Абдулазиз Комилов: Толибон урушни тўхтатишга тайёр

663
0

Абдулазиз Комилов: Толибон урушни тўхтатишга тайёр

 Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистондаги толибон ҳаракати урушни тўхтатишга тайёр эканини билдирди.

 “Бугун эрталаб (27.12.2019) хабар келди, Толибонлар уруш, қурол ишлатишни ва зўравонликни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Ушбу қарор Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга йўл очиб бериши мумкин. Бу масалани муҳокама қилиш учун икки томондан делегациялар шакллантирилади.

 Бироқ бу билан Афғонистонда тинчлик бирдан ўрнатилади деб бўлмайди, чунки музокаралар узоқ давом этади ва умид қиламизки, бир ечимга келинади. Шуни таъкидлаш ҳам керакки, Ўзбекистон афғон халқига ёрдам беришга ва тинчлик ўрнатиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр”, – дея хабар берди Абдулазиз Комилов.

 Изоҳ: Афғон уруши АҚШ тарихидаги энг узоқ вақт давом этган урушга айланди. Ўтган вақт давомида АҚШ дучор бўлган моддий ва инсоний йўқотишлар унинг иқтисодига жиддий зарар етказди. Табиийки, у Афғонистонга бостириб кирар экан мусулмонлар томонидан бундай жиддий қаршиликка дуч келишини ўйлаб ҳам кўрмаган эди. АҚШ ва коалиция томонидан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар деярли ҳеч қандай натижа бермади. У шармандали мағлубиятга учрашига бир қадам қолган эди. Аммо афсуски, мусулмонлар (Толибон) яна куфр томонидан қўйилган тузоққа илингани қолди, чунки у “тинчлик музокаралари” олиб боришга рози бўлмоқчи. Аслида Америка Афғонистонда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилаётгани йўқ, балки Толибон ҳаракатига қарши турли фитналарни режалаштирмоқда. У сиёсий музокара ва макрлар орқали Толибон ҳаракати ўртасини бўлиш ва шу орқали ўз мағлубиятини яширишга ҳаракат қилмоқда. Толибонни урушни тўхтатиш тўғрисидаги қарори агар рост бўладиган бўлса бу АҚШ ўз кўзлаган мақсадига етганини англатади. Толибон ҳаракати гарчи АҚШни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилгандек кўринсада, аслида бу унинг мағлубияти бўлади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here