 Бишкекда “Қирғиз иқтисодининг иттифоқдаги рақобатбардошлик қобилияти” деган мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтади. Унда мамлакатнинг турли ерларидан чақирилган тадбиркорлар, иқтсодчилар ва расмий ҳукумат вакиллари иштирок этади.

 Муҳокамада Қирғизистон иттифоқнинг тўлақонли аъзоси эканлигига қарамай, айрим иттифоқдошлар томонидан нотўғри сиёсат олиб борилаётгани ҳақида сўз юритилади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари маълум қилишди.

 Қирғизистон 2015-йили ЕОИИга аъзо бўлган. Маҳаллий экспертлар Қирғизистон тариф имтиёзларидан фойдалана олмагани, солиқ шаклидаги тушумлар камайиб кетгани ва умумий бозорга киришда қийничиликлар кўп бўлганини айтиб келишади.

 Аслида, ўша вақтдаёқ Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мамлакат учун ҳеч қандай манфаат келтирмаслиги аниқ эди. Иттифоқнинг салбий оқибатлари ўзини узоқ куттирмади. Қирғизистон иқтисодининг асоси бўлган реэкспорт (Хитойдан товар олиб бошқа давлатларга сотиш) деярли тўхтаб қолди, Дордой ва Қорасув бозорлари инқирозга юз тутди. Мамлакатдаги ун ишлаб чиқариш, паррандачилик соҳалари жиддий зарар кўрди. Давлат ишонган асосий тармоқ – тикувчилик соҳаси ҳам ўз махсулотларини умумий бозорга олиб чиқишда муаммоларга дуч келди. Қозоғистон ва Россия фитосанитария талабларига жавоб бермайди деган баҳона билан Қирғизистон қишлоқ хўжалик ва гўшт махсулотларини ўз ҳудудларига олиб киришга чекловлар қўйди. Бугунги кунда ҳам қирғиз-қозоқ чегарасида 100дан зиёд юк машиналари Қозоғистонга кира олмай чегарада ушлаб турилганлиги бу иттифоқ Қирғизистон учун ҳеч қандай манфаат келтирмаслигига очиқ далилдир.

 Аммо, булардан фарқли равишда Қирғизистонга кириб келадиган Россия ва Қозоғистон товарлари учун ҳеч қандай чеклов ёки тақиқ бўлмади. Расмий ҳукуматнинг мамлакатга олиб киришда илгари сурган энг асосий иддаоларидан бири – меҳнат муҳожирларига бериладиган енгиллик ҳам ўзини оқлагани йўқ. 2019-йил 12-декабр куни Хабаровскда ОМОНчилар 70дан зиёд қирғизистонлик мигрант-ҳайдовчиларни ушлаб, бир неча соат давомида калтаклаганлари ҳам иттифоқнинг мигрантларга қанчалик “енгиллик” берганига мисол бўла олади…

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here