Қарқана аҳолиси бошдан кечираётган азоб уқубатлар давлат жиноятларини очмоқда

795
0

Қарқана аҳолиси бошдан кечираётган азоб уқубатлар давлат жиноятларини очмоқда

Қарқана аҳолиси денгиз суви ифлосланиши ва ушбу орол аҳолиси учун ризқ манбаи ҳисобланган денгиз мавжудотларининг қирилиши ортидан бонг уришди. Лекин ушбу воқеага бир ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да мустақил давлат ва унинг маҳаллий ҳукмдорияти денгиз ризқ манбаига хатар туғдираётган, оролдаги денгиз бойликларига қирғин келтираётган ва денгиз сувини ифлослантираётган муаммони ҳал қилмади.

Регионал ва атроф муҳит вазирлиги Сафоқис вилоятининг Сиди Мансур соҳилидаги денгиз сувларида пайдо бўлган қизариш тўғрисидаги кузатувлар натижасини эълон қилган. Кузатувга кўра, сув рангининг ўзгариши майда мох йўсинларнинг (захда ўсадиган ўт) ҳаддан ташқари кўпайиб кетишидан пайдо бўлган. Шунингдек, ҳароратнинг кўтарилиб кетиши туфайли сувдаги кислород миқдори озайган, натижада балиқлар қирилиб, сассиқ ҳид тарқалган. Аммо аҳоли ушбу экологик фалокат ва ундан келиб чиққан балиқлар қирилишидаги асосий масъулиятни Қарқанадаги нефть ширкатлари ҳамда Сафоқисдаги «Сиёб» химия заводи, ундан чиқаётган зарарли газ ва химиявий чиқиндиларга юкламоқда.

Сохта мустақиллик давридан бери Тунисда бирин-кетин алмашаётган ҳукуматлар ушбу экологик фалокат ортидаги ҳақиқий сабаблардан кўз юмиб келишмоқда. Шунингдек, улар энг муҳим вазифаларини ташлаб, Ғарб манфаатлари ва унинг мустамлакачи ширкатларини ҳимоя қилишмоқда. Қарқана ва унинг атрофидаги ороллар бунга ёрқин мисолдир. Чунки уларнинг бойликлари ажнабий ширкатлар уларни эгаллаб олиши натижасида ўзларига кулфат бўлиб қолди. Зеро, бунинг натижасида, уларнинг ризқи торайди, экология бузилди ва турли касалликлар келиб чиқди. Бу ҳолат ички жиҳатларга ҳам мос келаверади.

Эй, Қарқанада ва унинг атрофидаги оролларда яшовчи аҳоли, Эй Тунис аҳли:

Бу ҳукуматлар Ғарб доиралари олдида брокерлик ролини бажаришмоқда. Улар сизлар урган хатар бонгини эътиборсизлик билан қабул қилишди. Аллоҳга қасамки, сизлар халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бошқарувидек рошид бошқарувни тиклаш учун биз билан бирга фаолият қилишингиз лозим. Умар розияллоҳу анҳу фуқароларнинг аҳволини текширар экан, оч қолган болалари бор бир аёл унга шикоят қилди. Умар унга: Эй Аллоҳнинг беваси Умарнинг нима гуноҳи бор деди. Шунда аёл: Амир бўла туриб, бизни эътиборсиз қолдирди, деди. Умар унинг олдидан чиқиб, Байтулмолга борди ва ун, ёғ ва асал тайёрлади. Сўнгра Ибн Авф розияллоҳу анҳуга қараб буларни менга кўтаргизиб қўй деди. Ибн Авф эса: Эй мўминлар амири мен кўтара қолай деган эди, Умар розияллоҳу анҳу: йўқ менга кўтаргиз деди. Ибн Авф эса: Эй мўминлар амири мен кўтара қолай деган эди, Умар розияллоҳу анҳу Йўқ менга кўтаргиз, онасиз қолгур, қиёматда менинг гуноҳларимни кўтара оласанми? деди. Сўнг нарсаларни кўтариб бояги аёл олдига борди ва ўз қўллари билан овқат пишириб берди. Шунда аёл Аллоҳга қасам ичган ҳолатда: Муҳаммадни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, албатта сен Умардан кўра халифаликка лойиқсан деди. Чунки у Умарни танимас эди. Умар ўша тунда оч болалар тўйганига хотиржам бўлмагунича ухламади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here