Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғарбий Соҳил районларидаги суд бинолари олдида ўнта намойиш уюштирди
Пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғарбий Соҳилининг ўнта шаҳрида (Жанин, Тулкарм, Наблус, Қилқилия, Силфит, Рамаллоҳ, Байтлаҳм, Ариҳа, Дура ва Ҳалҳул шаҳарларида) намойишлар ва юришлар ўтказди. Бу тадбирлар Фаластин режими хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳибсдаги аъзоларига нисбатан икки ҳафтадан бери давом эттирилаётган зўравонлигига норозилик акцияси сифатида ўтказилди.
Намойиш чоғида Ҳизб аъзолари кўтариб чиққан плакатларнинг баъзиларида режимнинг сиёсий ҳибсга олишлари ва овозларни бўғишга уринишлари қораланади. Баъзи плакатларда адлия тизимининг адолатсизлиги ва унинг хавфсизлик хизмати буюртмаларига бўйсуниб, Ҳизб йигитларини бирорта ҳам қонуний ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда, сиёсий айбловлар билан ҳибсда қолдираётгани айтилади. Бошқа плакатларда Фаластин режимининг коррупциячи мулозимларга сукут қилаётгани, ҳатто холис-ҳалол мусулмонлар қамалаётган бир пайтда, уларга саройларда иззат-икром кўрсатаётгани қораланди!
Шиорлар «Йўқолсин сиёсий ҳибсга олишлар», «Йўқолсин овозни бўғишлар», «Йўқолсин зўравон хавфсизлик хизмати», «Буюртмачилар ҳукмими ёки маҳкама ҳукмими?!», «أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِينَ كَالْمُجْرِمِينَ мусулмонларни жиноятчилар билан баробар қиламизми», «Солиҳлар қамоқда, фосидлар саройда» кабилардан иборат бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, намойишчилар шаҳарлардаги маҳкама бинолари олдида пиёдалар, судьялар ва адвокатларнинг диққатини жалб қиладиган шаклда акциялар ўтказиб, ярим соат мобайнида Фаластин режими сиёсати ва унинг хавфсизлик хизмати зўравонлигига норозилик билдирдилар. Сўнг намойишлар Тулкармдан бошқа ҳамма шаҳарда тинч ҳолда якун топди. Тулкарм хавфсизлик хизмати намойишга қарши чиқиб, барча иштирокчиларни ҳибсга олди!
Роя газетасининг 2019 йил 26 июн чоршанба кунги 240-сонидан