Бишкекда Марказий Осиёдаги “экстремизм” билан кураш стратегияси муҳокама қилинди

701
0

Бишкекда Марказий Осиёдаги “экстремизм” билан кураш стратегияси муҳокама қилинди

Бишкекда “Марказий Осиёдаги “экстремизм” билан кураш бўйича лидерлар муҳокамаси” номли лоиҳа асосидаги йиғин бўлиб ўтди. Йиғин Қирғизистон диний ишлар бўйича комиссияси томонидан уюштирилди.

Диний комиссиянинг айтишича, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон Тожикистон ва Ўзбекистондан вакиллар қатнашган бу йиғин “радикализм ва экстремизм”га қарши минтақада консултатив ишчи гуруҳи тузиш мақсадида уюштирилган.

Охирги йилларда халқаро сиёсатда Ислом ва Мусулмонларга нисбатан стратегик глобал ўзгаришлар рўй беряпти. Жумладан Ўрта Осиё давлатларида ҳам, мўътадил исломий муҳит пайдо қилиш ва уни давлатлар ўз назорати остида бошқариб бориш стратегияси асосида сиёсат олиб борилмоқда.

Улар мамлакатдаги барча диний арбоблар, имом ва уламоларни бирма-бир рўйхатдан ўтказиб, баъзиларини ҳамкорликка чақирган бўлишса, баъзиларини шунчаки жамиятдан четлатиб қўйишди. Мақсадлари мамлакат органлари билан диний арбоблар ҳамкорлигидаги бузуқ исломий муҳитни пайдо қилишдир!

Шу мақсадлари йўлида уларга рози бўлган диний арбоблар учун турли имтиёзлар (степендиялар, санаторияларга бепул путёвкалар) яратиб беришди. Уларга атайин теологик (динни илмий асосдаги талқини) асосда ўқув курсларида таълим беришяпти. Шунингдек динни таъвил қилишларида уларга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган барча шахс ва жамоаларни бартараф қилиш ёки вақтинча изоляциялаб туриш ишлари давлат куч тизими ходимлари зиммасига юклатилган.

Юқоридаги анжуманда “мўътадил Исломчилар” учун янги имкониятлар пайдо қилиш ва ҳақиқий (Мабдаий) Исломий муҳитга, уни кўтараётган холис мусулмонларга қарши бирлашув асосида чора тадбирлар олиб бориш масаласи кўриб чиқилди. Яъни Ислом даъватчилари учун тўсиқлар нафақат ўз мамлакатларида, балки Ўрта Осиё мамлакатларининг барчасида бирдек пайдо қилинишига келишиб олишга ҳаракат бошланди. Бундан ташқари улар ўзаро маслаҳат кенгаши тузиб, ботил лоиҳаларини амалга оширишда бир бирлари билан тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олишди.

Биродарлар, куфр билан Исломни аралаштириш ёки куфрни ҳимоя қилиш учун Ислом динидан фойдаланиш ҳаром, балки куфр деб эътибор қилинади. Баъзи бир исломий кўринишлардан туйғуланиш билан чалғиб, куфрга рози бўлиб иймонимизни бой бериб қўйишдан эҳтиёт бўлайлик. Чунки куфр Ислом юртларида ўз куфрини очиқ намоён қилиб фаолият олиб бора олмай қолди. Шунинг учун арзимас дунё матоҳлари билан орамиздаги Ислом билан обрў топган шахс ва жамоаларни ўз домига тортиб, улар орқали юртларимизда куфрнинг умрини узайтирмоқчи бўлишяпти. Ҳақиқий исломий ўйғонишни олдини олишда биздан қурол сифатида фойдаланмоқчи! Улар бизга исломий руҳий қадриятларимиз учун кенг имкониятлар яратиб бериб, бунинг эвазига биздан умматни сиёсий тафаккуридан чалғитиб беришни талаб қилишади. Ваҳолангки Ислом бизни ҳаётимизнинг барча жабҳаларини тўла бошқариш учун Аллоҳ томонидан Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам орқали юборилган диндир!  Бу Мабда (оламий бошқарув системаси) бундан бошқача бўлиши мумкин эмас! 

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here