Путинни Идлибга ҳужум қилишдан ман қилаётган нарса инсонийлик туйғуси эмас, балки АҚШ манфаатидир
Рейтер ахборот сайти (ҳижрий 1440 йил 21 шаъбон, милодий 2019 йил 7 апрел шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Шанба куни Россия президенти Владимир Путин – Сурия кучлари рус ҳаво кучлари ёрдамида Суриянинг Идлиб муҳофазасидаги экстремистларга қарши кенг қамровда ҳужум бошлаш эҳтимоли борлигини таъкидлади. Бироқ бу каби вариантнинг айни вақтда амалга оширилмаганини маълум қилди.
Путин Пекинда берган баёнотида – Москва билан Дамашқ терроризмга қарши курашни давом эттиради, бу бомбардимонлар Идлибдан чиқишга уринаётган экстремистларни ўз ичига олиб, вақти-вақти билан амалга оширилмоқда, деди.
Лекин у Идлиб атрофида оддий фуқаролар ҳам мавжудлиги сабабли кенг қамровли ҳарбий амалиёт олиб бориш вақти ҳали келмаганини қўшимча қилди.
«Кенг қамровли ҳужум бошлашимиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо биз ва суриялик дўстларимиз инсонпарварлик омили сабабли буни ҳалигача амалга оширмадик», деди у».
Роя газетаси шарҳи:
Афтидан, Путин Идлибга кенг қамровли ҳужумни у ерда оддий фуқароларнинг борлиги сабабли бошламаётганига одамлар ишонади, деб ўйлаётган кўринади. Гўё, шу кунга қадар у Суриядаги фуқароларни қатли ом қилиб, қонини ичмаётгандек, гўё нон заводлари, касалхоналар, масжидлар ва уй-жойларни бомбаламагандек! Бу қўрқоқнинг агар айтсам, шарманда бўламан, деб яшириб келаётган бир ҳақиқати бор. Гап шундаки, айни дамда унинг Идлибга зарба беришига Америка рози бўлмай турибди. Путиннинг зарба бермаётганига унинг Идлиб аҳлини ўйлаётгани сабаб эмас. Асло. Балки Америка ўзининг Суриядаги сиёсий ечимига эришиб олгунига қадар Россияни Суриядан чиқмай, унинг ишлари билан ўралашиб туришини истаяпти. Яъни, Америка ҳарбий ечимдан сиёсий ечимни афзал кўрмоқда.
Роя газетасининг 2019 йил 30 апрел чоршанба кунги 232-сонидан