Зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида тутиладиган рўза ҳақидаги саволга жавоб

883
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб утТаҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

رشيد الرضي‏ (Рашид Розий)нинг зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида тутиладиган рўза ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ Таоло улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштани Ўз ҳифзу ҳимоясида асраб, эътиборидан узоқ қилмасин.

Саволим зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида тутиладиган рўза ҳақида. Бу – солиҳ амаллардан саналган мустаҳаб амалми ёки Росулуллоҳ ﷺдан бу ҳақда ривоят келмаган бидъатми? Мен бу соҳада ворид бўлган ҳадисларни ўқидим, аммо улар гўё бир-бирига зиддай кўринди, уларнинг ўртасини жамлаш мумкинми? Шуни ёритиб берсангиз, барокаллоҳу фикум.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Зул-ҳижжанинг аввалги тўққиз кунида айниқса, тўққизинчи арафа кунида рўза тутиш тўғрисида кўп ҳадислар ворид бўлган. Шу билан бирга, зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида қилинган солиҳ амалларнинг афзаллиги ҳақида ҳам ҳадислар келган. Шунингдек, мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг мен Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу ўн кунликда рўза тутганларини кўрмаганман, деганлари ҳам ворид бўлган. Аввал мана шу ҳадисларни келтирамиз, сўнг уларнинг ўртасини жамлаш ҳақида сўз юритамиз, инша Аллоҳ.

Биринчи: Зул-ҳижжанинг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш тўғрисида келган ҳадислардан айримлари:

  1. Зул-ҳижжанинг аввалги тўққиз кунида, шу жумладан, арафа кунида рўза тутиш:
    1. Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Қатода розияллоҳу анҳунинг бундай деганини ишлаб чиқди: Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«ثَلَاثٌ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ فَهَذَا صِيَامُ الدَّهْرِ كُلِّهِ صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ»

«Ҳар ойда уч марта ва ҳар Рамазон ойида рўза тутмоқ, бутун даҳр бўйи рўза тутмоқла баробардир. Мен Аллоҳ Таолодан арафа куни тутилган рўза учун ўтган ва кейинги бир йиллик гуноҳларни каффорат қилади, деб умид қиламан. Ошуро куни тутиладиган рўза учун Аллоҳдан ўтган бир йиллик гуноҳларни каффорат қилади, деб умид қиламан».

  • Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Қатода розияллоҳу анҳунинг бундай деганини ишлаб чиқди: Росулуллоҳ ﷺдан арафа куни тутиладиган рўза ҳақида сўралганди

«يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالْبَاقِيَةَ»

«Аввалги ва кейинги бир йиллик гуноҳларни ювади» дедилар:

  • Имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида Ҳунайда ибн Холиддан, у ўзининг завжасидан қилган ривоятни ишлаб чиқди. Унинг завжаси Набий ﷺнинг баъзи завжаларидан ривоят қилган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бундай деганлар:

«كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَصُومُ تِسْعَ ذِي الْحِجَّةِ»

«Росулуллоҳ ﷺ зул-ҳижжанинг тўққизинчи куни рўза тутардилар». Буни Байҳақий «Шуабул имон»да, Абу Довуд ўзининг «Сунан»ида ишлаб чиққанлар.

  • Зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида қилинган солиҳ амалларнинг афзаллиги ҳақидаги ҳадислар:
  • Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббосдан ушбуни ишлаб чиқди: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«مَا الْعَمَلُ فِي أيَّامٍ أفْضَلُ مِنْهَا فِي هَذِهِ، قَالُوا: وَلاَ الْجِهَادُ؟ قَالَ: وَلاَ الْجِهَادُ إلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ يُخَاطِرُ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ بِشَيْءٍ»

«Бу кунларда қилинган амаллардан ҳам афзал амал йўқдир. Шунда, саҳобалар жиҳод қилиш ҳамми? – деб сўрашди. Росулуллоҳ ﷺ бундайжавоб бердилар: Ҳа жиҳод қилиш ҳам. Фақат ўз жони ва молини хатарга қўйиб чиққан ва улардан бирон нарсасиз қайтган (яъни, шаҳид бўлган) киши бундан мустаснодир».

  • Байҳақий «Сунани Кубро»да Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббосдан қилинган ушбу ривоятни ишлаб чиққан: Набий ﷺ бундай дедилар:

«مَا الْعَمَلُ فِي أيَّامٍ أفْضَلُ مِنْهُ فِي عَشَرِ ذِي الْحِجَّةِ، قَالُوا: وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ إلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ يُخَاطِرُ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ»

«Зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида қилинган амаллардан ҳам афзал амал йўқдир. Шунда, саҳобалар жиҳод қилиш ҳамми? – деб сўрашди. Росулуллоҳ ﷺ бундайжавоб бердилар: Ҳа жиҳод қилиш ҳам. Фақат ўз жони ва молини хатарга қўйиб чиққан ва улардан бирон нарсасиз қайтган (яъни, шаҳид бўлган) киши бундан мустаснодир». (Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида ишлаб чиқди).

  • Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадиси:
  • Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида ушбуни ишлаб чиққан: бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ва Абу Курайб ва Исҳоқлар ҳадис ривоят қилишди. Исҳоқ айтади: бизга шуни хабар қилишди. Бошқа иккитаси бундай деди: бизга Абу Муовия Аҳмашдан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилди. Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Мен Росулуллоҳ ﷺнинг ўн кунликда рўза тутганларини асло кўрмадим».

Иккинчи: Далиллар ўртасини жамлаш:

Биринчи келтирган ҳадисларимизда Росулуллоҳ ﷺнинг зул-ҳижжанинг аввалги тўққиз кунида, хусусан, арафа кунида рўза тутганликлари ҳақида айтилди.

Кейинги келтирилган ҳадисларда эса, зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида солиҳ амаллар қилишнинг афзаллиги ҳақида айтиляпти.

Охирги ҳадисда эса, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ ﷺнинг зул-ҳижжанинг аввалги ўн кунида рўза тутганларини кўрмаганини айтмоқда.

«Исломий шахсия» китобимизнинг учинчи жузи, таодул ва тарожиҳ бобининг еттинчи бандидан иқтибос келтирамиз:

«Еттинчи: Исботловчи далил инкор қилувчи далилдан рожиҳ ҳисобланади. Масалан, икки далил бўлиб, улардан бири бир нарсани исботласа, иккинчиси у нарсани инкор этса, исботловчи далил инкор этувчи далилдан рожиҳ бўлади. Чунки исботли далил зимнида зиёдати илм (ровийнинг билгувчироқлиги) бор. Масалан, Билол розияллоҳу анҳунинг Набий ﷺ уйга кирдилар ва намоз ўқидилар, деган хабари Усоманинг Набий ﷺ уйга кирдилар ва намоз ўқимадилар, деган хабаридан рожиҳ ҳисобланади». Иқтибос тугади.

Шу тарзда исботловчи инкор этувчидан рожиҳ ҳисобланади. Яъни, Росулуллоҳ ﷺнинг арафа куни ва зул-қаъданинг аввалги тўққиз кунларида рўза тутганларини ифодаловчи ҳадис мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг битта ҳадисидан рожиҳ қилинади. Бошқача ибора билан айтганда, зул-ҳижжанинг аввалги тўққиз кунида, хусусан, тўққизинчи арафа кунида рўза тутиш бидъат эмас, аксинча, бу кунда тутилган рўзада жуда катта ажр бор. Валлоҳу аълам ва аҳкам.

Шу жавоб кифоя қилади, деб ўйлайман.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

25 зул-қаъда 1440ҳ

28 июл 2019м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here