Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари қидирувга берилди

757
0

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари қидирувга берилди

Қирғизистон махсус хизмати собиқ раҳбари Бусурманкул Табалдиев халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Табалдиев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши билан боғлиқ жиноят ишида айбланмоқда. У билан бирга, мазкур жиноят ишида яна 19 киши, жумладан, республиканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳам айбланмоқда.

ИИВнинг маълумот беришича, 14 киши тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган. Жиноий иш материаллари бош прокуратурага жўнатилган.

Таҳлил:  Бусурманкул Табалдиев 1975 йили СССР КГБ олий мактабини тамомлаган. 1971 йилдан буён КГБ ходими сифатида ҳар турли лавозимларда ишлаб келди. 1989 – 1991 йили ҚР юистиция вазири, мустақиллик эълон қилингандан кейин эса ҚР бош вазир аппарат етакчиси, ҚР президент админстрация бўлими етакчиси, миллий хавфсизлик хизмати раиси, маслаҳат кенгаш раиси, муваққат ҳукумат аппарат етакчиси, хавфсизлик бўлим етакчиси лавозимларида иш олиб борди. 2013 -2015 й ГКНБ ҚР раиси, 2015 – 2016 й ҚР президент аппарат маслаҳатчиси бўлиб ишлади. Табалдиев давлат томонидан 14 маротаба ҳар хил даражада орден, медал ва бошқа мукофотлар билан  тақдирланган.

Шу кунгача Қирғизистон халқи ва давлатчилигининг сиёсий етакчилиги, хавфсизлик масаласи, халқ ва давлат мулки ишониб топширилган одамларнинг деярли барчаси  жиноятчи, коррупциячи, хойин ёки халқ душмани бўлиб чиқяпти. Бошқарув механизми ўзгаргани йўқ! Демак бундан кейингиларини ҳам, аввалгиларининг тақдири кутяпти! Чунки халқаро сиёсат ҳам, оламий ва маҳаллий бошқарув системаси ҳам ўзгармади. Ҳатто етакчи гуруҳ асоси бўлган сиёсий доира ҳам, уни шакиллантирган шахс ва шахсиялар ҳам ўзгармади. Фақат бир тоифаси иккинчи тоифадан ҳокимият тизгинини тортиб олиб, аввалгиларини сиёсий майдондан четлатиш мақсадида уларни жиноий жавобгарликка тортяпти.

…..

Қирғизистон халқига мурожаат: наҳот шу кунгача бизни бошқариб келган сиёсатчиларнинг деярли ҳаммаси жиноятчи бўлса?! Наҳотки шу жиноий тўдалар бугунги кунда ҳам бизни бошқаришда давом этиб бораётган бўлса?! Буни англаш учун яна мавжуд етакчиларимизни ҳокимиятдан ағдарилишини кутамизми? Булар ҳам аввалгилар сингари давлат манфаатларини Хитой ёки Россияга сотиб юборишаяптику! Кейин ҳокимиятдан кетганларида, кейингилари уларни жиноятларини очишганларидан ҳеч қандай манфаат йўқ! Жиноятлар содир этиб бўлинган, манфаатлар қўлдан чиқиб кетган, уларни қайтариб бўлмайди.

Шунинг учун вазиятни ўнглашнинг ягона йўли, халқнинг ўзи бу бошқарув жиноий механизмидан воз кечиши керак. Мавжуд оламий бошқарув системаси қурбонлари булаётган бу жиноий тўдаларни қўлидан тортиб, исломий сиёсий доира вакилларига айлантиришлари лозим. Ва бошқарувни бу бузуқ сиёсий доирадан бошқа, ҳақиқий давлат арбобларидан иборат исломий сиёсий доирага топшириш ҳақида тафаккур қилиши керак! Чунки мавжуд оламий бошқарув системаси ичидаги зайиф ва бузуқ сиёсий доирадан умид йўқ! Уларнинг барчаси оламий кучларнинг бирига ёки бир нечтасига хизмат қилиш орқали сиёсат юритиш тафаккури асосидаги сиёсий доира вакилларидир.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here