Баҳорги аскар хизматига чақирув услуби – Оталар қамоққа олинди, масжидлар ёпилди

739
0

Баҳорги аскар хизматига чақирув услуби – Оталар қамоққа олинди, масжидлар ёпилди

“Оиламга, ўз ота-онамга хизмат қиляпман”- дейди Тожикистонлик Салимжон. 26 ёшли Салимжон Ҳалимов 8 йил мобайнида Россия Федерациясида яшаб меҳнат қилмокда. Ҳар йили икки маротаба, куз ва баҳор ойларида уларнинг хонадонида ҳарбий комиссариатдан даъватнома келади, бироқ Ота-онаси, ” Ўғлим пул топгани кетган”-дея жавоб беришади. Салимжонга ўхшаган юзлаган ёшлар ўзга юртда меҳнат қилиб, оила таъминотини ўз бўйнига олган. Тожикистонда иш ўринлари йуқ, ҳатто катта сармоядорлар учун ҳам меҳнат қилиш учун қулай шароит мавжуд эмас. “Ўзига ёт ўзгага меҳрибон” бўлган тожик ҳукумати ўзи бошқараётган система туфайли хақлни турли азоблар исканжасига гирифтор қилмоқда.

Икки ҳафта илгари Тожикистоннинг Суғд вилояти, Исфара турғунлари шикоят билан ҳукуматга мурожаат қилишди.  Уларнинг айтишича куч-ҳуқуқ органлари ҳарбий хизмат ёшидаги фуқароларнинг оталарини мажбурий тарзда олиб кетиб, муваққат сақланиш жойига қамаб қўйишган. “Агар ўғиллари меҳнат муҳожирликдан келишса, кейин қўйиб юборамиз” -дея изоҳ берган улар.

Нуробод тумани турғунларининг ҳам янги, ноанъанавий босим устидан шикоятлари бор. Уларнинг маълум қилишича, тумандаги барча жомеъ масжидларига жумъа  намозини ўқишлик ҳукумат тарафидан ман қилинган. Ҳукумат уларга “Аввал ўғилларизни армия сафига жўнатасиз, кейин ибодат қиласиз” дея шарт қўйган.

Дин Қумитаси  вакилининг хабар беришича, туманнинг тўртта масжидида барча намозлар ман қилинган. Ўтган ойларда, баҳорнинг серёмғир кунларида, шу каби бемани шартлар билан ҳатто электр энергия берилиши ҳам тўхтатилган эди.

Диктаторлик ҳукмрон система тобора ўзининг фосид башарасини намоён қиляпти. Бу золим ҳукумат ҳатто расмиятчилик учун ҳам ўз халқига ҳурмат кўрсатишни билмайди.  Кўча-кўйдан армия ёшидаги фуқароларни мажбуран ўғирлаш ҳолатлари кўп учрайди.

Тожик куч тизимининг яна бир танқидга учраган томони шундан иборатки, бу бўлим  армия сафига асосан ўртаҳол оилалар фарзандларига чақирув қоғози юборади. Ота- оналарнинг эса бу нарсага эътироз билдиришларида жон бор. Зеро Исломий таълим тарбия, маърифат йўлга қўйилмаган аскар бўлинмаларида заифларга тазйиқ етказиш тобора кучайиб бормоқда. Охирги  йилларда оддий аскарларнинг  зулмга  тоқат қилолмай ўз жонига қасд қилишлари ва ё сафдошлари томонидан сиқувга гирифтор бўлиш ҳоллари тез-тез кузатилади. Исломий сақофат бўлмаган муҳитда шубҳасиз жаҳолат кенг қулоч ёяди.

Ҳар қанча эҳтиёт чоралари кўрилмасин, золим ҳукумат оддий ҳалқ вакилларига қарши куч ишлатиш билан овора. “Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор” деганларидек, барча жиноий ҳукмлар, жазо чоралари Тожикистонда фақат камбағаллар, йўқсилларга қўлланилади, ҳукумат бошидаги мутасадди раҳбарларга эса, барча яшил чироқлар ёниқ.  Агарда инсон Худодан қўрқмаса, қалбида раҳм-шафқат ҳам ўлар экан.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here