Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари дин ва патриотизмни бир предметда жамлаб таълим олишади

627
0

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари дин ва патриотизмни бир предметда жамлаб таълим олишади

Ўзбекистон ҳукумати режасига биноан ўрта мактабларга янги ўқув дарслиги жорий этилади. Программа “Тарбия” деб номланиб, унда дин, фидойилик ва этика дарсликлари мужассамланади. Мактаб ўқувчилари биринчи синфдан бошлаб то  мактабни битиргунга қадар янги предметдан дарс оладилар. Программа доирасида бутун дунёдаги динлар,  “миллий ақида” ва “маънавият асослари”, “ватанпарварлик туйғуси”, шунингдек этика  ўргатилади.  Ҳукумат қароридаги лоиҳага мувофиқ янги тартиб-қоида босқичма – босқич   таълим берилади.

Эслатиб ўтамиз “Диншунослик” фани мактаб программасига 20 йилча илгари  киригизилган эди. Ўтган йилдан бошлаб янги қоида – “Дунё динлари тарихи” пайдо  бўлиб, ундан  асосан юқори синф талабалари таълим оладилар.

Изоҳ: Исломий ақидадан келиб чиқадиган Ислом сақофати тўрт нарсадан иборатдир;

1) Тил

2) Адабиёт

3) Тарих

4) Қонун

Ҳар бир мусулмон,  Шариат рухсат берган ва Шореъ буюрган аҳкомлар асосида таълим олиши шарт. Бироқ бугунги кунда куфр системаси жорий этаётган мўътадил Ислом лоиҳаси, динимизга умуман зид бўлиб, тобора динга қаттиқ зарба берувчи омилга айланиб бормоқда.

Мўътадил Ислом – бу демократик тузумга Шариатнинг айрим қонунлари билан ямоқ солиш демакдир. Яъни ибодатни тан олиб, жорий этилишига имкон берилади, аммо ҳадлар, жазо чоралари, ташқи ва ички ишларга боғлиқ, бошқарув ишларига алоқадор  бўлган ҳукмлар тан олинмайди ва уни ҳаётда татбиқ этилишига йўл қўйилмайди.

Диктаторлик режим остида кун кўрган ўзбек фарзандлари лотин алифбоси таъсири остида Ғарб сақофати билан таъсирланиб яшаяпти. Юқоридаги лойиҳа ҳам бузуқ демократик  тузумни мусулмонлар зеҳнига ўрнатишга урунишдир.

Нимага айнан юқори синф ўқувчиларига жиддий эътибор қаратилмоқда? Гап шундаки, ўсмирлик даврида инсоннинг келгуси ҳаётидаги тушунчалари шаклланади, инсон асосан ўша даврда олган маълумот бўйича яшаш тарзини шакллантиради. Шунга кўра, мусулмон фарзандларининг ўсмир ёшидаги соф миясини беҳуда маълумотлар билан тўлдириш икки оламда зиён келтириши муқаррар.

Ҳозирги пайтда биз давлатимизга эга эмасмиз, аммо куфр ўрнатаётган тузоқ фарзандларимизни ўз домига тортиб бормақда. Уларга дунё динларини таълим бериб, танлаш ҳуқуқи берилмоқчи. Бу нақадар даҳшатли ҳолат! Мусулмон учун  дунё ишларидан фарқли ўлароқ эътиқод танлашда эркинлик йўқ ва мусулмон  Исломга тўлалигича  таслим бўлиши шарт! Зеро Яратувчи рози бўлган дин фақат Ислом динидир.

Аллоҳи Таоло айтади:

إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ

-“Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир”. (Оли Имрон: 19).

Ҳар бир инсон фарзанди мусулмон фитратида дунёга келади, ўша покиза фитратли бандаларни нопок, ботил, мушрикона эътиқод билан заҳарланишига йўл қўймайлик. Аллоҳи Таоло айтади:

وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ

-“Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир”. (Оли Имрон: 85

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here