Яқинда НАТО бош котиби Андерс Расмуссен Сурия масаласини ҳал қилиш учун ноябрь ойида Женевада конференция ўтказиш борасида Россия билан келишиб олганлигини маълум қилган эди.
Бироқ Сурияда Асад режимига қарши кураш олиб бораётган йигирмадан ортиқ қуролли гуруҳлар бир жойга тўпланиб Жнева-2 конференциясини рад этишларини баён қилишди ва бу конференцияга иштирок этган кишилар Сурияга зарар келтиришини очиқлади.
2013 йил 26 октябр кунида мужоҳид гуруҳлар тарафидан чиқарилган муштарак баёнотда айтилишича, бу йиғилишга қатнашадиган кишилар ҳеч бир шаклда Сурия инқилобига алоқадор эмас. Мужоҳид гуруҳларлар ташқи кучларнинг Сурияга алоқадор ҳеч бир қарорини тан олмайди.
Шунингдек, улар баёнотда Жнева-2 конференцияси Сурия инқилобининг мақсадини акс эттирмаслигини ва бу йиғилишга қатнашганлар Сурия давлати иродасини намоёон қилмаслигини таъкидладилар.
“Биз мужоҳидлар жамоаси шуни эълон қиламизки, Жнева-2 конференцияси халқимизнинг иродаси ва қўзғолонимизнинг талабларини ифода қилмайди. Биз бу конференцияни Сурия қўзғолонига қарши навбатдаги тил бириктирув деб ҳисоблаймиз”, дейилади баёнотда.
Мужоҳидларларнинг таъкидлашича, бу йиғилишнинг асл мақсади Сурия инқилобига барҳам бериш учун бир лойиҳа ишлаб чиқишдир. Жнева конференцияси инқилобга зарарли бир йиғилишдан бошқа нарса эмас.
Баёнотда яна шундай дейилди: “Бу конференция Асад режимини қулатишга қаратилган йиғилиш эмас, шунинг учун биз бу йиғилишни рад қиламиз. Жнева-2 конференциясига қатнашган кишилар хоиндир, у ерда ҳозир бўлган кишилар ҳам Сурия халқига хиёнат қилган бўладилар. Биз буни кузатиб борамиз. Жнева конференциясига катнашган кишилар исёнчилар маҳкамаларида жавобгарликка тортилади”.
Бир қанча гуруҳлар иштирокида амалга оширилган бу баёнотга йигирмадан ортиқ гуруҳ вакиллари имзо чекишди.