Кашмирнинг мухторият мақоми Ҳиндистон томонидан бекор қилиниши ортида нима ётибди?!

963
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Кашмирнинг мухторият мақоми Ҳиндистон томонидан бекор қилиниши ортида нима ётибди?!

Савол:

«Оқ уй баёнотида айтилишича, жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп Покистон Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали суҳбат ўтказиб, унга Ҳиндистон билан Покистон икки томонлама сўзлашув орқали Жамму ва Кашмирдаги таранг вазиятни юмшатишга ҳаракат қилишлари жуда муҳим эканини айтди». (Рейтер, 2019 йил 17 август). Трамп бу гапни Модий Кашмирни расман аннексия қилган ва энди у Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги баҳсли зона эмаслиги билан мақтанаётган бир пайтда айтяпти: «2019 йил 15 августда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат мустақиллиги байрами муносабати билан қилган мурожаатида «ўз ҳукумати илгарги ҳукуматлар қўлга киритолмаган ютуққа эришгани»ни таъкидлади»! (Шарқул Авсат, 2019 йил 16 август). Савол шундан иборатки, Ҳиндистон Кашмирни расман аннексия қилиб олган бўлсаю бу сўзлашувнинг нима фойдаси бор? Нима учун Покистон Кашмирни озод этиш учун жиҳод билан тўғри чора-тадбир кўрмаяпти, ваҳоланки, унинг армияси бунга қодирку? Кейин, бу ишда Америка роли борми? Аллоҳ ажрингизни берсин.

Жавоб:

Жавоб ёрқин бўлиши учун қуйидагиларни баён қиламиз:

  1. АҚШнинг ташқи сиёсий режалари учун бутун дунё минтақалари ичида Евроосиё минтақаси муҳим саналади. Америка айни минтақада ўзига рақиб чиқмаслиги йўлида қаттиқ ҳаракат қиляпти. Бу минтақада унинг тўрт эҳтимолли рақиби – Россия, Хитой, Германия ва Халифаликдир. Аммо у айни вақтда ўзининг реал рақиби Хитой, деб билмоқда. Чунки Совет Иттифоқи қулагач, америкалик стратегик сиёсатчилар Хитойга АҚШ манфаатлари учун энг катта таҳдид ўлароқ қарашмоқда. Амалда америкалик стратеглар Хитойнинг денгиздаги бир куч сифатида ўсишига зарба бериш учун Осиё давлатлари ва Тинч океанидан фойдаланишди. Ҳинд ярим ролини Хитойнинг Евроосиёда ҳукмрон куч сифатида юксалишига қарши ишга солишди. Америка Тайван, Тайланд, Вьетнам, Филиппин, Япония, Индонезия ва Австралия каби давлатлар билан бир мунча йирик иттифоқлар тузиш орқали Осиё минтақаси ва Тинч океанидаги кучларини мустаҳкамлаётган бир пайтда, Ҳинд ярим ороли, хусусан, Ҳиндистонда ҳеч қандай йирик иттифоқ тузилмади. Ниҳоят, Важпаи келиб, тўқсонинчи йиллар охирида Ҳиндистон Бош вазири бўлди. 2000 йилда президент Клинтон Ҳиндистонни зиёрат қилгандан сўнг бу юртдан фойдаланиш энг юқори даражага кўтарилди. 2001 йил 11 сентябар ҳодисаларидан кейин Буш маъмурияти Ҳиндистонга асосий эътиборини қаратди. Ҳиндистон билан Хитой ўртасидаги ҳарбий жарликни ўз режасига мувофиқ тўлдириш мақсадида чора-тадбирлар кўриб келиняпти. Масалан, АҚШ-Ҳиндистон ўртасида ядровий келишув имзолангани каби.
  2. Америкага кўра, Ҳиндистон билан Покистон ўртасида Кашмир билан боғлиқ давом этаётган таранглик Ҳинд ярим ороли томонидан Хитойга қарши курашга салбий таъсир қилмоқда… Шу боис, айни тарангликка барҳам бериш учун Қўшма Штатлар Ҳиндистон-Покистон ўртасида муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат бошлади. Бундан мақсад, бу икки давлатнинг Кашмир устида бир-бири билан жанг қилишдан узоқ тутиш ва саъй-ҳаракатларини Хитойнинг ривожланишига қарши Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишга қаратишдир. Америка Кашмирни Ҳиндистон аннекция қилиб олса, мен Покистонга босим қилиб, Ҳиндистонга қарши ҳарбий ҳаракат қилишига йўл қўймай, мавзуни сўзлашув томонга бураман, шунда Ҳиндистон-Покистон муаммоси тугайди, деб ўйлаяпти. Худди Фаластиндаги Аббос режими ва араб давлатлари билан яҳудийлар давлати ўртасидаги ҳарбий ҳаракатни олдини олгани каби. Мана, бугун яҳудийлар Фаластинни босиб олиб, истаганча аннекция қилиб ётибдику?! Шундай қилиб, Моди Жамму ва Кашмирни аннекция қилишга ва у ерда аҳоли тизимини ўзгартиришга киришди, кейин 2019 йил 5 августдаги қарорига, яъни конституциянинг Кашмир билан боғлиқ 370-моддасига ўзгартириш киритиш қарорини қабул қилди. Бу моддада Жамму ва Кашмир вилоятига катта автономия бериш айтилган эди. Яъни, Кашмир ўз конституциясига, махсус байроғига, ташқи ишлар, мудофаа ва алоқа ишларидан ташқари кўплаб масалаларда мустақил эди. «Қайта кўриб чиқиш» қонуни, деб номланган ўзгартиш қарорида эса, босиб олинган Кашмир икки минтақага, яъни Жамму ва Кашмир минтақасига ҳамда Ладах минтақасига бўлинди, уларнинг маъмурияти Нью-Деҳлидаги федерал ҳукуматга боғланадиган бўлди. Эртасига 2019 йил 6 августда Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси «вилоят мажлиси» айни қонун лойиҳасини 125 нафар депутатнинг розилиги ва 61 нафарнинг қаршилиги билан тасдиқлади, 35 моддани эса бекор қилди. Бу моддада кашмирлик бўлмаган шахсларнинг кўчмас мулк ва ер сотиб олишларига тақиқ қўйилган. Бу эса, бошқа вилоятлардаги ҳиндуларнинг Кашмирга кўчиб келишларига ва у ердан кўчмас мулклар, ерлар сотиб олиб, ҳукуматдаги лавозимларни эгаллашларига олиб келади. Ўз навбатида, бу аксар аҳолиси мусулмон бўлган минтақанинг аҳолиси ва маданият жиҳатидан ўзгаришига сабаб бўлади. Бошқача ибора билан айтганда, яҳудийлар давлатининг Фаластинда аннекция амалиётлари олиб боришига ўхшайди! Нетаньяху буни Американинг розилиги ва «кўк чироғи» билан қилаётган бўлса, Моди ҳам унинг розилиги ва «кўк чироғи» асосида амалга оширмоқда. Яъни, Моди АҚШ розилиги ва қўллаб-қувватлови бўйича Нетаньяху моделига тақлид қилмоқда.
  3. Ҳиндистон Кашмирнинг мухторият мақомини бекор қилиш тўғрисидаги мазкур қарорни эълон қилганда Покистон ҳам беқарор-субутсиз позиция эгаллаб, бундай вазиятга чек қўйиш учун қоралашдан нарига ўтмади. Масалан, Покистон ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда «Покистон Нью-Деҳли томонидан 2019 йил 5 август душанба куни чиқарилган қарорга қаттиқ норозилик билдиради, Ҳиндистоннинг бундай бир томонлама кўрган тадбири ўртадаги низони ўзгартиролмайди, бундай ноқонуний тадбир-чораларга қарши Покистон ушбу халқаро низонинг бир қисми сифатида, қўлидан келган чораларни кўради», дейилди. (Франс-Пресс агентлиги, 2019 йил 5 август). Шунингдек, Покистоннинг Москвадаги элчиси Қози Халилуллоҳ «Айни пайтда Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Кашмирдаги чора-тадбирларига дипломатик, сиёсий ва ҳуқуқий жавоб қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда, бу хусусда ҳукуматга тавсиялар тақдим этиши учун махсус комиссия тузилди», деди. Демакки, Покистон режими айнан Аббос режими ва араб давлатлари позициясини тутади… Улар яҳудий вужудининг муборак Фаластин заминидаги қонунбузарликларига қарши ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатга ўтмаган ҳолда, қоралаш ва норозилик билдириш билан кифояланаётгани каби, Покистон ҳам армияни жангга ҳаракатлантирмаган ҳолда, фақат қоралаш билан айни позицияни танламоқда! Бу ҳам етмагандек, муаммоларини ҳал этиб беришлари учун БМТ ва АҚШга илтижо қиляпти, ҳолбуки, улар душмандирлар!

هُمْ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ

«Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг» [Мунофиқун 4]

  • Бунга далил, Покистон Бош вазири Имрон Хон 2019 йил 11 август куни Твиттерда Ҳиндистоннинг бу қадамига «Ҳиндистондаги мусулмонларни репрессия қилишга, кейин эса, Покистонни нишонга олишга олиб келади, бу ирқий тозалаш орқали Кашмирдаги аҳоли вазиятини издан чиқаришга уринишдан бошқа нарса эмас», дея баҳо берди. Шунинг учун халқаро ҳамжамиятдан ёрдам талаб қилиб, Ҳиндистонни бундан тийиб қўйиш учун халқаро ҳамжамиятда қудрат борлигини таъкидлади! Гўё Покистон ҳам қудратга эгалигини унутгандек. Бу яққол кўриниб турибди, масалан, Ҳиндистон 2019 йил 26 февралда Кашмирдаги жамоалар лагерларига ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, «лагерларда кўп сонда одамларни қириб ташлади». Чунки бундан олдин Кашмирдаги жамоаларнинг 2019 йил 14 феврал куни Ҳиндистоннинг босиб олинган Кашмирдаги қўшинига қарши амалиёт олиб бориб, 41 нафар ҳинд аскарини ўлдиргани айтилган эди. Ҳиндистон ҳужумининг эртасига Покистон Ҳиндистоннинг иккита самолётини уриб тушириб, битта учувчини асир олганини икки нафарини ўлдирганини… хабар қилди. Бу эса, Покистон армияси Ҳиндистонни тийиб қўйиб, ер тишлатишга қодирлигига, бироқ унинг режими бунинг учун бирор жиддий қадам ташламаётганига, аксинча, Америка буйруқларига итоат қилганига далолат қилади. Масалан, Америка икки самолётнинг уриб туширилиши ҳодисасида вазиятни мураккаблаштирмасликни талаб қилди. Хабарларга кўра, «АҚШ давлат котиби Помпео Ҳиндистоннинг Жайшу Муҳаммад жамоаси лагерига ҳаво ҳужумини содир этиши ортидан ҳиндистонлик ва покистонлик ҳамкасблари билан телефон орқали суҳбатлашди, сўнг чиқарган баёноти орқали иккала томонни тинчлик сақлашга, хавф ва кескинликни кучайтирадиган ҳар қандай ҳаракатдан тийилишга тарғиб қилди». Америка мана бу баёноти орқали ҳатто Ҳиндистон тарафида турди: «Ҳиндистоннинг ҳаво зарбалари терроризмга қарши кураш ҳисобланади, биз Покистонни ўз ерларида фаолият қилаётган террорчи жамоаларга қарши жиддий ҳаракат қилишга чақирамиз». (Франс пресс ва Рейтер агентликлари хабарлари, 2019 йил 28 феврал). Бу баёнотдан Американинг, худди Фаластинда қилгани каби, Ҳиндистон тарафида туриб, унинг бу қадамини қўллаб-қувватлаётгани яққол кўриниб турибди. Зеро, у ўз юртларини мудофаа қилиб, уни озод этишга ҳаракат қилаётган мусулмонларга қарши доимо яҳудийлар вужудини тарафини олиб келяпти. Ҳиндистоннинг шундай жиноятларига қарамай, Покистон режими ҳам Аббос режими ва араб давлатлари режимлари каби, ўзининг Америкага мурожаат қилиш ва муаммони ҳал этиш учун унинг аралашувини кутиш одатига содиқ қолмоқда. Покистон Американинг Ҳиндистон тарафида эканини билади. Мисол учун, Покистоннинг Вашингтондаги элчиси Муҳаммад Хон 2019 йил 2 феврал куни ўз баёнотида бундай деган эди: «АҚШ Давлат котиби баёнотидан Ҳиндистон позицияси қўллаб-қувватланаётгани кўриниб-тушунилиб турибди. Бу эса, Ҳиндистонни янада руҳлантирмоқда». Сўнг «Эҳтимол, ҳеч бир давлат АҚШдан яхшироқ роль ўйнай олмаса керак». (Франс-Пресс, 2019 йил 2 феврал), дея қўшимча қилди. Яъни, Муҳаммад Хон АҚШ давлат котиби баёнотидан Американинг Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаётганини тан олмоқда, бироқ муаммони ҳал этиш ролига Америка лойиқ, деб ҳисобламоқда! Зотан, бу ҳукмдорларни Хавфсизлик Кенгаши ва БМТ… каби нарсалар билан овора қилиб туриш Американинг одатларидан бири. Ҳақиқатда ҳам, Покистон режими шундай қилди ва Ҳиндистон билан вазиятни таранглаштиришни истамаётганини, Нью-Деҳлига қарши БМТга расмий норозилик тақдим этишини, бундан ортиқ ҳам, бундан кам ҳам ҳаракат қилмаслигини эълон қилди. Ҳатто бу режим икки қотил учувчини Ҳиндистонга топширмоқчилигини расман маълум қилди ва «тинчлик аломати, деган нарсани иддао қилиб, амалда топширди ҳам. Шундай қилиб, Кашмир аннекцияси ортидан Покистон «Кашмир вилоятининг автономияси бекор қилингандан сўнг Хавфсизлик Кенгашини айни вилоятнинг мақоми бўйича махсус сессия ўтказишга чақирди… Йиғинда Покистоннинг БМТдаги вакиласи Малиҳа Лодҳи Хавфсизлик Кенгашининг Кашмир масаласини махсус сессияда мубоҳаса қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлаб, Кашмир масаласининг халқаро даражада ўртага ташланганини ва албатта, Ҳиндистон билан мулоқот орқали ҳал этилишини таъкидлади». (Арабий жадид, 2019 йил 16 август)!
  • Бундай позиция шуларга далолат қилмоқдаки, Покистон режими Ҳиндистонни тўхтатиш учун ҳаргиз ҳарбий позицияга ўтмайди ва унга қарши бирор жиддий ҳаракат қилмайди. Бу эса, Кашмирнинг мухторият мақомини ўзгартириш тўғрисидаги Ҳиндистоннинг қарорини мустаҳкамлайди ва унинг босқинчилигини кучайтиради. Маълумки, 2019 йил 21 июлда Имрон Хон Покистон армияси қўмондони Жавид Бажва, Разведка ва ички хавфсизлик хизмати раҳбари Файз Ҳамидлар ҳамроҳлигида АҚШга сафар қилди. Учрашув чоғида Трамп ундан Афғонистонда Америка фойдасига роль ўйнаб беришни талаб қилиб, «Покистоннинг 18 йилдан бери Афғонистонда давом этиб келаётган урушга якун ясаш йўлида сиёсий келишувга эришиш учун воситачи бўлишига ва бу ишда ёрдам беришига умид қилаётгани»ни билдирди. Имрон Хон дарҳол Трамп амрига итоат қилиб, «Толибон билан учрашаман ва бор кучимни сарфлаб, уни Афғон ҳукумати билан музокарага ўтиришга кўндиришга ҳаракат қиламан», деди. Кейин Покистон режимининг хоинлиги ва Америкага хизмат қилаётганидан фахрланиб, «Покистон разведкаси америкаликларга Усома бин Ладиннинг жойини аниқлашга ёрдам берувчи маълумотларни тақдим этган». (Рейтер, 2019 йил 22 июл), деди. Бундай хизматларнинг барчасини у америкаликлар Ҳиндистонни Покистон ҳисобига қўллаб-қувватлашаётган бир пайтда кўрсатмоқда! Масалан, Ҳиндистон Кашмирнинг мухторият мақомини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтда АҚШ ташқи ишлар вазирлиги «Биз Кашмир ва бошқа ташвишли масалалар тўғрисида Ҳиндистон билан Покистон ўртасида бевосита сўзлашув ўтказилишини қўллаб-қувватлаймиз». (Рейтер, 2019 йил 7 август), дея баёнот чиқарди. Америка Ҳиндистоннинг бу қадамини қораламади ва бу халқаро қонунларга зид, демади, билъакс, сўзлашувга таклиф қилиш билан Имрон ва унинг режимини таҳқирлади. Бас, қандай сўзлашув бўлиши мумкин, ҳолбуки, Ҳиндистон Кашмирни расман аннексия қилиб бўлган бўлса?! Бу Американинг Ҳиндистон томонидан ташланган айни қадамга рози эканига далолат қилади. Розилигигагина эмас, ҳатто олдиндан буни яхши билганини кўрсатмоқда. Чунки Ҳиндистон Америка билан маслаҳатлашмасдан ва ундан «кўк чироқ» олмасдан аввал бу каби қадамни ташламайди.
  • Бизнинг 2004 йил 21 майда нашр қилганимиз «Босиб олинган мусулмон юртларидаги сиёсий масалалар» китобимизда Кашмир масаласи ҳақида бундай дейилган: «Шунинг учун Америка ўз нуфузи остидаги икки давлат – Ҳиндистон ва Покистон ўртасида Кашмир борасида тушунмовчилик бўлиб қолмаслигига ҳаракат қила бошлади. Муаммони ҳал қилиш учун асосий нуқтаи назарини ўзгартирди, яъни бошланишда масалага халқаролик туси берилган бўлса, эндиликда у икки ёқлама масалага айланди. Америка Кашмирни тақсимлаш билан масалани ҳал қилмоқчи бўлди. Бунда озод Кашмир Покистонники, Ҳиндистон ҳукмронлиги остидаги Кашмир эса Ҳиндистонники бўлиб қолади». Зеро, бугун бўлаётган воқеа-ҳодисалар ушбу китобимизда айтилган фикрларга мос келмоқда. Ҳиндистон бу қадамни ўзининг Кашмирдаги босқинчилигини мустаҳкамлаш мақсадида ташлади ва у ерда янги вазиятни яратди.
  • Хитой Ҳиндистоннинг бу қадамини қоралади. Масалан, Ҳиндистон «Қайта кўриб чиқиш» қонуни, деган ном остида ўз конституциясининг Кашмир билан боғлиқ 370-моддасига ўзгартириш киритиш қарорини қабул қилиб, босиб олинган Кашмирни Жамму ва Кашмир ҳамда Ладах минтақасига бўлиб ташлади ва бу икки минтақа маъмуриятини Нью-Деҳлидаги федерал ҳукуматга боғлади. Айниқса, Ладах минтақаси Хитойга яқин Тибет тоғларида жойлашган. Аммо Ҳиндистон бу қонунни қабул қилишдан олдин Хитой билан маслаҳатлашмади. Шунинг учун, Баён газетасига кўра, жорий йил 8 августда Хитой ташқи ишлар матбуот котибаси Хуа Чуньин бундай баёнот берди: «Сўнгги пайтда Ҳиндистон чегара билан боғлиқ ўзининг маҳаллий қонунларини Пекинга мурожаат қилмаган ҳолда ўзгартириш билан Хитойнинг регионал сиёсатини бузмоқда, Хитой бундай хатти-ҳаракатга рози бўлиши мумкин эмас». Бу баёнот ўтган душанба Нью-Деҳли томонидан чиқарилган қарорга раддия сифатида янгради. Қарорда Ладах бирлашган ҳудуд бўлиб, Хитой-Ҳиндистон чегараларининг ғарбий қисмини ўз ичига олиши таъкидланган. Баёнотда яна «Хитой ўз ерларининг Ҳиндистон маъмурий вилояти, деган дастак остида Ҳиндистон томонидан қўшиб олинишига доим эътироз билдириб келган», дейилади.
  • Юқорида келтирганларимизни қуйидагича хулоса қиламиз:

а)   370-модданинг бекор қилиниши, сўнг Модининг қилган ва ҳамон қилаётган ишлари Американинг «кўк чироғи» ва қўллаб-қувватлови остида бўлмоқда. Америка – бу аннексия мусулмонларга Кашмирни унуттиради, энди Ҳиндистон билан Покистон ўзаро муаммосиз давлатларга айланади, чунки иккаласи ҳам менинг режам бўйича юрувчи режимдир, дея гумон қиляпти. Бироқ Кашмирнинг Покистон ва бошқа ерлардаги мусулмонлар юраги тўридан жой олганини ва улар бу Кашмирга бошқа босиб олинган исломий юртлар каби назарда қарашларини АҚШ ҳам, Ҳиндистон ҳам унутган кўринади ёки ўзларини унутганга солишяпти.

б)   Покистон режимининг Кашмир аннекциясига рози бўлиб, сукут қилаётгани асло Покистон мусулмонлари ва армиясининг рози бўлиб, сукут қилаётганларини англатмайди. Бу армиянинг зарбаларини Ҳиндистон жуда яхши билади, икки самолётининг уриб туширилиши ҳодисаси ҳам яқинда бўлди. Имрон режими Покистон армиясининг Кашмирни озод қилиш учун ҳужумлар уюштиришга йўл бермай, уни фақат мудофаада ушлаб турган ва унинг бу мудофааси ҳам чекланган бир пайтда армия шундай зарбалар йўллади! Агар бу армия жангга сафарбар этилса нима бўлиши мумкин. Демак, душман бу армияда ўз ҳалокатини кўриб-ҳис этиши муқаррар!

в)   Хитой Ҳиндистоннинг бу қадамини қоралади. Хитой ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда бундай дейилди: «Ҳиндистоннинг бу қарори бир ёқлама ҳисобланиб, Хитойнинг регионал суверенитетига салбий таъсир кўрсатмоқда ҳамда халқаро шартномаларни бузмоқда. Пекин Кашмир вилоятининг қонуний мақомини ўзгартириш тўғрисидаги Ҳиндистоннинг бир тарафлама қарорига асло рози бўлмайди ва уни қабул қилиб бўлмас қарор, деб билади». (Онадўли, 2019 йил 8 июн). Яъни, Хитой Ҳиндистон томонидан ташланган бундай қадам минтақадаги Ҳиндистон позициясини мустаҳкамлашини, уни Хитой билан рақобатлашадиган регионал давлатга айлантиришини, бу эса, Хитойнинг регионал қудратига қарши кўзланган АҚШ режасига мувофиқ бўлаётганини англамоқда. Хусусан, Кашмир вилоятидаги Ладах Хитойга яқин Тибет тоғларида жойлашган, унинг аҳолиси оз (270000) бўлишига қарамасдан, Кашмир муаммосининг Хитой билан маслаҳатлашмасдан, Ҳиндистон-Хитой чегараларидаги Ладах минтақасида мана шундай шаклда ҳал этилиши, Хитой танқидларига сабаб бўлди. Агар Хитой ўз қадамларини мустаҳкамлаб, сиёсий онгидан тўғри фойдаланган ҳолда Ладах вазиятидан ўз манфаати йўлида фойдаланишни уддалай олса, АҚШ режаларини чилпарчин қилиши муқаррар. Ҳамда АҚШ Ладахни ўз кучларининг Хитойга қарши олдинги операцион базасига айлантиришни режалаштираётган бир пайтда, агар Хитой бунинг уддасидан чиқса, АҚШнинг айни режаси америкалик кучларнинг қайтиб чиқолмайдиган даражада жарликка қулашига олиб келиши мумкин!

  • Хуллас, бизнинг мусибатимиз мусулмон юртларидаги ҳукмдорларда. Зеро, ўз ҳақ-ҳуқуқимизни куч билан қайтариб олишга ва душманга то ўлгунича унутмайдиган сабоқ бериб қўйишга қўлимиздаги потенциалларимиз етарли, ҳатто ортиқ ҳамдир! Бироқ Аллоҳ, Росули ва мўминлар хоини бўлган бу ҳукмдорлар, мустамлакачи кофир хўжайинларига Роббул оламиндан минг баробар кўп сажда қилишяпти… Армияларимизга босиб олинган Кашмирларини душмандан озод этишларига йўл беришмаяпти. Бу ҳам етмагандек, хору зор аҳволда БМТ ва Хавфсизлик Кенгаши йўлакларидан ушоқларни умид қилишяпти… агар ушоқларга эга бўлишса албатта!

Бироқ шу мусибатларга қарамай, Фаластин, Кашмир, роҳингалар ери Бирма, Шарқий Туркистон, Кавказ, Чеченистон ва унинг атрофлари ва Қрим ҳамда муаззин азони янграган ва Ислом душманлари томонидан босиб олинган ҳар бир минтақа Аллоҳнинг изни ила, эртага мусулмонлар қалқони бўлмиш рошид Халифаликнинг мужоҳид армияси қўли билан қайта Ислом диёрига айланади, бу минтақалар осмонида Ислом байроғи ҳилпирай бошлайди. Кимда-ким бу дунёдаги куч-қудратни ва охиратдаги Фирдавси Аълони севса, бас, холисона ростгўйлик билан енг шимариб, ушбу Халифалик учун ҳаракат қилаётганларга қўшилсин ҳамда бу ҳаракат унинг қонида, юрагида, тан-танида оқсин.

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ

«Албатта мана шу (аҳли жаннат етадиган неъматлар) улуғ бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 60-61]

17 зул-ҳижжа 1440ҳ

18 август 2019м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here