Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аёллар қисми форуми

687
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аёллар қисми форуми

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аёллар қисми ҳижрий 1440 йил 28 ражаб, милодий 2019 йил 4 апрел пайшанба куни эрталаб соат ўнда Ҳожи Юсуф районида катта форум уюштирди. «Халифалик қулатилишининг 98 йиллиги хотирасида уни Пайғамбарлик минҳожи асосида қайта барпо этишга биргаликда ҳаракат қилайлик» номли ушбу форум Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг ушбу муборак ражаб ойида Халифалик давлати қулатилиши хотираларини жошлантиришга оид олиб бораётган тадбирлари доирасида бўлди.

Йиғин учта маърузани ўз ичига олди: Биринчи, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси синглимиз Умму Муоз «Хушёр бўлинг, қўзғолонингизни ўғирлашмасин» номли маъруза қилди. Иккинчи, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси синглимиз Умму айман «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ўзгариш» номли маъруза қилди. Сўнг синглимиз Умму Абу Бакр «Рошид Халифалик мусулмонлар танловидир» номли маъруза қилди. Сингилларимиз ўз маърузаларида Ислом Уммати муаммоларининг шаръий ечимлари ҳамда рошид Халифаликни барпо этишнинг шаръий тариқатини ёритиб бердилар. Маърузалар форум иштирокчилари томонидан жуда қизғин қаршиланди. Бу билан йиғилганлар ўз аҳлини алдамайдиган етакчи Ҳизб фаолиятини яна бир бор исботладилар. Кейин турли исломий юртларимизда бўлаётган Исломий Уммат қўзғолонлари ҳақида кўплаб баҳс-мунозаралар олиб борилди. Йиғин сўнггида ўзгариш ишида Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда фаолият қилишга даъват қилинди.

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here